2022-10-05 12:01:52
Тилла тақинчоқни сотиш учун дўконга топшириш
Ассалому алайкум!
Мен, тилла тақинчоқни сотиш учун, тилла олди-сотдиси билан шуғулланадиган дўкони бор одамга, 1 граммини 400.000 деб келишиб ташлаб келдим. У одам тилла тақинчоқни сотиб беришга рози бўлди. Вақт ўтиб тилла тақинчоқ сотилди. Амалга оширган ишимиз динимиз талабларига мувофиқми?
Жавоб:
Ва алайкум ассалом!
Агар дўкончини вакил қилиб топширилган бўлса, жоиз. Аммо, тиллани насияга сотиш мумкин эмас, чунки бу рибо бўлади.
Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Тиллага тилла, кумушга кумуш, буғдойга буғдой, арпага арпа, хурмога хурмо, тузга туз, ўхшашга ўхшаш, тенгма-тенг, қўлма-қўл. Қачон ушбу жинслар турлича бўлса, агар қўлма-қўл бўлса, қандай хоҳласангиз, сотаверинглар», деганлар.
Валлоҳу аълам!
Манба: https://savollar.islom.uz да берилган савол-жавоблар асосида тайёрланди.
@TAYYORBIZNESLAR
87 viewsZafar, 09:01