Get Mystery Box with random crypto!

#Қонунчиликдаги #янгиликлар Давлат-хусусий шериклик асосида | Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI

#Қонунчиликдаги #янгиликлар

Давлат-хусусий шериклик асосида боғча ташкил этиш учун имтиёзли кредитлар фоиз ставкалари ва шартлари тасдиқланди

“Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни янада қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–316-сон, 27.09.2023-й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун имтиёзли кредитлар лойиҳа ташаббускорларига қуйидаги табақалаштирилган фоиз ставкаларида ва шартларда ажратилади:

Тошкент шаҳрида – 10 йил муддатга, шу жумладан 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 12 фоиз ставка бўйича;

Нукус шаҳри, вилоятлар марказлари ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарларда – 10 йил муддатга, шу жумладан 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 8 фоиз ставка бўйича;

туманларда – 10 йил муддатга, шу жумладан 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 5 фоиз ставка бўйича.

Янги қарорга кўра, оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилиши рад этилмаса, ахборот тизимида автоматик шакллантирилган битим хусусий шерик ва давлат шериги томонидан электрон рақамли имзо орқали имзоланади.

Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим давлат шериги томонидан имзоланганидан кейин бошлашга ҳақли.


@Talim_Vazirligi