Get Mystery Box with random crypto!

Сочларни тўкилишига асосий сабабчиси биз! Парҳез. Етарлич | SUGDIYONA

Сочларни тўкилишига асосий сабабчиси биз!

Парҳез.
Етарлича озиқланмаслик ва зўриқишлар сочларга ҳам таъсир қилади. Сочга оқсил керак ва унинг танқислиги туфайли соч илдизи дистрофияси содир бўлади. Соч ингичкалашади ва ўсишдан тўхтайди.

Стресс.
Кучли ақлий иш, уйқусизлик ва асабий таранглик сийрак сочларнинг энг кўп учрайдиган сабабчиларидир. Сочлар дарҳол эмас, балки бир неча ой давомида тўкилиб боради.

Касалликлар.
Эндокрин касалликлар ҳам сочларнинг сийраклашишига сабаб бўлади. Қалқонсимон без фаолиятининг пасайиши билан, сочлар нафақат қуруқ бўлиб қолади, балки тўкила бошлайди.

Баъзи дориларни қабул қилиш.
Соч артериал босим ва артритга қарши таблеткаларни қабул қилишдан юпқалашиши мумкин.

Ирсият.
Агар нозик сочларнинг сабаби ирсият бўлса, бу ҳолда ҳеч нарса қилиб бўлмайди.

Мавсумий соч тўкилиши.
Асосан қиш ва куз фаслида содир бўлади.

Косметика маҳсулотлари.
Сочлар баъзи косметик воситалардан фойдалангандан кейин сийраклашиши мумкин. Энг муҳими, фақат юқори сифатли косметикалардан фойдаланиш.