Get Mystery Box with random crypto!

Судьялар ассоциацияси | расмий канал

Telegram kanalining logotibi sudyalar_assotsiatsiyasi — Судьялар ассоциацияси | расмий канал С
Telegram kanalining logotibi sudyalar_assotsiatsiyasi — Судьялар ассоциацияси | расмий канал
Kanal manzili: @sudyalar_assotsiatsiyasi
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.15K

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2023-04-20 09:34:03
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ СУДИДА НАВБАТДАГИ МАЪРИФАТ СОАТИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
1.3K views06:34
Ochish/sharhlash
2023-04-20 07:29:47
Олий судда собиқ Совет "тройкаси" қатағонига учраган 208 нафар шахс оқланди

Бугун Олий судда мазкур олий маҳкама раиси ўринбосари Икром Муслимов раислигида ўтган очиқ суд мажлисида мустабид тузум қатағонига учраган 208 нафар шахсга нисбатан оқлов ҳукми чиқарилди.

БАТАФСИЛ

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
1.4K viewsedited  04:29
Ochish/sharhlash
2023-04-18 07:40:45 КАСБИЙ МАСЪУЛИЯТИМИЗ МЕЗОНЛАРИ

#Мутолаа

Ҳар бир давлат, ҳар қандай жамият қонунлар орқали бошқарилади ва тараққиётга эришади. Аслида қонунлар инсонларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини чегаралаб қўйиш, қўрқитиш ёки таҳликада ушлаб туриш учун эмас, балки, уларга ёрдам бериш, ахлоқан тарбиялаш учун хизмат қилади. Шунинг учун барча фуқаролар ким бўлишидан, қайси лавозимда ишлашидан қатъи назар қонунларни чуқур англаб етиши ва ҳурмат қилиши, уларга итоат этиши шартлигини тарғибот қилиб бориш лозим.

Ҳуқуқий маданияти юксак бўлган инсон қонунни бузишдан қўрқади. Биз қонунларнинг матнини, яъни меъёрларини фақатгина ёдлаб олибгина қолмасдан, уларнинг туб моҳиятини чуқур тушунишимиз ва энг асосийси, ҳар бир ҳолатда қонунни қурол қилиб, уни ҳар бир аниқ ҳолатга тўғри қўллай олишимиз даркор.

Қадимги Рим файласуфи Цицерон “Эркин бўлишни хоҳласанг, қонуннинг қулига айлан” деб бежизга айтмаган. Зеро, ҳар бир судья ва тизимдаги ходим кундалик хизмат фаолиятида фақат қонун талабларига қатъий риоя қилган ҳолда иш тутиши керак.

(Убайдулла Мингбоев, “Адолат инсонпарварликнинг олий нуқтаси” китобидан)

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
1.4K views04:40
Ochish/sharhlash
2023-04-18 07:40:45
978 views04:40
Ochish/sharhlash
2023-04-14 08:17:13
ТАЪЗИЯ

Ўзбекистон Судьялари Ассоциацияси ва Ўзбекистон суд тизими фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик Маркази жамоалари Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманлараро иқтисодий суди судьяси Нағыйма Балтабаевага акаси Арыслан Балтабаевнинг бевақт вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
742 viewsedited  05:17
Ochish/sharhlash
2023-04-13 09:29:32
Фуқароларнинг мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланиш хроникаси қандай бўлган эди?


Бош қонунимизга киритилган биргина мана шу модда ва “ҳар ким мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланиш, турар ва яшаш жойини танлаш ҳуқуқига эга”… Батафсил


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Facebook | Instagram | Web-sayt
Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
819 views06:29
Ochish/sharhlash
2023-04-12 09:39:32 ФАРҒОНАДА УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ

Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимининг нуфузини юксалтиришга қаратилган чора-тадбирларнинг амалий ифодаси сифатида Фарғона вилоят судининг ташаббуси билан вилоят юридик техникумида ёшларни Ватанпарварлик ва касбга садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида “Бугунги ёшлар – бўлғуси ҳуқуқшунослар” мавзусида “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди.

Учрашувда иштирок этган Ўзбекистон суд тизми фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик Марказининг Фарғона вилояти бўлими бошлиғи К.Толипов, Фарғона вилоят суди раиси ўринбосари Б.Ваҳобов, жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг раиси Т.Ваҳобовлар юридик техникум ўқувчиларига судьялик касбининг нечоғлик масъулиятли касб эканлиги, судьялик рутбасига эришиш учун тинимсиз изланиш ва меҳнат қилиш талаб этилиши тўғрисида қимматли маслаҳатлари билан ўртоқлашди.

Ўзаро суҳбат ва мулоқот шаклида ташкил этилган тадбир жараёнида суд тизимидаги ўзгаришлар, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, фахрийларнинг ибратли ҳаёт йўли, самарали фаолияти ҳамда мамлакатимизда инсонга қаратилаётган юксак эътибор устувор вазифалардан бирига айлангани тўғрисида фикрлар юритилди.

Шу билан биргаликда, учрашув давомида судьялар ва суд фахрийларининг судьялик фаолиятлари давомида қизиқарли бўлган эсда қоларли воқеалар ҳамда ҳаёт йўллари ҳақида сўзлаб беришгани “Уч авлод учрашувида” иштирок этаётган техникум ўқувчи ёшларининг суд соҳасига бўлган қизиқишини ортишига сабаб бўлди.

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
822 views06:39
Ochish/sharhlash
2023-04-12 09:39:32
764 views06:39
Ochish/sharhlash
2023-04-10 08:45:09 Ўзбекистон Судьялари Ассоциацияси ва Ўзбекистон суд тизими фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик Маркази жамоалари Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди судьяси Жаъфар Курбановга отаси Хайрулла Курбановнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдиради.
921 views05:45
Ochish/sharhlash
2023-04-10 08:17:25 ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ СУДИДА МАЪРИФАТ СОАТИ ЎТКАЗИЛДИ

Тошкент вилоят судида судьялар ва суд тизими ходимлари учун “Ўзбекистонда одил судловни таъминлаш орқали судлар фаолиятидан халқимизни рози қилиш” мавзусида маърифат соати ўтказилди.

Маърифат соатида Ўзбекистон Судьялари Ассоциацияси раиси Убайдулла Мингбоев иштирок этиб, юртимизда одил судлов тизимида рўй бераётган воқеликлар ва сиёсий жараёнлар тўғрисида маъруза қилди.

Ассоциация раиси инсон ҳуқуқлари олий қадрият эканлиги хусусида тўхталиб, инсон ҳуқуқларини амалда таъминланиши, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларинининг тикланиши бевосита суд ҳокимиятининг мустақиллиги, адолатли ҳамда холис қарор қабул қилиниши билан баҳоланади деб фикр билдирди.

Маърифат соатида одил судлов тизимига оид давлат сиёсатини амалга ошириш ҳамда судьялар ва соҳа ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтиришга қаратилган 2023 йилнинг биринчи чорагида қабул қилинган қонун, қарор, фармон ва фармойишларнинг мазмун-моҳиятига доир фикр-мулоҳазалар тингланди.

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
862 viewsedited  05:17
Ochish/sharhlash