Get Mystery Box with random crypto!

Surxonmuslim.uz

Telegram kanalining logotibi surxonmuslimuz — Surxonmuslim.uz S
Telegram kanalining logotibi surxonmuslimuz — Surxonmuslim.uz
Kanal manzili: @surxonmuslimuz
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 12.35K
Kanalning ta’rifi

© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati
Web-sayt: www.surxonmuslim.uz

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 8

2021-01-30 09:30:29
#Azon24 #AzonMavzu
2021 йил 29 январь
YouTube | Twitter
189 views06:30
Ochish/sharhlash
2021-01-30 07:44:12
#Мақолалар
КЕЧИРИМЛИ БЎЛИШНИ ЎРГАНАЙЛИК!

Анас ибн Маликдан ривоят қилинади: “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир-бирингизни ёмон кўрманг. Бир-бирингизга ҳасад қилманг. Бир-бирингизга қарши тадбир қилманг. Эй, Аллоҳнинг бандалари! Биродар бўлинг! Мусулмон учун биродаридан уч кечадан ортиқ аразлаши ҳалол эмас”,-дедилар”...

батафсил

Дўстларингизга ҳам улашинг
surxonmuslim.uz
215 views04:44
Ochish/sharhlash
2021-01-30 06:55:20
Ислом цивилизацияси маркази: дин, илм ва замонавийлик уйғунлиги
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/24929
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
148 views03:55
Ochish/sharhlash
2021-01-30 06:54:16
#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Аллоҳ банданинг ёрдамидадир, модомики банда биродарининг ёрдамида бўлса", дедилар.
Имом Муслим ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг
surxonmuslim.uz
190 views03:54
Ochish/sharhlash
2021-01-29 15:12:14
#Мақолалар
Замондош аҳли байтлар
1. Аллома Аҳмад Машҳур ибн Тоҳа Ҳаддод роҳимаҳуллоҳ, 1907-1995. Ҳазрамавтлик Ислом даъватчиси. У зотнинг қўлларида минглаб одамлар Исломга кирган. Шарқий Африка ҳудудида ҳаёт кечириб, ўша ерда бир неча масжид ва мадрасалар қурилишига ҳисса қўшганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг 36 набираси бўладилар...

Мақола давомини ўқиш
http://surxonmuslim.uz/?p=6610

Дўстларингизга ҳам улашинг
surxonmuslim.uz
209 views12:12
Ochish/sharhlash
2021-01-29 14:54:35 https://www.facebook.com/muslimuzportal/videos/3759459690816029/?vh=e
168 views11:54
Ochish/sharhlash
2021-01-29 13:49:10
#Мақолалар
Мунофиқнинг аломатларидан – омонатга хиёнат қилиш

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладиларки:
“Омонатни сақлай олмайдиган кишининг имони, аҳдига вафосизнинг эса дини йўқдир”.
Омонатга хиёнат қилувчи – Яратганга исён қилувчидир.
Омонатни яхши сақлаб ўз эгасига саломат топшириш хусусида Жаноб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ёшликларидан бошлаб барчага намуна бўлганлар. Ул зоти шариф ростгўйликлари, бировларнинг ҳаққига хиёнат қилмасликлари, ваъдаларига вафодорликлари туфайли “ал-Амин”, яъни “омонатдор, ишончли одам” деган сифатни олганлар. Ул зоти бобаракот ёшлик даврларидан бошлаб ишончли, вафо, омонат ва масъулиятни чуқур ҳис этадиган бўлиб камолотга етишдилар. Чунки омонатдорлик инсон ҳаётининг барча соҳаларида мавжуд…

Мақола давомини ўқиш
мақола давоми

Дўстларингизга ҳам улашинг
surxonmuslim.uz
198 views10:49
Ochish/sharhlash
2021-01-29 08:48:51 #савол
Такбир

Ассалому алайкум! Муаззин такбир айтаётганда «Ҳайя алал фалаҳ»дeганида имом намозга қулоқ қоқиши кeракми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! “Мухтасарул виқоя” китобида :
Имом «Ҳайя ъалас-солаҳ» айтилганда туради ва «Қод қоматис-солаҳ»да бошлайди.
Яъни муаззин иқомани айтганда имом эшитиб туриб, «Ҳайя ъалас-солаҳ» айтилганда ўрнидан қўзғалиб туради ва «Қод қоматис-солаҳ»ни айтиб бўлганда намозни бошлайди. Иқомани тўлиқ айтиб бўлгунча бошламай турса ҳам бўлаверади. («Кифоя» китобидан).
Ҳозирги кунда имомлар такбир тўлиқ айтиб бўлингач сафларни текислаб, кейин такбир тахрима айтгани афзал. Шунда иқтидо қилувчилар суннат бўлган санони ўқишга улгуришади. «Қод қоматис-солаҳ»да бошлаш мандуб амал. Сано ўқиш эса суннат. Мундубни деб суннатдан қолиш яхши эмас. Валлоҳу аълам!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати

Дўстларингизга ҳам улашинг
surxonmuslim.uz
282 views05:48
Ochish/sharhlash
2021-01-29 08:15:17
#Мулоҳаза

Бир сониядан сўнг нима бўлишимиз мажҳул бўлган бу дунёда кўнгил ранжитиш оқил кишининг иши эмас.
Қалбларнинг меъмори Аллоҳ!

Дўстларингизга ҳам улашинг
surxonmuslim.uz
190 viewsedited  05:15
Ochish/sharhlash
2021-01-29 07:39:03 Жума кунига тааллуқли одоблар ҳақида

1. Жума намозига пайшанба куни ва жума кечасидан тозаланиш, кийимларни ювиш ва керакли нарсаларни тайёрлаш орқали ҳозирлик кўриш зарур.

2. Жума куни ғусл қилиш – ювиниш. Имом Бухорий ва Муслимнинг "Саҳиҳ" китобларида ривоят қилинган ҳадислар ва бошқа асарларда келган хабарларга мувофиқ ювинишнинг энг афзал вақти – жума намозига боришдан бир оз олдин ғусл қилишдир.

3. Баданини поклаб зийнат бериш, тирноқларини олиш, мисвок ёрдамида тишларни тозалаш, юқорида зикр этилганидек кир-ифлосликларни бадандан кетказиш каби тозалик амалларини бажариш, хушбўйликлар суртиш ва энг яхши кийимларни кийиш мақсадга мувофиқ.

4. Жума намозига эрта, пиёда бориш (бунинг иложи бўлса, албатта - тарж.). Жомеъ масжидига ташқарига чиққунча қадар унда эътикофда бўлишни ният қилиш афзалдир.

5. Одамларнинг елкаси оша ўтмаслик, намозхонлар ўртасида бўш жой бўлса, шу ердан ўтиш одобдандир.

6. Намоз ўқиётганлар олдидан асло кесиб ўтмаслик шарт.

7. Биринчи сафда туришга интилиш мақсадга мувофиқ. Агар имкон бўлмаса ва эътироз эшитса, олдинги қаторига ўтмайди. Кечикса, узрли бўлади.

8. Имом ҳужрасидан чиқиб, минбарга йўналса, нафл намоз ўқишни ва турли зикрларни тўхтатиш ҳамда муаззинга жавоб билан машғул бўлиш, сўнгра хутбани эшитиш зарур.

9. Жума намозидан кейин икки ё тўрт, ёки олти ракат суннат намози ўқиш афзал саналади.

10. Аср намози адо этилгунга қадар масжидда туриш. Агар шом намозига қадар турса, янада афзал бўлади.

11. Жума кунидаги дуолар қабул бўладиган муборак соатни қалб ҳозирлиги ва доимий зикрлар билан ўтказиш зарур.

12. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтириш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: "Ким жума кунида менга саксон марта салавот айтса, Аллоҳ таоло унинг саксон йиллик гуноҳларини (сағираларини) афв этур" (заиф ҳадис бўлиб, уни Дайламий "Муснад"ида келтирган).

Бунга истиғфор айтишни ҳам қўшиш мумкин, зеро бу кунда истиғфор айтиш мустаҳабдир.

13. Каҳф сурасини ўқиш.

14. Имкон борича жума куни хайр-эҳсон ва садақалар бериш. Садақа-эҳсонни масжид ташқарисида тарқатиш керак. Жума куни"Тасбеҳ" намозини адо этиш мустаҳаб (Ҳофиз Абул Ҳасан Мақдисий ва бошқалар бу ҳақдаги ҳадисни саҳиҳга ҳукм этишган).

15. Жума кунида охират амаллари билан машғул бўлиб дунё ишларидан холи бўлиш ҳам мустаҳаб амалдир.

Дўстларингизга ҳам улашинг
surxonmuslim.uz
327 views04:39
Ochish/sharhlash