Get Mystery Box with random crypto!

ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

Kanal manzili: @ssvmatbuotkotibi
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 35.52K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали
Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/
Вазирлик телеграм канали - @ssvuz

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 16

2023-05-04 12:08:27Биласизми?

Янги Меҳнат кодекси кучга кирди

“Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.

Янги Меҳнат кодексига кўра, жумладан:

Меҳнат шартномасида ходимни камситадиган шартлар бўлишига йўл қўйилмайди. БАТАФСИЛ

Меҳнатга натура шаклида ҳақ тўлаш тақиқланади. БАТАФСИЛ

Ишдан бўшатиш нафақаси 200 фоизгача тўланади. БАТАФСИЛ

Дам олиш куни байрам кунига тўғри келса кейинги кунга кўчирилади. БАТАФСИЛ

Иш берувчининг ходимдан меҳнат шартномасида шартлашилмаган ишни талаб қилиши тақиқланади. БАТАФСИЛ

Ходим ҳар хил малака талаб этиладиган ишларни бажарганда унга юқори малака бўйича ҳақ тўланади. БАТАФСИЛ

Йиллик асосий таътил муддати 21 календарь кун этиб белгиланади. БАТАФСИЛ

Хизмат текшируви ўтказиш тартиби белгиланмоқда. БАТАФСИЛ

Ходимларга иш ҳақи қисман сақланадиган қўшимча таътиллар берилиши мумкин. БАТАФСИЛ

Аёлларга ҳомилани антенатал (туғруққача) парваришлаш учун қўшимча бўш кунлар берилади. БАТАФСИЛ

3 ёшгача боласи бор аёлларни ишдан бўшатиш асослари кенгайтирилди. БАТАФСИЛ

Айрим тоифадаги ходимлар учун синов муддати 3 ойдан 6 ойгача узайтирилади. БАТАФСИЛ

Ходимни бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юбориш тартиби белгиланмоқда. БАТАФСИЛ

Ишга қабул қилинаётганда қандай ҳужжатлар сўралади? БАТАФСИЛ

Иш берувчининг бошқа жойга кўчиши меҳнат шартномасини ўзгартиришга асос бўлади. БАТАФСИЛ

Ишга қабул қилинаётган 18 ёшга тўлмаган шахсларга дастлабки синов белгиланмайди. БАТАФСИЛ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
6.8K views09:08
Ochish/sharhlash
2023-05-04 10:19:33 ЖССТ коронавирус профилактикасига доир икки йиллик дастур ишлаб чиқди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунёда коронавирус пандемиясининг ўткир босқичини тугатиш ва инфекциянинг олдини олишга қаратилган икки йиллик дастурни эълон қилди.

Ҳужжат 2023 йил апрелдан 2025 йил апрелгача бўлган даврга мўлжалланган.

ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесуснинг тушунтиришича, 2022 йилда қабул қилинган аввалги дастурда белгиланган икки стратегик мақсад, яъни SARS-CoV-2 тарқалиши ва ўлим кўрсаткичини камайтириш учун диагностика ҳамда даволаш қамровини кенгайтириш масалалари долзарблигича қолмоқда.

Шу боис ташкилотнинг янги стратегиясида бу икки мақсад сақлаб қолинди ва учинчиси қўшилди. Яъни узоқ муддатли барқарор профилактик чораларни кўришда мамлакатларни қўллаб-қувватлаш кўзда тутиляпти.

Шунингдек, ҳужжатда коронавирус асоратлари ва давомли COVID билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратилган. Бундай ҳолатлар коронавирусни юқтирган беморларнинг тахминан 6 фоизида кузатиляпти.

ЖССТнинг апрель ойидаги таҳлилига кўра, дунё аҳолисининг CОVID-19га қарши тўлиқ босқичда эмланиш қамрови 66 фоизни ташкил қилмоқда.

Бу кўрсаткич тиббиёт ходимлари орасида 89 фоиз, кексалар ўртасида эса 82 фоизга тенг. Бироқ кам даромадли мамлакатларда мазкур рақамлар мос равишда 52 ва 35 фоиздан иборат.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
6.1K views07:19
Ochish/sharhlash
2023-05-03 14:11:54
Шу йил 26-27 май кунлари қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳри Ўзбекистон — Германия халқаро тиббиёт форумига мезбонлик қилади. Бу нуфузли анжуман соҳада ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янги босиқчга кўтариш учун кенг имкониятлар майдони бўлиши кутилмоқда.

—————

Am 26. und 27. Mai dieses Jahres wird in der alten und ewig jungen Stadt Samarkand das usbekisch-deutsche Internationale Medizinforum stattfinden
.

Es wird erwartet, dass diese prestigeträchtige Veranstaltung eine Plattform für breite Möglichkeiten wird, die Zusammenarbeit in diesem Bereich auf eine neue Ebene zu bringen.

—————

26-27 мая этого года в древнем и вечно молодом городе Самарканде пройдет Узбекско-германский международный медицинский форум. Ожидается, что данное престижное мероприятие станет площадкой широких возможностей для выведения сотрудничества в этой сфере на новый уровень.

—————

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
8.1K views11:11
Ochish/sharhlash
2023-05-03 09:49:17ССВ: “Гвайфеназин” сиропи юртимизда давлат рўйхатидан ўтказилмаган

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ҳиндистоннинг “QP PHARMACHEM LTD” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган “Гвайфеназин” сиропининг (GUAIFENESIN SYRUP TG SYRUP) сифатсиз серияси бўйича огоҳлантириш эълон қилди.

Маълум қилинишича, “Гвайфеназин” сиропининг сифатсиз партияси Маршалл ороллари ва Микронезия (Федератив Штатлари) ҳудудида аниқланган. Австралиянинг Тиббий буюмлар назорати бошқармаси лабораториясида ўтказилган таҳлиллар натижасига кўра, “GUAIFENESIN SYRUP TG SYRUP” препарти таркибида мумкин бўлмаган миқдорда диэтиленгликоль ва этиленгликоль ёт аралашмалари борлиги қайд этилган.

Маълумот учун, “Гвайфеназин” препарати балғам кўчирувчи восита бўлиб, унинг нафас йўлларидан чиқариб юборилишини енгиллаштириш ва йўтални камайтириш учун қўлланилади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ЖССТ суюқ дори шаклларини, хусусан, сиропларни ишлаб чиқарувчилар пропиленгликоль, полиэтиленгликоль, сорбит ва/ёки глицерин каби ёрдамчи моддаларни ўз ичига олган тегишли препаратларни ишлаб чиқаришдан олдин ушбу ёрдамчи моддаларнинг таркибида этиленгликоль ва диэтиленгликоль аралашмалари мавжудлигини текширишни тавсия этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ЖССТнинг 4/2023-сонли хабарномасида эълон қилинган мазкур “Гвайфеназин” сиропи (GUAIFENESIN SYRUP TG SYRUP) ва уни ишлаб чиқарувчи “QP PHARMACHEM LTD” компаниясининг бошқа дори препаратлари Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилмаганлигини ҳамда юртдошларимиз бу борада хавотирга тушмасликларини билдиради.

Ҳозирги кунда дунёда сироп билан боғлиқ диэтиленгликоль ва этиленгликоль контаминацияси ҳолатида юзага келаётган салбий оқибатларнинг олдини олиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мамлакатимиз ҳудудига кириб келаётган дори препаратларининг сифат назорати янада кучайтирилган.

Ҳурматли юртдошлар!

Дори воситаларини қўллаш чоғида ножўя реакциялар аниқланганда зудлик билан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази”га мурожаат қилинг.

Қуйидаги ҳаволада кўрсатилган шаклдаги хабарномани farmakonadzor@ssv.uz электрон почтасига ёки 100002, Тошкент ш., Озод кўчаси, К. Умаров тор кўчаси, 16-уй манзилига юборинг.

Мурожаат учун: (71) 203-01-01 | 4144

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
8.5K views06:49
Ochish/sharhlash
2023-05-03 07:38:08 Қуёшнинг хавфли ультрабинафша нурларидан қандай ҳимояланиш керак?

Бугун, 3 май куни Тошкент шаҳрида қуёшнинг ультрабинафша нурланиш индекси 12 балли шкалада 10 балл бўлиши кутилаётгани маълум қилинди.

Нурланиш қоқ туш пайти максимал даражага яқинлашиб, унинг индекси 12 балли шкалада 10 балл бўлиши, соат 14:00да 9, 15:00да 7 ва 16:00да 5 даражага тушиши қайд этилган.

Хўш, юқори ультрабинафша нурлари нимаси билан хавфли? Ундан қандай ҳимояланиш керак?

Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази маълум қилишича, бундай пайтда қуёш нури аллергик реакциялар келтириб чиқаришидан эҳтиёт бўлиш лозим.

Хусусан, бу каби ноқулай об-ҳаво шароитида терининг қуёш нурига сезгирлиги ошиши натижасида фотодерматит касаллиги юзага келиши мумкин.

— Қуёш нурининг ўзи аллерген ҳисобланмайди, — дейди марказ раҳбари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Илмира Разикова. — Бироқ ультрабинафша нурланиш тери ёки инсон танасидаги ҳар қандай модда билан ўзаро таъсирга киришганда, аллергик реакция пайдо бўлиши мумкин.

Оқибатда кўкракнинг юқори қисми, бўйин, қўл соҳаларида пуфакча, қавариқ, қизил доғ ва турли тошмалар юзага келади. Баъзан терининг қипиқланиши, қичишиши ва шишлар кузатилади.

Қолаверса, кўзнинг шиллиқ қаватига ультрабинафша нурларининг таъсири конъюнктивит ва кератит, яъни шоҳпарданинг яллиғланишини ҳам келтириб чиқаради.

— Бундай яллиғланиш зарарли нур таъсиридан бир неча соат ўтгач пайдо бўлиб, иккиси ҳам оғриқли кечади, — дейди Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси бош шифокори Отабек Икромов. — Шу билан бирга, ультрафинафша нурлар катарактанинг ривожланишига ҳам сабаб бўлади.

Бундан ташқари, нурланиш индекси юқори бўлган вақтда очиқ ҳавода узоқ вақт юриш саратон касаллигига мойилликни ошириб, иммунитетни пасайтиради.

Шу боис бундай кунларда соат 11:00дан 16:00гача қуёш нурлари остида узоқ вақт юрмаслик, агар зарурат туғилса, бош кийим кийиш ёки соябон тутиш, кўзойнак тақиш ва имкон қадар ёпиқ либослар кийиш тавсия этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
9.9K views04:38
Ochish/sharhlash
2023-05-01 14:11:58ССВ: Республика тери-таносил клиник шифохонасида витилиго касаллиги ҳужайра кўчириш йўли билан даволанмоқда

Республика тери-таносил клиник шифохонаси теридаги хавфли ва хавфсиз ўсимталар билан шуғулланадиган дерматоонкология йўналишидаги муассасалардан ҳисобланади.

Юртимизда энг кўп учрайдиган тери хасталикларидан витилиго, псориаз, соч тўкилиши, аллергик ва замбуруғ касалликлари муассасада муваффақиятли даволаб келинмоқда.

Бу ерда ўтказилаётган витилиго (пес) касаллигини муолажа қилишда меланоцит ҳужайраларни кўчириб ўтказиш амалиётлари, шунингдек, лазеротерапия, патоморфологик текширувлар Ўзбекистондаги кўпгина давлат тиббиёт муассасаларида учрамайди.

— 2022 йил марказимизга турли тери касалликлари билан 14 280 нафар бемор мурожаат қилиб, 1338 нафари стационар шароитда даволанди, — дейди муассаса бош шифокори Ойбек Ибрагимов — Шу даврда хорижий давлатлардан 257 нафар бемор мурожаат қилган бўлиб, бу кўрсаткич 2021 йилда 198 нафарни ташкил қилган эди.

2022 йилда соч тўкилиши диагностикаси учун трихоскопия, хол ва ўсимталарни текширишда дерматоскопия ва дерматоморфология усуллари такомиллаштирилди.

Шунингдек, пуфакли касалликлар диагностикасида замонавий ПИФ ( тўғридан тўғри иммунофлуоресцент таҳлил) анализи ўзлаштирилмоқда
. Бундан ташқари иммуногистохимик лаборатория ташкил қилишга киришилди.

Жорий йилда муассасада витилиго, псориаз, аллергик ва бошқа касалликларда юқори натижа берувчи плазмоферез, фракцион ва эксимер лазер, озонотерапия ҳамда янги физиотерапия усуллари ўзлаштирилди.

Дерматокосметология бўлимининг ташкил қилиниши даволашнинг замонавий усуллари ҳисобланган фракцион СО2 лазер, эксимер лазер, плазмоферез, озонатор, замонавий коагулятор ва бошқа замонавий технологиялардан фойдаланиш имконини бермоқда.

Клиника мутахассислари Туркия, Корея, Россия каби мамлакатларда малака ошириб, даволашнинг янги замонавий усулларини ўзлаштирмоқда.

Жумладан, Туркиянинг етакчи тиббиёт муассасаларидан бўлган "Neo Life" клиникаси ҳамда Россиянинг Халқлар дўстлиги университети клиникаси билан имзоланган меморандум асосида клиника ходимлари ушбу муассасаларда ўқиб, малакасини ошириб қайтган. Ўз навбатида, Россиянинг Халқлар дўстлиги университети талабалари Республика тери-таносил касалликлари клиник шифохонасида тропик хасталикларни даволаш йўналиши бўйича таҳсил олмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
2.2K views11:11
Ochish/sharhlash
2023-05-01 12:05:47“Омикрон”нинг янги субвариантини аллергиядан қандай фарқлаш мумкин?

Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда дунё бўйлаб “омикрон” штаммининг янги — ХBB.1.16 версияси кенг тарқалмоқда.

Хусусан, “Арктур” деб номланаётган ушбу мутация ўта юқумли бўлиб, ҳозир АҚШда қайд этилаётган жами коронавирус версияларининг 9,6 фоизини ташкил қиляпти.

Америка офтальмология академияси маълумотларига кўра, кўзларнинг қизариши (конъюнктивит) бу субвариантга хос асосий аломатлардан бири. Айниқса, болаларда мазкур симптом яққол намоён бўляпти.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, агар ўғил-қизларда кўзлар қичишиши ва қизариши кузатилса, улар СOVID-19 учун ПЗР-тест топширишлари керак. Аммо бу аллергия белгилари билан ўхшаш эканлигини ҳам ёддан чиқармаслик керак.

Иситма коронавирусга тааллуқли аломатдир. “Арктур”да бу симптом янада кучлироқ кечади.

Демак, беморнинг кўзлари қизариши, юқори тана ҳарорати — коронавирусни аллергиядан ажратиб турувчи бир жиҳат. Чунки мавсумий аллергик реакцияларда одатда иситма кузатилмайди. Аниқ ташхис қўйиш учун эса тегишли тиббий текширувлар талаб этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
4.6K views09:05
Ochish/sharhlash
2023-05-01 10:49:06
ССВ: Қашқадарё болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг янги бўлимида илк юқори технологияли кардиохирургик амалиётлар ўтказилди

Бир муддат олдин Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Қашқадарёга хизмат сафари чоғида вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида бўлиб, бу ерда йўлга қўйилаётган болалар кардиожарроҳлиги бўлими фаолияти билан танишгани ҳақида хабар берган эдик.

Куни кеча марказда дастлабки икки юқори технологияли операция бажарилди.

Қашқадарёда бу йўналишдаги илк операциялар туғма юрак нуқсонидан азият чекиб келган беш ёшли Умиджон ва уч ёшли Зеҳнияда бепул ўтказилди.

Уларда "Юракда очиқ юқори технологияли операция, сунъий қон айлантириш ускунаси ёрдамида нуқсонни пластика қилиб ёпиш" амалиёти муваффақиятли бажарилди. Айни пайтда болаларнинг аҳволи яхши.

Шу пайтгача қашқадарёликлар бундай операциялар учун пойтахтга боришарди. Эндиликда уларнинг узоғи яқин, мушкули осон бўлди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
5.3K viewsedited  07:49
Ochish/sharhlash
2023-05-01 09:18:45
Референдумнинг дастлабки натижаларига кўра, 15 040 055 нафар фуқаро ёки овоз беришда қатнашганларнинг 90,21 фоизи янги таҳрирдаги Конституцияни ёқлаб овоз берди. Бу ҳақда МСК раиси маълум қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
13.3K views06:18
Ochish/sharhlash
2023-05-01 08:17:41 Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести

Юртимизда ҳар йили хусусий тиббиёт муассасалари сони ўртача 600-700 тага ортмоқда

Самарқандда Ўзбекистон — Жанубий Корея халқаро тиббиёт форуми ўтказилади

ЖССТ юртимизда тиббиёт трансформацияси учун яқиндан кўмак беришга тайёр

ССВ: “Roche” компанияси билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди

26-27 май кунлари Ўзбекистон — Германия халқаро тиббиёт форуми ўтказилади

2025 йилга бориб, дунёда ҳар икки кишидан бири аллергиядан азият чекиши мумкин

Ўзбек травматологлари Италиядан янги инновацион муолажа усулларини ўрганиб қайтди

Тошкентда энг яхши ҳамширалар аниқланди

Ўзбекистонда Репродуктив тиббиёт ва генетика институти ташкил этилди

Германиянинг нуфузли клиникалари билан хирургия ва онкология соҳасида ҳамкорлик йўлга қўйилди

Тиббий суғурта тизими Сирдарё тиббиёт муассасаларига молиявий мустақиллик бермоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
6.0K views05:17
Ochish/sharhlash