Get Mystery Box with random crypto!

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЎЗБЕКИСТОН СУДЬЯЛАРИ АССОЦИАЦИЯ | Судьялар ассоциацияси | расмий канал

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЎЗБЕКИСТОН СУДЬЯЛАРИ АССОЦИАЦИЯСИ ФИЛИАЛИНИНГ КОНФЕРЕНЦИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

“Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” давлат дастурининг ижроси юзасидан келиб чиқадиган вазифаларни судьялар фаолиятига тадбиқ этиш бўйича ўтказилган конференцияда Қорақалпоғистон Республикаси умумюрисдикция ва маъмурий судлари судьялари, суд фахрийлари ва Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг Қорақалпоғистонлик тингловчилари иштирок этишди.

Конференцияда иштирокчиларга Давлат дастурининг суд-ҳуқуқ тизимига оид бўлган бандларининг мазмун моҳияти тушунтирилди ва аҳоли ўртасида суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суднинг нуфузини оширишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш масъулияти юклатилди.

Тадбир сўнгида суд фахрийларига совғалар ва суд тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни амалга оширишда, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда аҳоли ўртасида судларга бўлган ишончни мустаҳкамлаш борасида қўшган ҳиссаси учун Қорақалпоғистон Республикаси умумюрисдикция судларида фаолият юритаётган 4 нафар судьяга Ўзбекистон Судьялари Ассоциациясининг ташаккурномаси топширилди.

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi