Get Mystery Box with random crypto!

АМИР ТЕМУР ЎГИТЛАРИ * Яхшиларга — яхшилик қилдим, ёмонларни э | Судьялар ассоциацияси | расмий канал

АМИР ТЕМУР ЎГИТЛАРИ

* Яхшиларга — яхшилик қилдим, ёмонларни эса ўз ёмонликларига топширдим. Ким менга дўстлик қилган бўлса, дўстлиги қадрини унутмадим ва унга мурувват, эҳсон, иззату икром кўрсатдим.

* Кимнинг ақли ва шижоатини синов тарозусида тортиб кўриб, бошқаларникидан ортиқроқ кўрсам, уни тарбия қилиб, амирлик даражасига кўтарар эдим. Сўнгра кўрсатган хизматига яраша мартабасини яна-да оширар эдим.

* Содиқ ва вафодор дўст улким, ўз дўстидан ранжимайди, дўстининг душманини ўз душмани деб билади. Агар керак бўлса, дўсти учун жонини ҳам аямади.

* Ғаразгўй, бузуқи ва ҳасадгўй одамларнинг вазирлар ҳақидаги уйдирмаларини эшитмасинлар, чунки бу табақадаги кишиларнинг душмани кўп бўлади, негаки, олам аҳлининг барчаси дунёталабдир.

* Ҳеч кимдан ўч олиш пайида бўлмадим. Тузимни тотиб, менга ёмонлик қилганларни парвардигори оламга топширдим. Софдил кишилар, саййидлар, олимлар ва фозилларга даргоҳим доим очиқ эди. Нафси ёмон ҳимматсизларни, кўнгли бузуқ қўрқоқларни мажлисимдан қувиб юбордим.

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi