Get Mystery Box with random crypto!

Судьялар ассоциацияси | расмий канал

Telegram kanalining logotibi sudyalar_assotsiatsiyasi — Судьялар ассоциацияси | расмий канал С
Telegram kanalining logotibi sudyalar_assotsiatsiyasi — Судьялар ассоциацияси | расмий канал
Kanal manzili: @sudyalar_assotsiatsiyasi
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.15K

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2023-04-10 08:16:39
805 views05:16
Ochish/sharhlash
2023-04-09 07:16:11 АМИР ТЕМУР ЎГИТЛАРИ

* Яхшиларга — яхшилик қилдим, ёмонларни эса ўз ёмонликларига топширдим. Ким менга дўстлик қилган бўлса, дўстлиги қадрини унутмадим ва унга мурувват, эҳсон, иззату икром кўрсатдим.

* Кимнинг ақли ва шижоатини синов тарозусида тортиб кўриб, бошқаларникидан ортиқроқ кўрсам, уни тарбия қилиб, амирлик даражасига кўтарар эдим. Сўнгра кўрсатган хизматига яраша мартабасини яна-да оширар эдим.

* Содиқ ва вафодор дўст улким, ўз дўстидан ранжимайди, дўстининг душманини ўз душмани деб билади. Агар керак бўлса, дўсти учун жонини ҳам аямади.

* Ғаразгўй, бузуқи ва ҳасадгўй одамларнинг вазирлар ҳақидаги уйдирмаларини эшитмасинлар, чунки бу табақадаги кишиларнинг душмани кўп бўлади, негаки, олам аҳлининг барчаси дунёталабдир.

* Ҳеч кимдан ўч олиш пайида бўлмадим. Тузимни тотиб, менга ёмонлик қилганларни парвардигори оламга топширдим. Софдил кишилар, саййидлар, олимлар ва фозилларга даргоҳим доим очиқ эди. Нафси ёмон ҳимматсизларни, кўнгли бузуқ қўрқоқларни мажлисимдан қувиб юбордим.

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
933 viewsedited  04:16
Ochish/sharhlash
2023-04-09 07:16:11
Бугун 9-апрель — Соҳибқирон Амир Темур (1336-1405) таваллуд топган кун!

Амир Темур ибн амир Тарағай 1336-йил 9-апрелда Кеш (Шаҳрисабз)нинг Хўжа Илғор қишлоғида дунёга келган. Унинг отаси амир Муҳаммад Тарағай барлос улусига мансуб беклардан, баҳодир жангчи, уламою фузалога ихлосманд, илм аҳлига ҳомий ва иштиёқманд киши бўлган.

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
856 viewsedited  04:16
Ochish/sharhlash
2023-04-09 07:15:22 Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритилди

Бугун бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўттиз тўққизинчи ялпи мажлисида Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Сенат С. Рахмонов, И. Алимов ва А. Икромовни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимидан озод этиш ҳақида қарор қабул қилди.

Эслатиб ўтамиз, улар яқинда Президент фармойиши билан тизимда раҳбар судьялик лавозимларига тайинланган.
780 views04:15
Ochish/sharhlash
2023-04-03 08:34:31
#Янги_Конституция

Янгиланаётган Конституцияда инсон ҳуқуқларига оид 10 та энг муҳим янгилик

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube
762 views05:34
Ochish/sharhlash
2023-04-03 08:28:24
Қонуний ҳуқуқларимиз янги конституциямизда янада кенгаймоқда

Юртимизда кейинги йилларда суд-ҳуқуқ соҳасини демократлаштириш ва эркинлаштириш, суд ҳокимиятининг фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги роли ва аҳамиятини ошириш борасида бир қатор муҳим ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда.

Батафсил

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube
689 views05:28
Ochish/sharhlash
2023-03-31 15:55:26
СУД-ҲУҚУҚ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР МУАММОЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР ЮЗАСИДАН ТАЖРИБА АЛМАШИНАДИ

Халқаро Юристлар иттифоқи Мувофиқлаштирувчи кенгашининг 2023 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ, жорий йилда “Халқаро Юристлар иттифоқининг одил судловни амалга оширишдаги ўрни ва аҳамияти ҳамда суд тизимида коррупцияга қарши курашиш” борасида тажриба алмашинуви йўлга қўйилади.

Шунингдек, суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштиришда юзага келадиган мавжуд муаммоларни бартараф этиш йўллари ва келгуси истиқболлар мавзусида профессионал учрашув ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Судьялари Ассоциацияси раҳбарияти билан келишилган дастурга мувофиқ Халқаро Юристлар иттифоқи делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи амалга оширилади.

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
852 views12:55
Ochish/sharhlash
2023-03-31 15:00:42 ХАЛҚАРО ЮРИСТЛАР ИТТИФОҚИ МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ КЕНГАШИНИНГ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

Кенгаш йиғилишига Ўзбекистон Республикасидан онлайн форматда ZOOM платформасида Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзоларидан – Қорақалпоғистон Республикаси Конституциявий қўмита раиси Айтниязов Парахат Айтниязович, Жиззах вилоят суди раисининг ўринбосари – фуқаролик ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси Шукуров Акром Гайратович;

Ўзбекистон Судьялари Ассоциацияси вакилларидан – Ассоциация раисининг ўринбосари Абдуазимов Файзулла Абдуллаевич, бош консултант Гузаров Садриддин, Матбуот котиби Даминов Шерзод Шовкатович ва консултант Йўлдашев Акмал Панжиевичлар иштирок этишмоқда.

Кенгаш йиғилишида Халқаро юристлар иттифоқи мувофиқлаштирувчи кенгашининг 2022-2023 йиллардаги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот, Халқаро юристлар иттифоқининг 2023 йилларга мўлжалланган асосий тадбирлар режасини тасдиқлаш ва 2024 йилда ўтказилиши режалаштирилган VIII Конгрессига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама этилиши кутилмоқда.

Кун тартибидан Мувофлаштирувчи кенгашнинг ваколатига кирувчи бошқа масалалар ҳам ўрин олган.

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
821 viewsedited  12:00
Ochish/sharhlash
2023-03-31 14:59:54
792 views11:59
Ochish/sharhlash
2023-03-25 11:45:54
ПОКЛАНИШ ПАЛЛАСИ

#Мутолаа

Ҳар биримиз ўз фаолиятимизни Конституция ва қонун талабларига солиштиришимиз, адолат тарозисига солиб кўриб, шунга қараб ҳаракат қилишимиз лозим. Бинобарин, Конституция ва ундан келиб чиқиб қабул қилинадиган қонунлар ҳалол, пок юриш ва покланишнинг олий мезонидир. Сабоқ ва хулосалар чиқариш жараёни оғриқли бўлиши мумкин. Чунки баъзи бировлар одатланган кўникмаларидан воз кечишига тўғри келади, янги талабларни “ҳазм” қилишда қийналишлари мумкин. Лекин энди ортга қайтишга йўл йўқ. Истаса ҳам, истамаса ҳам жамият учун зарарли бўлган кўникмалардан воз кечиш шарт ва лозим.

Покланиш вақтинчалик жараён эмас. Балки узлуксиз давом этадиган, ҳар бир қадамимизни, ҳар бир ҳаракатимизни синайдиган жараёндир. Бу талаблар судья ва суд ходимларига бевосита тааллуқли бўлиб, давлат ва халқимиз бизга юксак ишонч билдирган. Зеро, судьялик шарафли ва масъулиятли ваколатдир.

(Убайдулла Мингбоев, “Адолат инсонпарварликнинг олий нуқтаси” китобидан)

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
792 views08:45
Ochish/sharhlash