Get Mystery Box with random crypto!

Судьялар ассоциацияси | расмий канал

Telegram kanalining logotibi sudyalar_assotsiatsiyasi — Судьялар ассоциацияси | расмий канал С
Telegram kanalining logotibi sudyalar_assotsiatsiyasi — Судьялар ассоциацияси | расмий канал
Kanal manzili: @sudyalar_assotsiatsiyasi
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.15K

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2023-03-24 13:55:41
#Эълон

Маҳалла телеканалининг Ўзбекистон суд тизми фахрийлари иштирокидаги “Otalar choyxonasi” кўрсатувининг навбатдаги сони 2023 йил 26 март куни соат 19:00 да эфирга узатилади.

Кўрсатув 27 март куни соат 08:05 да такроран намойиш этилади.

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
1.7K views10:55
Ochish/sharhlash
2023-03-24 13:05:29
Қарақалпақстан Республикасы суды ҳәм Қарақалпақстан Республикасы ҳәкимшилик судының шөлкемлестириўинде судьялар, суд хызметкерлери, Қарақалпақстан Республикасы юридика техникумының жаслары ҳәм суд тараўында узақ жыллар нәтийжели мийнет еткен суд нураныйларының қатнасыўында "Үш әўлад ушырасыўы" болып өтти

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
803 views10:05
Ochish/sharhlash
2023-03-24 12:04:51
753 views09:04
Ochish/sharhlash
2023-03-24 12:04:46 ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЎЗБЕКИСТОН СУДЬЯЛАРИ АССОЦИАЦИЯСИ ФИЛИАЛИНИНГ КОНФЕРЕНЦИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

“Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” давлат дастурининг ижроси юзасидан келиб чиқадиган вазифаларни судьялар фаолиятига тадбиқ этиш бўйича ўтказилган конференцияда Қорақалпоғистон Республикаси умумюрисдикция ва маъмурий судлари судьялари, суд фахрийлари ва Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг Қорақалпоғистонлик тингловчилари иштирок этишди.

Конференцияда иштирокчиларга Давлат дастурининг суд-ҳуқуқ тизимига оид бўлган бандларининг мазмун моҳияти тушунтирилди ва аҳоли ўртасида суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суднинг нуфузини оширишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш масъулияти юклатилди.

Тадбир сўнгида суд фахрийларига совғалар ва суд тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни амалга оширишда, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда аҳоли ўртасида судларга бўлган ишончни мустаҳкамлаш борасида қўшган ҳиссаси учун Қорақалпоғистон Республикаси умумюрисдикция судларида фаолият юритаётган 4 нафар судьяга Ўзбекистон Судьялари Ассоциациясининг ташаккурномаси топширилди.

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
806 views09:04
Ochish/sharhlash
2023-03-23 13:02:41
Суверен давлатчилигимиз тарихида Конституцияга тузатишлар киритишнинг энг демократик йўли танланди

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Ватанимиз мустақиллиги, халқимизнинг тинч-осойишта ҳаёти, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларининг мустаҳкам ҳуқуқий кафолатидир.

Батафсил

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube
851 views10:02
Ochish/sharhlash
2023-03-23 11:43:49
Референдум тушунчаси: тартиби, тарихи ва истиснолар...

Ўзбекистон Республикасининг референдуми республика қонунларини ва бошқа қарорларни қабул қилиш мақсадида жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан фуқароларнинг умумхалқ овоз беришидир. Референдум сайловлар билан бир қаторда халқ иродасининг бевосита ифодаси бўлиб, унда қабул қилинган қарорлар олий юридик кучга эга бўлади.

Батафсил
1.1K views08:43
Ochish/sharhlash
2023-03-21 08:43:07
Ўзбекистон Судьялари Ассоциацияси ва Ўзбекистон суд тизими фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик Маркази жамоалари барча юртдошларимизни яшариш ва янгиланиш фаслининг қадимий ва боқий байрами Наврўзи айём билан самимий муборакбод этади.

Наврўз ҳар бир хонадонга, бутун Ўзбекистон аҳлига тинчлик-хотиржамлик, бахту-саодат ва қут-барака олиб келсин!

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
1.1K viewsedited  05:43
Ochish/sharhlash
2023-03-16 11:18:14
Фарғона вилоят судида суд фахрийлари иштирокида “Уч авлод учрашуви” ўтказилди
1.6K views08:18
Ochish/sharhlash
2023-03-16 10:27:45 ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИДА “УЧ АВЛОД” УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ

Кексаларни улуғлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш азалий қадриятларимиздан саналади. Эътиборлиси мазкур анъана нафақат оила даврасида балки давлат ва жамоат ташкилотларида ҳам ўз ифодасини топмоқда.

Фарғона вилоят суди ташаббуси билан судьялар ва суд ходимлари ҳамда узоқ йиллар давомида суд тизимида ишлаган фахрийлар иштирокида “Уч авлод” учрашуви ташкил этилди.

Тадбирни Фарғона вилоят судининг раиси Шуҳрат Камолов кириш сўзи билан очиб, унинг аҳамияти ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Шундан сўнг сўз суд тизими фахрийси, Ўзбекистон суд тизими фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик Марказининг Фарғона вилоят бўлими бошлиғи Каримжон Талибовга берилди. Маърузачи юртимизда фахрийларга қаратилаётган эътибор ва ғамхўрлик ҳақида сўз юритар экан, жумладан, бугунги кунда судьяларга яратилган шарт-шароитлар, имкониятлар борасида алоҳида тўхталиб, соҳа фахрийларига кўрсатилаётган эътибордан мамнун эканликларини қайд этди.

Сўзга чиққан яна кўплаб фахрийлар ҳам узоқ йиллик иш фаолияти давомида орттирган билим тажрибалари билан ўртоқлашишди. Иш жараёнида рўй берган эсда қоларли ва ибратли воқеаларни сўзлаб беришди. Шу билан биргаликда одил судловни таъминлаш, қонун устуворлиги ва адолатнинг барқарор бўлиши учун судьялардан чинакам фидойилик, ҳалоллик ва қатъиятлилик талаб этилиши тўғрисида учрашув иштирокчиларига ҳаётий мисоллар билан гапириб беришди.

Фарғона вилоят суди жамоаси фахрийларга иззат-икром кўрсатган ҳолда тадбир сўнгида фахрийларга эсдалик совғалари топшириб бир пиёла чойга таклиф этди. Ўтказилган мазкур тадбир устозларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатишнинг амалдаги ифодаси бўлди.

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
1.3K views07:27
Ochish/sharhlash
2023-03-16 10:27:19
879 views07:27
Ochish/sharhlash