Get Mystery Box with random crypto!

ОНА ДУОСИ Ҳали жуда ёшлигидаёк юқори маънавий даражага эри | Surxonmuslim.uz

ОНА ДУОСИ

Ҳали жуда ёшлигидаёк юқори маънавий даражага эришган Боязид Бастомий ҳазратларидан бу мартабага қандай етгани ҳақида сўрашди. "Онамнинг дуоси сабабли", деди ва бошидан ўтган воқеани ҳикоя қилиб берди.
Онам қариб, хасталаниб қолган эди. Бир куни кечаси сув сўради. Мен дарҳол ўрнимдан туриб ташқарига чиқдим. Идишларни қарадим, ҳаммаси бўш эди. Сув чиқариб, ичкарига олиб кирганимда онам ухлаб қолганди. Қўлимда мис тоғорачадаги сув билан уйгонишини кутиб турдим. Бир муддатдан кейин онам кўзини очди. Унга сув тутдим. Совуқдан музлаган идишни тутиб тураверганимдан қўлларим қизариб кетганди. Буни кўриб онам йиғлаб юборди: "Эй Раббим, ўғлимнинг фидокорлигини кўриб турибсан, уни азиз кил" , деб дуо қилди. Ўшандан кейин ўзимда ўзгаришлар юз бераётганини ҳис қилдим.

К.Артиков тайёрлади

Дўстларингизга ҳам улашинг
surxonmuslim.uz