2022-10-10 10:52:49
Қишлоқ аҳолисига ҳоким ёрдамчиси тавсияномасига асосан 150 млн.сўмгача гаровсиз кредит берилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
Унга кўра:
Боғдорчилик ва
иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармасига
12 ой муддатга, шу жумладан,
11 ойлик имтиёзли давр билан қўшимча
300 млрд.сўм бюджет ссудасини йиллик 10 фоиз ставкада ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқулланади.
Юқорида келтирилган маблағлар
Боғдорчилик агентлиги томонидан тижорат банкларига ресурс сифатида йўналтирилган ҳолда, Боғдорчилик агентлигининг лойиҳа офислари раҳбарларининг ҳамда маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар)
ҳокимлари ёрдамчиларининг тавсиясига кўра:
қишлоқ хўжалиги корхоналарига – мева, узум, картошка, сабзавот, полиз экинлари, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, дуккакли ва мойли экинлар етиштиришга уруғлик, ўғит, ёқилғи, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари етказиб бериш учун;
маҳсулотларни қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчи корхоналарга – етиштирилган қишлоқ хўжалиги экинларини харид қилишда талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдириш учун ажратилади.
Бунда:
қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун кредитлар
150 млн.сўмгача гаровсиз берилади;
кредитлар бўйича фоиз тўловлари
йиллик 14 фоиз (шундан 3 фоизи банк маржаси) миқдорида белгиланиб, кредитлар
6 ойгача имтиёзли давр билан 12 ой муддатгача ажратилади;
ажратиладиган
кредит маблағларининг 50 фоизигача бўлган қисми қарз олувчи талабига асосан
нақд пулда тақдим этилади;
ажратиладиган кредитлар бўйича Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари гаров таъминоти сифатида қабул қилинади.
кредит маблағларининг қайтмаслик хатарини суғурта қилиш бўйича ёки ҳосилни хавф-хатардан суғурта қилиш бўйича суғурта полиси қишлоқ хўжалиги экинлари етиштирувчиларга ажратиладиган кредитлар бўйича
гаров таъминоти сифатида қабул қилиниб, кредитларни сўндиришга йўналтирилиши мумкин;
қишлоқ хўжалиги экинлари етиштирувчиларга ҳосилни хавф-хатардан суғурта қилиш харажатларининг
50 фоизи Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади.
Бош Вазир ўринбосари Ж.А.Ходжаев ҳамда қишлоқ хўжалиги вазири А.Б.Воитов Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан
узум етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарининг айланма маблағларини тўлдириш учун Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармасига
2 йил муддатга, шу жумладан
, 12 ойлик имтиёзли давр билан 10 млн АҚШ доллари миқдорида йиллик 2 фоиз ставкада маблағ ажратади.
@TAYYORBIZNESLAR
841 viewsZafar, 07:52