Get Mystery Box with random crypto!

Surxonmuslim.uz

Telegram kanalining logotibi surxonmuslimuz — Surxonmuslim.uz S
Telegram kanalining logotibi surxonmuslimuz — Surxonmuslim.uz
Kanal manzili: @surxonmuslimuz
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 12.35K
Kanalning ta’rifi

© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati
Web-sayt: www.surxonmuslim.uz

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 7

2021-02-11 08:35:45
Шайх Шиблий хасталаниб қолганда, Халифа уни даволашга мажусий бир табибни юборди. Табиб Шиблийдан сўради:
–кўнглингиз нимани истаяпти?
–Сенинг мусулмон бўлишингни!
–Мусулмон бўлсам, шифо топиб, тўшакдан турасизми?
–Албатта!..
Табиб исломни қабул қилди. Шиблий ҳам сиҳат топиб, ўрнидан турди. Буни эшитган халифа деди:
– Мен беморга табиб юбордим десам, беморни табиб юборган эканман!

Каналга
уланинг!
surxonmuslim.uz
201 views05:35
Ochish/sharhlash
2021-02-02 08:53:40
ОНА ДУОСИ

Ҳали жуда ёшлигидаёк юқори маънавий даражага эришган Боязид Бастомий ҳазратларидан бу мартабага қандай етгани ҳақида сўрашди. "Онамнинг дуоси сабабли", деди ва бошидан ўтган воқеани ҳикоя қилиб берди.
Онам қариб, хасталаниб қолган эди. Бир куни кечаси сув сўради. Мен дарҳол ўрнимдан туриб ташқарига чиқдим. Идишларни қарадим, ҳаммаси бўш эди. Сув чиқариб, ичкарига олиб кирганимда онам ухлаб қолганди. Қўлимда мис тоғорачадаги сув билан уйгонишини кутиб турдим. Бир муддатдан кейин онам кўзини очди. Унга сув тутдим. Совуқдан музлаган идишни тутиб тураверганимдан қўлларим қизариб кетганди. Буни кўриб онам йиғлаб юборди: "Эй Раббим, ўғлимнинг фидокорлигини кўриб турибсан, уни азиз кил" , деб дуо қилди. Ўшандан кейин ўзимда ўзгаришлар юз бераётганини ҳис қилдим.

К.Артиков тайёрлади

Дўстларингизга ҳам улашинг
surxonmuslim.uz
98 viewsedited  05:53
Ochish/sharhlash
2021-02-02 08:22:17 #ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
Президент янги марказ қурилишини кўздан кечириб, ўз тавсияларини берди
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/24930

The Express Tribune: Самарқанд, Бухоро каби шаҳарлар ҳамиша Ислом цивилизацияси ва билим ўчоқлари бўлиб келган
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/24932

Ислом Каримовнинг эзгу ишлари, олижаноб инсоний фазилатлари ёдга олинди.
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/24937

Ислом цивилизацияси маркази: дин, илм ва замонавийлик уйғунлиги
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/24929

Savad-ul-azam.uz сайти фаолиятини бошлади
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/24928

Ўзбекистон ва Доғистон зиёрат туризми соҳасида кучли сайёҳлик салоҳиятига эга
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/24924

АҚШдаги мусулмонлар муҳтожларга озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатди
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/24922

"Исломни қабул қилиш ҳаётимдаги энг яхши қарор бўлди"
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/24920

Саудия Арабистони Ўзбекистонни Ислом цивилизациясининг "бешикларидан" бири деб билади
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/24908

Энди ҳафтанинг икки куни ёшлар муаммоларини ҳал этишга ажратилади
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/24905

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
73 views05:22
Ochish/sharhlash
2021-02-02 07:47:37
#Мақолалар
Мотуридия таьлимоти Сўфи Оллоёрнинг «Саботул ожизин» асарида.
Учение Мотуридии в творчестве Суфи Аллояра «Саботул Оджизин».
The teachings of Moturidia in the works of Sufi Alloyar «Sabotul Ojizin».

Ушбу мақолада «Саботул ожизин» асарида Мотуридия таьлимотини ёритилиши ҳақида сўз юритилади. «Саботул ожизин» асарида Мотуридия таьлимотини ёритилишига доир мисоллар келтирилиб, бу борадаги баъзи таҳлиллар берилади...
БАТАФСИЛ

Дўстларингизга ҳам улашинг
surxonmuslim.uz
104 views04:47
Ochish/sharhlash
2021-02-02 07:27:08
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун сешанба
2 февраль, 2021
19 Жумодус соний, 1442

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва барокатли қилсин!

surxonmuslim.uz
107 views04:27
Ochish/sharhlash
2021-02-01 08:18:59 #савол

ЭР ХОТИН БИР-БИРИДАН МЕРОС ОЛАДИМИ?

1) Агар аёл киши вафот этиб, ундан мерос қолса эри ҳам унга ҳақли бўладими? 2) Эркак кишидан мерос қолган мулкнинг қанчасига аёли ҳақли бўлади?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. 1) Албатта, хотини вафот этиб, ундан мол-мулк қолган бўлса, эр мерос олади. Хотиннинг умуман фарзанди бўлмаса, эр мерос қолган мулкни ярмини олади. Агар хотиннинг фарзанди бўлса (бошқа эридан бўлган бўлса ҳам), эр мероснинг 1/4 (тўртдан бири)ни олади. Бунинг далили Нисо сураси 12-оят: "Сизларга хотинларингиз қолдирган (мерос)дан – агар уларнинг фарзанди бўлмаса – ярми (тегур). Агар уларнинг фарзандлари бўлса, сизларга улар қолдирган (мерослари)дан тўртдан бир (ҳисса) тегур. (Бу тақсимот) улар (марҳумалар)нинг васияти ёки қарзи (адоси)дан кейин (ижро этилур).

2) Албатта, эр вафот этганда унинг никоҳида турган аёллари мерос олади. Агар эрнинг умуман фарзанди бўлмаса, аёл мероснинг 1/4 (тўртдан бири)ни олади. Агар эрнинг фарзанди бўлса (қайси хотинидан бўлган бўлса ҳам), хотин мероснинг 1/8 (саккиздан бири)ни олади. Бунинг далили юқоридаги оятнинг давомидир: "У (хотин)ларга сизлар қолдирган (мерос)дан – агар фарзандларингиз бўлмаса – тўртдан бир (ҳисса) тегур. Агар фарзандингиз бўлса, уларга сиз қолдирган (мерос)нинг саккиздан бири тегур. (Бу тақсимот) сизлар қилган васият ёки қарз (адоси)дан кейин (ижро этилур)". Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Дўстларингизга ҳам улашинг
surxonmuslim.uz
186 views05:18
Ochish/sharhlash
2021-02-01 07:06:42 #ДУО

Қарздан қутулиш дуоси

Анас ибн Молик розияллоҳу
анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васаллам Муоз розияллоҳу
анҳуга: «Сенга шундай дуо ўргатайки, уни ўқисанг гарчи Уҳуд тоғидек қарзинг бўлса ҳам Аллоҳ қарзингни тўлашга (шаксиз) ёрдам беради».
Эй Муоз, айт:

اللَّهُمَّ مالِكَ المُلْكِ تُؤْتِي المُلْكَ مَنْ تَشاءُ، وتَنْزِعُ المُلْكَ مِمَّنْ تَشَاءُ، وتُعِزُّ مَنْ تَشَاءُ، وتُذِلُّ مَنْ تَشاءُ، بِيَدِكَ الخَيْرُ إِنَّكَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ. رَحْمانُ الدُّنْيا والْآخِرَةِ ورَحِيمَهُما، تُعْطِيهُما مَنْ تشاءُ، وتَمْنَعُ مِنْهُما مَنْ تَشاءُ، ارْحَمْنِي رَحْمةً تُغْنِينِي بِها عَنْ رَحْمَةِ مَنْ سِواكَ.

«Аллоҳумма мааликал-мулки
ту’ тил-мулка ман ташаау ва танзиъул-мулка мимман ташаау ва туъиззу ман ташаау ва тузиллу ман ташаау биядикал-хойру иннака ъала кулли шай’ин қодийр. Роҳмаанад-дуня вал аахироти ва Роҳийма ҳумаа туътий ҳумаа ман ташаау ва тамнаъу мин ҳумаа ман ташаау ирҳамний роҳматан туғнийний биҳаа ъан роҳмати ман сиваака».

«Эй барча мулкнинг эгаси (бўлган) Аллоҳим! Хоҳлаган кишингга мулк берурсан ва хоҳлаган кишингдан мулкни тортиб олурсан, хоҳлаган кишингни азиз қилурсан, хоҳлаган кишингни хор қилурсан. Барча яхшилик Сенинг қўлингда. Албатта, Сен ҳар бир нарсага қодирсан.
Эй дунё ва охиратнинг Раҳмони ва Роҳийми! Сен уни (мол-мулк ва мартабани) истаганингга берасан, истаганинг(дан) маҳрум қиласан. Сендан ўзганинг меҳр-шафқатига муҳтож қилмайдиган раҳмат ила менга раҳм
қилгин!».
(Табароний ривояти).

surxonmuslim.uz
174 views04:06
Ochish/sharhlash
2021-02-01 07:03:59
#Мулоҳаза
Баъзи орифлар айтишди:
Аллоҳ таоло саҳар чоғи уйғонувчилар қалбига нур тўлдиради. У нур бутун юракларини нурафшон қилади. Кейин уларнинг юракларидан ғофил кимсалар қалбига таралади.
Абу Сулаймон Дороний: "Тунда ибодатга машғул бўладиган кимсалар ўйин кулги билан тунни ўтказадиганлардан кўра кўпроқ лаззатни ҳис қилишади", дедилар.

Дўстларингизга ҳам улашинг
surxonmuslim.uz
157 views04:03
Ochish/sharhlash
2021-01-31 07:01:02 ​​ РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ БОШЛАРИДАН ЎТГАН БАЪЗИ ҲОЛАТЛАР

Қарзга ботдингизми?

• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида совутлари ўттиз соъ арпа эвазига бир яҳудийда гаровда эди.

Фақирликдан қийналяпсизми? Уйингизда егулик озми?

• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйларида бир неча ойлаб қозон осилмас, олов ёқилмас, таом пиширилмасди.

Фарзандларингизнинг бирортасидан айрилдингизми?

• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлик чоғларида Фотима розияллоҳу анҳодан бошқа барча фарзандлари вафот этишган.

Бирор киши сизни камситиб, хўрламоқчи бўлдими?

• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бутун бир қавм камситиб, устларига туянинг ичакларини ташладилар.

Сизни қамаб қўйиб, овқат бермай қийнаяптиларми?

• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ўз қавмлари уч йил бир дарага қамаб қўйиб, ўзаро олди-сотди ва бошқа муомалаларни чеклаб қўйдилар.

Кимдир сизни ўлдиришга уриндими?

• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яҳудийлар ва мушриклар бир неча марта ўлдиришга уриндилар.

Қўшниларингиздан бирортаси сизга озор беряптими?

• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бутун бир шаҳар аҳли озор бериб, у зотни туғилиб-ўсган жойларидан бош олиб чиқиб кетишга мажбур қилдилар.

Тишларингиз оғрияптими?

• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг урушда рубоий тишлари (олд тишларининг баъзиси) синди.

Қилмаган ишингизни қилди деб сизга туҳмат қилдиларми?

• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга сеҳргар, мажнун деб туҳмат қилдилар.

Ибодатга дангасалик қиляпсизми?

• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда кўп тик турганларидан оёқлари шишиб кетган.

Ота-онангиздан бирорталарини йўқотдингизми?

• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилмасларидан олдин оталаридан, олти ёшларида оналаридан айрилиб, етим ҳолда униб-ўсдилар.

Бирорта ғамдан, оғир юкдан қийналяпсизми?

• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даъват ва рисолат юкини устларида кўтариб юрдилар.

Бирор киши сизни ёлғончига чиқариб, гапларингизни рад этдими?

• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ўз қавмлари ёлғончига чиқариб, гапларини рад этдилар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошларига қандай ташвишлар, ғамлар, мусибатлар, қийноқлар, очлик, ташналик, ҳақоратлар ва ҳоказолар тушганини англадингизми?

У зот сиз билан биз умматлари икки дунёда бахтли бўлишимиз учун ана шундай озорларга дучор бўлгандилар.

Аллоҳ таоло севикли Пайғамбаримизга кўплаб саловоту саломлар юборсин ва бизни у зоти бобаракотга муносиб уммат қилсин!


••••━━━❉•ৡ ৡ•❉━━━••••
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/surxonmuslimuz
1.3K views04:01
Ochish/sharhlash
2021-01-31 06:43:31
Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ айтади:

"Мен қачон Аллоҳ таолога исён қилиб, итоатсизлик қилсам, бунинг асоратини турмуш ўртоғимнинг хулқ атворида, хизматкоримда, ҳайвонларимда ва ҳатто уйимга кирган сичқоннинг кайфиятида кўраман".

surxonmuslim.uz
275 views03:43
Ochish/sharhlash