Get Mystery Box with random crypto!

​​ РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ БОШЛАРИДАН ЎТГАН | Surxonmuslim.uz

​​ РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ БОШЛАРИДАН ЎТГАН БАЪЗИ ҲОЛАТЛАР

Қарзга ботдингизми?

• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида совутлари ўттиз соъ арпа эвазига бир яҳудийда гаровда эди.

Фақирликдан қийналяпсизми? Уйингизда егулик озми?

• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйларида бир неча ойлаб қозон осилмас, олов ёқилмас, таом пиширилмасди.

Фарзандларингизнинг бирортасидан айрилдингизми?

• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлик чоғларида Фотима розияллоҳу анҳодан бошқа барча фарзандлари вафот этишган.

Бирор киши сизни камситиб, хўрламоқчи бўлдими?

• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бутун бир қавм камситиб, устларига туянинг ичакларини ташладилар.

Сизни қамаб қўйиб, овқат бермай қийнаяптиларми?

• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ўз қавмлари уч йил бир дарага қамаб қўйиб, ўзаро олди-сотди ва бошқа муомалаларни чеклаб қўйдилар.

Кимдир сизни ўлдиришга уриндими?

• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яҳудийлар ва мушриклар бир неча марта ўлдиришга уриндилар.

Қўшниларингиздан бирортаси сизга озор беряптими?

• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бутун бир шаҳар аҳли озор бериб, у зотни туғилиб-ўсган жойларидан бош олиб чиқиб кетишга мажбур қилдилар.

Тишларингиз оғрияптими?

• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг урушда рубоий тишлари (олд тишларининг баъзиси) синди.

Қилмаган ишингизни қилди деб сизга туҳмат қилдиларми?

• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга сеҳргар, мажнун деб туҳмат қилдилар.

Ибодатга дангасалик қиляпсизми?

• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда кўп тик турганларидан оёқлари шишиб кетган.

Ота-онангиздан бирорталарини йўқотдингизми?

• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилмасларидан олдин оталаридан, олти ёшларида оналаридан айрилиб, етим ҳолда униб-ўсдилар.

Бирорта ғамдан, оғир юкдан қийналяпсизми?

• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даъват ва рисолат юкини устларида кўтариб юрдилар.

Бирор киши сизни ёлғончига чиқариб, гапларингизни рад этдими?

• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ўз қавмлари ёлғончига чиқариб, гапларини рад этдилар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошларига қандай ташвишлар, ғамлар, мусибатлар, қийноқлар, очлик, ташналик, ҳақоратлар ва ҳоказолар тушганини англадингизми?

У зот сиз билан биз умматлари икки дунёда бахтли бўлишимиз учун ана шундай озорларга дучор бўлгандилар.

Аллоҳ таоло севикли Пайғамбаримизга кўплаб саловоту саломлар юборсин ва бизни у зоти бобаракотга муносиб уммат қилсин!


••••━━━❉•ৡ ৡ•❉━━━••••
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/surxonmuslimuz