Get Mystery Box with random crypto!

ФАРҒОНАДА УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ Мамлакатимизда суд-ҳуқу | Судьялар ассоциацияси | расмий канал

ФАРҒОНАДА УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ

Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимининг нуфузини юксалтиришга қаратилган чора-тадбирларнинг амалий ифодаси сифатида Фарғона вилоят судининг ташаббуси билан вилоят юридик техникумида ёшларни Ватанпарварлик ва касбга садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида “Бугунги ёшлар – бўлғуси ҳуқуқшунослар” мавзусида “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди.

Учрашувда иштирок этган Ўзбекистон суд тизми фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик Марказининг Фарғона вилояти бўлими бошлиғи К.Толипов, Фарғона вилоят суди раиси ўринбосари Б.Ваҳобов, жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг раиси Т.Ваҳобовлар юридик техникум ўқувчиларига судьялик касбининг нечоғлик масъулиятли касб эканлиги, судьялик рутбасига эришиш учун тинимсиз изланиш ва меҳнат қилиш талаб этилиши тўғрисида қимматли маслаҳатлари билан ўртоқлашди.

Ўзаро суҳбат ва мулоқот шаклида ташкил этилган тадбир жараёнида суд тизимидаги ўзгаришлар, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, фахрийларнинг ибратли ҳаёт йўли, самарали фаолияти ҳамда мамлакатимизда инсонга қаратилаётган юксак эътибор устувор вазифалардан бирига айлангани тўғрисида фикрлар юритилди.

Шу билан биргаликда, учрашув давомида судьялар ва суд фахрийларининг судьялик фаолиятлари давомида қизиқарли бўлган эсда қоларли воқеалар ҳамда ҳаёт йўллари ҳақида сўзлаб беришгани “Уч авлод учрашувида” иштирок этаётган техникум ўқувчи ёшларининг суд соҳасига бўлган қизиқишини ортишига сабаб бўлди.

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi