Get Mystery Box with random crypto!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Telegram kanalining logotibi ssvuz — Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Kanaldagi mavzular:
Всемирный
Qabul
Инфографика
Kanal manzili: @ssvuz
Toifalar: Sport , Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 37.36K
Kanalning ta’rifi

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.
Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz
Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 14

2024-03-29 15:02:28
Буни билишингиз керак!

Бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бири — вақт етишмаслиги. Уни аяб, баъзида тез тайёр бўладиган маҳсулотлар, яъни фаст-фудларни сотиб оламиз. Айниқса болажонлар уларни севиб истеъмол қилишади. Гарчи уларнинг зарарли эканини биламиз.

Лекин фаст-фуд нимаси билан организм учун зарарли ва нимага уни еган сари егинг келаверади? Бу борада ЖССТ тавсиялари қандай?

Бу ҳақда тиббиёт фанлари доктори, доцент Дилафруз Абдуллаева батафсил маълумот беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
12.6K views12:02
Ochish/sharhlash
2024-03-29 12:29:58 Болалар қандай тиббий кўриклардан ўтиши керак?

Боланинг соғлом улғайиши алоҳида парвариш ва эътиборни талаб қилади. Айниқса, ёш авлоднинг ҳар томонлама баркамол бўлиб камолга етишида тиббиёт мутахассисларининг тавсия ва маслаҳатлари жуда муҳим.

Шу сабабли жорий йилдан бошлаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан оила шифокорлари ва патронаж ҳамширалари учун алоҳида қўлланмалар тайёрланиб, тиббиёт муассасаларига етказилди.

— Мазкур китобчадан ҳар бир ёш тоифасидаги ўғил-қизлар саломатлигини муҳофаза қилиш учун мақсадли тиббий кўрикларни қачон амалга ошириш белгиланган, — дейди Мирзо Улуғбек туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Севара Хусанова.

— Хусусан, бирламчи тиббий-санитария муассасалари фаолияти доирасида янги туғилган чақалоқларнинг ҳолати туғуруқхонадан чиққанидан сўнг 3 кун ичида ва 15 ҳамда 30 кунликда оила шифокори ва патронаж ҳамшираси томонидан кузатиб борилади.

Ҳар ойда 1 марта боланинг бўй узунлиги, тана вазни, бош ва кўкрак айланаси, ВБИ (вазн-бўй индекси) ҳамда психомотор ривожланиши аниқланади. 2 ойликда эса чақалоқ невропатолог ва ортопед каби тор соҳа мутахассислари томонидан кўрикдан ўтказилади.

Шунингдек, гўдак саломатлиги йилда 4 марта, яъни 3, 6, 9 ва 12 ойликда, 2 ёшгача болалар эса йилда 2 марта, яъни 18 ойлик ва 2 ёшда патронаж ҳамшираси томонидан текшириб борилади.

1–3 ёшли болалар ҳар чоракда бир марта оила шифокори ва патронаж ҳамшираси томонидан тиббий кўрикдан ўтказилади. Бунда боланинг бўй узунлиги, тана вазни, бош ва кўкрак айланаси ҳамда ВБИ (вазн-бўй индекси) аниқланиб, керакли тавсиялар берилади.

Бундан ташқари, ҳар чоракда 1 марта уларнинг психомотор ривожланиши баҳолаб борилади ҳамда йилда 1 марта стоматолог, эндокринолог, ортопед, офтальмолог ва педиатр каби тор соҳа мутахассислари томонидан мақсадли тиббий кўриклардан ўтказилади.

3 – 5 ёшли болалар эса ҳар 6 ойда 1 марта тиббий кўрик билан қамраб олинади. Бунда уларнинг бўй узунлиги, тана вазни, бош ва кўкрак айланаси ҳамда ВБИ (вазн-бўй индекси)ни аниқланиб, зарур ҳолларда ота-оналарга тиббий маслаҳатлар берилади.

Бу ёшдаги болалар саломатлиги, шунингдек 3, 4 ва 5 ёшда йилига 1 марта ҳамда эмлангандан кейин 3 кун ичида 1 марта патронаж ҳамшираси томонидан кузатиб борилади.

Қолаверса, ҳар 6 ойда 1 марта боланинг психомотор ривожланиши кузатилиб, йилда 1 марта стоматолог, эндокринолог, ортопед, офтальмолог ва педиатр каби тор соҳа мутахассислари кўригидан ўтади.

Режага кўра, 6 – 18 ёшли болаларнинг соғлиги йилда 1 марта оила шифокори томонидан текширилиб, саломатлик гуруҳларига таснифланади. Бунда уларнинг ҳам бўй узунлиги, тана вазни, бош ва кўкрак айланаси ҳамда ВБИ (вазн-бўй индекси) ва психомотор ривожланиши кузатилади.

Шунингдек, уларнинг саломатлиги йилда 1 марта стоматолог, эндокринолог, ортопед, офтальмолог ва педиатр томонидан текшириб борилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
15.9K views09:29
Ochish/sharhlash
2024-03-28 17:27:10
Ортиқча тана вазни, семизлик ва қандли диабет олди беморлари зудлик билан ўз овқатланиш ҳамда яшаш тарзини ўзгартиришлари зарур.

Хўш, бу жараёнда қандай қоидаларга риоя қилиш лозим?

Соғлом овқатланишни йўлга қўйишда нималарга эътибор бериш керак?

Кунлик таомномага қайси маҳсулотларни киритиш фойдали?


Ушбу саволларга юқоридаги видеоролик орқали батафсил жавоб топасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
19.2K views14:27
Ochish/sharhlash
2024-03-28 10:17:04 Юртимизда неча турдаги юқумли касалликлар қарши профилактик эмлаш тадбирлари ўтказилади?

Аҳолини бошқарилувчи юқумли касалликларга қарши эмлаш ушбу хасталикларни камайтириш, инфекция ўчоқларини жиловлаш ва бартараф этишда асосий восита ҳисобланади.

Шу сабабли юртимизда Миллий профилактик эмлаш календари жорий этилган.

— Айни пайтда юртимизда 13 турдаги юқумли касалликлар — гепатит В, сил, полиомиелит, ротавирус инфекция, бўғма, қоқшол, кўкйўтал, Хиб инфекция, қизамиқ, эпидпаротит, қизилча, пневмококк инфекция, ВПЧ-одам папилломага қарши режали вакцинация тадбирлари ўтказилади, — дейди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бўлим бошлиғи Дилором Турсунова.

— Профилактик эмлашлар учун 3 минг 138 та эмлаш пункти ажратилган.

Муҳими, сўнгги йилларда бошқарилувчи юқумли касалликларга қарши профилактик эмлашлар билан қамраб олиш даражаси 95-98 фоизни ташкил этяпти. Мамлакатимизда 2003 йилдан буён эмлашдан сўнг ножўя ҳолатлар рўйхатга олингани йўқ.

Муҳими, иммунизация тадбирларининг мунтазам ва самарали олиб борилиши натижасида 1996 йилдан буён юртимизда ёввойи полиовируслар келтириб чиқарадиган полиомиелит касаллиги тугатилди ва Ўзбекистон 2002 йилда “Полиомиелитдан холи ҳудуд”, 2017 йилда эса “Қизамиқ ва қизилчанинг 36 ойлик элиминациясига эришган ҳудуд” номли халқаро сертификатларни олишга муваффақ бўлди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
12.9K views07:17
Ochish/sharhlash
2024-03-26 07:48:28 Жаҳон тиббиётидаги тадқиқотлар

Олимлар кимё терапия пайтида мия ҳужайраларини ҳимоялаш усулини кашф қилдилар

Кимё терапия саратоннинг кўплаб турларини даволашнинг энг яхши усулларидан бири ҳисобланади. Аммо, афсуски, унинг ён таъсири бутун танада, шу жумладан мияда ҳам сезилади.

Беморларда хотира, диққатни жамлаш ва қарор қабул қилиш билан боғлиқ муаммолар кузатилиши мумкин. Бу эса уларнинг фикрлаш ва хатти-ҳаракатларида намоён бўлади. Гарчи мазкур ҳолат одатда кимё терапия тугаганидан кейин йўқолса-да, бир неча ой давомида кундалик ҳаётга таъсир этади.

Массачусетс технология институти (MIT) олимлари томонидан олиб борилган янги тадқиқот ушбу ножўя таъсирларни даволашнинг жуда оддий усулини кашф этган бўлиши мумкин ва энг муҳими, бу кимё терапияга қараганда кам инвазивдир. Бунинг учун ҳар куни милтилловчи чироқларга қараш ва маълум бир частотали товушларни тинглаш кифоя.

Тажрибалар ёруғлик ва товуш терапиясидан сўнг яллиғланишнинг, асаб тизимининг дегенерациясига олиб келиши мумкин бўлган токсик оқсилларнинг камайганини ҳамда когнитив тестларнинг яхшиланганини кўрсатди.

Кимё терапия курси давомида ҳар куни гамма-тўлқин терапиясини олган тажриба объектларида акс аломатларнинг барчаси сезиларли даражада пасайган. Уларнинг хотираси ва ижро этувчи функцияларини ўлчаш бўйича тестлар анча яхши натижаларни кўрсатган.

Шунингдек, тадқиқотчилар гамма-тўлқин терапияси билан даволанганда яллиғланиш ва ҳужайралар нобуд бўлиши билан боғлиқ генлар сусайганини аниқладилар.

Фойдали таъсирлар даволанишдан кейин тўрт ой давомида ҳеч бўлмаганда қисман давом этиши кузатилди. Бундан ташқари, ушбу янги усул кимё терапиядан кейин эмас, балки у билан бир вақтнинг ўзида қўлланилганда анча яхши натижа бериши қайд этилди.

Бу усул барча босқичлардан муваффақиятли ўтса, у беморларда кимё терапияни амалга оширишнинг стандарт қисмига айланиши, шу билан ҳаётий муҳим даволанишнинг ёқимсиз томонларини камайтириши мумкин.

Тадқиқот “Science Translational Medicine” журналида чоп этилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
13.9K views04:48
Ochish/sharhlash
2024-03-25 10:48:29
Буни билишингиз керак!

Аллергик касалликлардан азият чекувчи инсонларда баҳор кунлари нафақат табиатнинг уйғониши билан боғлиқ жараёнларга сезгирлик кучайиши кузатилади, балки улар ўз таомномасини шакллантиришда ҳам маълум қийинчиликларга учраши мумкин.

Бу борадаги тавсиялари билан тиббиёт фанлари доктори, доцент Дилафруз Абдуллаева бўлишади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
13.6K views07:48
Ochish/sharhlash
2024-03-21 10:49:58
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида "Humo Arena" мажмуасида Наврўз шодиёнаси бўлиб ўтмоқда. Унда давлатимиз раҳбари нутқ сўзлаб, халқимизни байрам билан табриклади.

В комплексе "Humo Arena" с участием Президента Шавката Мирзиёева проходят торжества, посвященные Наврузу. На них глава нашего государства выступил с поздравительной речью.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
14.8K views07:49
Ochish/sharhlash
2024-03-21 03:21:02
Табиатнинг уйғониш айёми — Наврўзи олам муборак бўлсин!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
14.7K views00:21
Ochish/sharhlash
2024-03-19 14:15:11
Президент Сергелидаги Ёшлар боғида дарахт экди.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
14.5K views11:15
Ochish/sharhlash
2024-03-19 12:24:02 Хотин-қизлар қандай патронаж ва скрининг текширувларидан ўтиши керак?

Хасталикни даволагандан кўра унинг олдини олган афзал. Бу тамойил бугун юртимиз тиббиётидаги устувор вазифага айланган.

Шу сабабли мамлакатимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш учун мақсадли тиббий кўриклар ташкил этилмоқда. Хусусан, хотин-қизлар соғлигини асраш, репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш мақсадида улар мунтазам равишда патронаж ва скрининг текширувларидан ўтказилади.

— Хусусан, бирламчи тиббий-санитария муассасалари фаолияти доирасида 35–55 ёшли аёллар скрининг дастурлари билан қамраб олинади. Бунда оила шифокори томонидан 3 йилда 1 марта уларда бачадон бўйни саратони скрининги ўтказилиши кўзда тутилган, — дейди Юнусобод туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Шоира Абдусаттарова.

— Шунингдек, ушбу тоифадаги аёлларда тор соҳа мутахассиси (гинеколог) кўриги, лаборатор ва кольпоскопия каби инструментал текширувлар олиб борилади.

45 – 65 ёшли аёлларда оила шифокори томонидан 2 йилда 1 марта кўкрак бези саратони скрининги ўтказилади. Бунда уларда тор соҳа мутахассиси (онколог) кўриги, маммографик инструментал текширувлар амалга оширилади.

15 – 49 ёшли хотин-қизларда эса оила шифокори томонидан мунтазам профилактик кўриклар, ҳомиладорликка монеликни аниқлаш бўйича текширувлар йилда бир марта ўтказилади.

Уларда гинеколог ва бошқа тор соҳа мутахассислари томонидан кўрсатмага асосан кўриклар ташкил этилади. Қоннинг умумий таҳлили лаборатор шароитда текширилиши ҳам скрининг дастурлари доирасига киритилган.

Патронаж хизмати доирасида тиббий бригада дояси томонидан ҳомиладор аёлларда 2 марта – ҳомиланинг 12 ва 32 ҳафталикларида текширув амалга оширилади.

Туғуруқдан кейинги чилла давридаги аёллар эса тиббий бригада дояси томонидан туғуруқхонадан уйга келганда 3 кун ичида, унинг 15- ва 30-кунида — жами 3 марта тиббик кўрикдан ўтказилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
14.4K views09:24
Ochish/sharhlash