2022-08-25 20:28:12
Бир инсон денгизнинг уртасигача сузиб бориб чарчаганидан чукишни бошлабди, -Худо, илтимос мени куткар, деб елворибди, бир неча дакикадан сунг, тинимсиз дуоларидан кеиин катта кема келибди, чукаетган одамга куткаришни таклиф этишса, халиги одам, - иуук, Рахмат, кетаверинглар, мен Худодан ердам кутаяпман, дебди. Хамма хаирон, кема каитиб кетибди... Бояги одам яна Худога елворибди, бироздан сунг, яна бир кема келибди, одам яна -иук, Худо куткаради мени, деб чикмабди ва охири чукиб улибди. Рухи Худо билан куришгач, - мени куткармадинг, нега мени эшитмадинг дебди.
- Сенга икки марта имконият бердим куткарилишинг учун, белгиларни курмаган булсанг, нега яна мени айблайсан?, дебди Худо.
Хаетда хеч нарса шунчаки булмаиди. Яратган бизга хар кадамда белги курсатади, хамма гап уни кура олишимизда. Ичингизда Яратгандан тугри иул курсатишини суранг, белгилар доим курсатилади, унга эътибор беринг ва хар нарсада ХИКМАТ излашни урганинг. Биз шунчаки ухламаимиз, шунчаки уигонмаимиз! Хаммаси шунчаки булмаяпти. Шунчаки кулингиздан китоб тушиб кетмайди, шунчаки автобусга кеч колмайсиз, шунчаки ишдан кетмайсиз, хикмат кидиринг, энг ёкимсиз холатнинг, вазиятнинг хам яхши томонини кура билинг. Яхши булинг, хаётингиз ёришади, ёмон одамга хам “узгар” дея Худо имкониятлар беради. Хамма гап, белгиларни хис килишда...
Сиз бир ОЛАМсиз. Хаётга шунчаки келмагансиз, шунчаки яшамаяпсиз. Вазифангиз бор... хар биримизнинг уз вазифамиз бор...
Янги имкониятни синаб куришдан куркманг! Хато булса хам маили, тажриба деб тушунинг, бор нарсангизни кадрига етишни урганиш тажрибаси деб кабул килинг.
Белгиларга эътибор беринг, хатто езганимга хам, мен шунчаки езмадим, сиз шунчаки укимадингиз, балки бунда бир хикмат бордир?...
(Шу постни анча олдин куйгандим, хозир шуни яна эсга олишни лозим билдим )
#мен #хаётим #куёшим #хикматбор
https://t.me/+Wxk_7bAXK0w4YjUy
475 views 𝒁𝑨𝑹𝑵𝑰𝑮𝑶𝑹 𝑨𝑫𝑴𝑰𝑵𝑲𝑨 , 17:28