Get Mystery Box with random crypto!

Talabalar uchun

Telegram kanalining logotibi sr4578 — Talabalar uchun T
Telegram kanalining logotibi sr4578 — Talabalar uchun
Kanal manzili: @sr4578
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 3

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2020-12-05 16:27:25
#Адлия_хабари

Адлия вазирлиги томонидан “Ўзбекистон волонтёрлари ассоциацияси” давлат рўйхатидан ўтказилди

Ассоциациянинг асосий мақсади волонтёрлик фаолиятини ташкил этишга қаратилган фуқаролик ташаббусларини ривожлантириш, инсонпарварлик, бағрикенглик ҳамда ҳамжиҳатлиликни қўллаб-қувватлаш ҳамда волонтёрларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда 80 дан ортиқ мамлакатда йирик профессионал волонтёрлик ташкилотлари мавжуд бўлиб, кўнгиллилар сектори жамият ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг муҳим таркибий бўлагини ташкил этади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
36 viewsAliqulov Xurshid, 13:27
Ochish/sharhlash
2020-12-05 16:27:24 #Халқаро_кун

5 декабрь – Халқаро волонтёрлар куни

1985 йил 17 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 40-сессиясида қабул қилинган резолюцияга биноан 5 декабрь Халқаро волонтёрлар куни деб эълон қилинган.

Мазкур резолюцияга мувофиқ, БМТга аъзо давлатларга ушбу кунни кенг нишонлаш, ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш йўлида кўнгилли равишда иш бошлаган волонтёрлар хизматини қўллаб-қувватлаш, уларнинг сафини кенгайтиришга кўмаклашиш тавсия этилади.

Маълумотларга кўра, 2019 йилда дунёнинг турли мамлакатларида ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш масалаларига қаратилган чора-тадбирларга 8282 нафар кўнгилли волонтёр жалб қилинган. 13 186 нафар волонтёр эса, онлайн режимда БМТ тузилмалари билан ҳамкорлик қилган.

Таъкидлаш жоизки, 2020 йилда дунёнинг турли мамлакатларида коронавирус пандемиясига қарши курашиш, карантин шароитида кекса ёшдаги, имконияти чекланган ва эҳтиёжманд кишиларга ёрдамлашишда волонтёрларнинг хизмати катта бўлмоқда. Шу боис, жорий йилда бу сана “Волонтёрлар сафига қўшилинг!” шиори остида ўтмоқда.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
29 viewsAliqulov Xurshid, 13:27
Ochish/sharhlash
2020-12-05 16:27:24 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ташлаганлик учун жарималар оширилди

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-653-сон, 03.12.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.

Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг бир нечта Кодекси, Қонун ҳамда Ҳукумат қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Жумладан:

Жиноят кодексига киритилган ўзгартишга кўра, оловга эҳтиётсизлик билан муносабатда бўлиш натижасида экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш кўп миқдорда зарар етказилишига ёки бошқача оғир оқибатларга олиб келиш жинояти учун жавобгарликнинг жарима миқдори оширилди;

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришга кўра, юридик шахсларга тегишли бўлган ёки ўзларига бириктирилган ҳудудларда дарахтларни муҳофаза қилиш ва сақлашга доир қонунчиликда белгиланган чораларни кўрмаган мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилади.

Бундан ташқари, белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкканлик учун эндиликда маъмурий жавобгарлик:

фуқароларга – базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача (223 минг сўмдан 669 минг сўмгача);
мансабдор шахсларга эса 10 бараваридан 20 бараваригача (2 млн 230 минг сўмдан 4 млн 460 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (илгари бу миқдор фуқароларга 111 500 сўмдан 669 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса 669 минг сўмдан 1 млн 115 минг сўмгача эди).

“Архив иши тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартишга кўра, давлат архивлари қуйидаги тоифаларга бўлинади:

миллий архивлар;
марказий давлат архивлари;
вилоят ва туман (шаҳар) давлат архивлари;
тармоқ давлат архивлари.

(Илгари тоифаларга бўлиб кўрсатилмаган.)

Шунингдек, “Давлат божи тўғрисида”ги Қонун иловаси 49-банд билан тўлдирилиб, фаолиятнинг айрим турларини Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан лицензиялаганлик учун тўланадиган давлат божи миқдорлари белгиланди.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
23 viewsAliqulov Xurshid, 13:27
Ochish/sharhlash
2020-12-05 16:27:24 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Фарғонада жамоат саломатлиги тиббиёт институти ташкил этилади

“Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4911-сон, 03.12.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали негизида Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти ташкил этилади.

Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонаси янги институтнинг клиник базаси этиб белгиланади.

Институтда етакчи хорижий тиббиёт олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда, замонавий таълим дастурлари асосида тор соҳадаги мутахассисликлар бўйича шифокорлар тайёрланади.

Институтга қабул ҳар йили белгиланадиган давлат буюртмаси параметрлари доирасида ва қўшимча қабул параметрларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади;

Уч ой муддатда институтга юқори салоҳиятга, фан номзоди, фан доктори илмий даражасига эга бўлган профессор-ўқитувчилар жалб этилади.

Институт фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида жалб этиладиган малакали профессор-ўқитувчилар хизмат уйлари билан таъминланади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
18 viewsAliqulov Xurshid, 13:27
Ochish/sharhlash
2020-12-05 16:27:07 АКАМНИ УРГАН ЖИНОЯТЧИГА АТИГИ 4.460.000 СЎМ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ, ШУ ТЎҒРИМИ?

САВОЛ.
Ассалому алайкум! 32 ёшли акамни 25 ёшли бола уриб ташлади. Акам бош мия чайқалиши ва ўрта оғир даражадаги лат ейиши билан шифохонага ётқизилди. Шифохонада 8 кун (стационар), ўз уйида эса 12 кун (амбулатор) даволанди ва муолажалар олди. Суд бўлиб ўтди: Судланувчига БХМнинг 20 баробари яъни 4.460.000 сўм жарима қўлланилди. Шу тўғрими?

ЖАВОБ.

Жиноят кодексининг 2-бобидаги соғлиққа қарши жиноятлар туркумига кирган баданга шикаст етказиш билан боғлиқ жиноятлар ижтимоий хавфлилик ва айбнинг даражасига қараб алоҳида ажратилган.

Масалан, қасддан баданга оғир шикаст етказиш, қасдан баданга ўртача оғир шикаст етказиш, ёки бунинг акси, эҳтиётсизлик орқасидан баданга оғир шикаст етказиш, эҳтиётсизлик орқасидан баданга ўртача оғир шикаст етказиш ва ҳоказо.

Тушунишимча, акангизга нисбадан содир этилган жиноий ҳаракат эҳтиётсизлик орқасида баданга ўртача оғир шикаст етказиш деб баҳоланган кўринади. Нега деганда, Сиз айтган жиноий жарима миқдори, унинг камлигига қараганда, фақат “эҳтиётсизлик орқасида баданга ўртача оғир шикаст етказиш” жиноятига тўғри келади. Яъни қолганларида, жиноий жазолар бир мунча оғирроқ демоқчиман.

Жиноят кодексининг 111-моддасига асосан:

“Эҳтиётсизлик орқасида баданга ўртача оғир шикаст етказиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши” кўрсатиб ўтилган.

Демак, бу ерда жиноятчи содир қилган қилмиш “эҳтиётсизлик орқасида баданга ўртача оғир шикаст етказиш” деб тўғри таснифланган бўлса, унга нисбатан БХМнинг 20 баробари миқдоридаги жиноий жарима ҳам тўғри белгиланган бўляпти.

Агар акангизда бу масалада эътироз бўлса (мисол учун, эҳтиётсизлик эмас, балки қасд бўлгани ҳақида фактлар бўлса), бу масалада жиноят судининг ҳукми юзасидан юқори судга шикоят киритилиши мумкин.

Каналга уланиш @yuristkadr
19 viewsAliqulov Xurshid, 13:27
Ochish/sharhlash
2020-12-05 16:27:07 Бизга ЯТТларнинг фаолиятини тугатиш қандай бўлиши ҳақида саволлар келиб тушган эди.

Ҳозирги жавобимиз қатъий белгиланган солиқларни тўловчи ЯТТ фаолиятини тўхтатиш ҳақида. Бунда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 4-бобига таянамиз.

ЯТТ фаолиятини ихтиёрий тўхтатиш унинг рўйхатдан ўтказувчи орган (Давлат хизматлари маркази)га тақдим этган аризаси асосида амалга оширилади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

муҳр ва штамплар (агар мавжуд бўлса);

барча лицензиялар (рухсатномалар)нинг асл нусхалари (агар мавжуд бўлса);

агар мавжуд бўлса, асосий ҳисобварағи ёпилганлиги тўғрисидаги тижорат банкининг маълумотномаси.

Давлат хизматлари маркази фаолиятни ихтиёрий тўхтатиш тўғрисида ариза тушганидан сўнг бир иш куни ичида ЯТТ давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига Тизим орқали унинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи йўқлигини, шунингдек, тижорат банкида ҳисобварақ очмаганлигини (ҳисобварақ очилмаган деб кўрсатилган бўлса) тасдиқлаш учун сўровнома юборади.

Давлат солиқ хизмати органи сўровнома олинган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида Тизим орқали рўйхатдан ўтказувчи органга хабарнома юборади.

Давлат хизматлари маркази юқоридаги ҳужжатлар ва солия органининг хабарномаси тушганидан кейин бир иш куни мобайнида тадбиркорлик субъекти ― жисмоний шахс фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги ёзувни давлат реестрига киритади.

Давлат хизматлари маркази ЯТТ фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги ёзувни давлат реестрига киритиш ҳақидаги қарори у қабул қилингандан сўнг 1 иш куни мобайнида ЯТТга берилади ёки почта орқали жўнатилади.

ЯТТ фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги ёзув давлат реестрига киритилгандан кейин Давлат хизматлари маркази уч иш кунида:

давлат солиқ хизмати органини ЯТТ фаолияти тўхтатилганлиги тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида Тизим орқали хабардор қилади;

фаолиятини тўхтатган ЯТТнинг муҳр ва штампларини (агар мавжуд бўлса) йўқ қилади;

лицензия ва рухсатномаларни (агар мавжуд бўлса) уларни берган органларга юборади.

Шу ишлар бажарилганидан сўнг ЯТТ фаолияти тўхтатилган бўлади.

Лекин унутманг, ЯТТ сифатида фаолиятининг тўхтатилиши жисмоний шахсни кредиторлар олдидаги унинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ мажбуриятларидан озод қилмайди.

Каналга уланиш @yuristkadr
22 viewsAliqulov Xurshid, 13:27
Ochish/sharhlash
2020-12-05 16:27:07 Апелляция, кассация ва назорат шикоятларини киритиш муддатлари қандай?

Фуқаролик судларининг қарорлари бўйича:

Апелляция шикояти – ҳал қилув қарори чиқарилган кундан эътиборан 20 кун ичида;

Кассация шикояти – ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кун (20 кунлик муддат)дан эътиборан 6 ой ичида;

Назорат тартибида шикоят – суднинг ҳал қилув қарори, ажрими, қарори қонуний кучга кирган кун (20 кунлик муддат)дан эътиборан 1 йил ичида.

Иқтисодий судларнинг қарорлари юзасидан.

Апелляция шикояти – ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан 1 ой ичида;

Кассация шикояти – ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кун (1 ойлик муддат)дан кейин 1 ой ичида;

Назорат тартибида шикоят – ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган (1 ойлик муддат)дан эътиборан 1 йил ичида берилиши мумкин.

Маъмурий суд иш юритишга доир қарорлар юзасидан:

Апелляция шикояти – ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан 20 кун ичида;

Кассация шикояти – ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган (20 кунлик муддат)дан кейин 1 ой ичида;

Назорат тартибида шикоят – ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган (20 кунлик муддат)дан кейин 1 йил ичида берилиши мумкин.

Жиноят судларининг ҳукмлари юзасидан:

Апелляция шикояти – ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг нусхаси топширилган кундан 10 сутка ичида;

Кассация шикояти – ҳукм қонуний кучга кирган (10 суткалик муддатдан) кейин 1 йил мобайнида;

Назорат тартибида шикоят – ҳукм қонуний кучга кирган (10 суткалик муддатдан) кейин
1 йил мобайнида.

Каналга уланиш @yuristkadr
42 viewsAliqulov Xurshid, 13:27
Ochish/sharhlash
2020-12-05 16:27:06 КОНСТИТУЦИЯ БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ИНТИЗОМИЙ ЖАЗОНИ БЕКОР ҚИЛАМИЗ

Келаётган 8 декабрь куни “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни” байрамини нишонлаймиз.

Корхона ва ташкилотлар раҳбарларига тавсиям:
агар бирор-бир ходимга интизомий жазо қўллаган бўлсалар байрам шарофати билан бу жазони муддатидан аввал бекор қилсинлар.

Ходим интизомий жазога тортилган даврда унга нисбатан рағбатлантириш чораси қўлланилмайди, айримлар хатто байрам учун бериладиган мукофотни ҳам тўламайди уларга (аслида бу хато бўлсада), бундан ташқари, бу ходимларга айрим турдаги моддий чекловлар белгиланиши ҳам мумкин, бу даврда.

Меҳнат кодексининг 183-моддасига асосан, интизомий жазонинг амал қилиш муддати жазо қўлланилган кундан бошлаб бир йилдан ошиб кетиши мумкин эмас. Интизомий жазони қўллаган иш берувчи ўз ташаббуси билан, ходимнинг илтимосига биноан, меҳнат жамоаси ёки ходимнинг бевосита раҳбари илтимосномасига кўра жазони бир йил ўтмасдан олдин ҳам олиб ташлашга ҳақли.

Агар ходимга интизомий жазо қўлланилганига бир йил тўлмаган бўлса, бу ҳолатда ушбу жазо амалда бўлиб турибди. Бу ҳолатда интизомий жазони муддатидан аввал олиб ташлаш мумкин, бунинг учун иш берувчи томонидан “ходимга қўлланилган интизомий жазони муддатидан аввал олиб ташлаш тўғрисида” буйруқ расмийлаштирилиши керак.

Юқоридаги моддага эътибор берган бўлсангиз, интизомий жазо иш берувчининг ўзини ташаббуси билан, ўша ходимнинг илтимосига биноан, меҳнат жамоаси ёхуд ходимнинг раҳбари илтимосномасига кўра муддатидан аввал олиб ташланиши мумкин.

Агар Сиз, яқинлашиб келаётган байрам муносабати билан шунга қарор қилсангиз, иш берувчи сифатида шунчаки ўзингизнинг ташаббусингиз билан буйруқ чиқариб, ўша жазони муддатидан олдин олиб ташлашга ҳам ҳақлисиз. Ва бу Сиздан ходимларга бўлган навбатдаги яхшилик бўлади.

Керакли буйруқ намунасини тақдим этяпмиз.

Каналга уланиш @yuristkadr
26 viewsAliqulov Xurshid, 13:27
Ochish/sharhlash
2020-12-04 09:50:48 СУД ҚАРОРИДА ТАШКИЛОТ НОМИ ХАТО КЕТГАН, ҚАНДАЙ ТЎҒРИЛАСА БЎЛАДИ?

САВОЛ.
Ассалому-алайкум. Бизни фойдамизга иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори чиққан. Қарорни олиб кўрганимизда унда бизни корхонанинг номи хато ёзилганлиги экан. Уни нотариус ҳам қабул қилмаяпти. Нотурар-жойга ҳужжатни расмийлаштириб бўлмаяпти. Нима қилсак бўлади, икки ойдан бери муаммо ҳал бўлмаяпти?

ЖАВОБ.

Бу ерда аслида унчалик мураккаблик йўқ.

Иқтисодий процессуал кодексининг 191-моддасида:

“ҳал қилув қарорини қабул қилган суд йўл қўйилган хатоларни, ҳарфий хатоларни ва ҳисоб-китобдаги янглишишларни ёзувнинг мазмунини ўзгартирмаган ҳолда, ишда иштирок этувчи шахснинг, давлат ижрочисининг, суднинг ҳал қилув қарорининг ижроси зиммасига юклатилган бошқа органларнинг аризасига кўра ёки ўз ташаббуси бўйича тузатишга ҳақлидир” дейилган.

Амалиётда судларнинг қарорларида бутун бошли корхонанинг номи хатолик билан бошқа номда кўрсатилган ҳолатлар бўлиб туради. Мисол учун, суд қарорида ““Юлдуз” ҳусусий корхонаси” деган ном хатолик билан ““Шодлик” МЧЖ” деб кетиб қолиши кабилар.

Кўриб турганингиздек, бундай ҳолатларда жиддий даражада ташвишланиш шарт эмас. Энг маъқул йўли, ҳал қилув қарорини қабул қилган иқтисодий судга даъвогар корхонанинг номи билан боғлиқ хатоликни тузатиш ҳақида ариза киритиш керак.

Ёзувдаги йўл қўйилган хатоларни тузатиш тўғрисидаги ариза суд томонидан у берилган кундан эътиборан 20 кунлик муддатда кўриб чиқилади.

Якунда аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича ёзувдаги хатоларни тузатиш тўғрисида суд ажрими чиқариб берилади. Шу билан масала ҳал.

Каналга уланиш @yuristkadr
30 viewsAliqulov Xurshid, 06:50
Ochish/sharhlash
2020-12-04 09:50:47 Менга “СЭС” тизими бўйича саволлар келиши давом этмоқда, аксарияти ҳудудлардаги ишдан бўшатиб юборилган ҳодимлардан.

Бир нарсани айтиб ўтишим керак. Ҳамма ҳам, ходимларини пала-партиш бўшатиб, кўчада қолдиргани йўқ, “салла деса, каллани олиб келгани йўқ”.

Бу масалада, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Тошкент вилояти бошқармаси раҳбариятига алоҳида ташаккур айтишим керак.

Улар ходимларни, ҳусусан ҳомиладор ва 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни ишдан бўшатмасдан, аксинча Меҳнат кодексининг 98-моддасига риоя қилган ҳолда ишда олиб қолмоқдалар, бу масалада улар билан ҳуқуқий ҳамкорлик қиляпмиз.

Шунга ўхшаб, агар “СЭС” тизимидаги қайси ҳудудий бўлинмаларда ходимларни бўшатмасдан уларни ишда олиб қолиш ва МК 98-моддасини қўллаш варианти танланган бўлса (штати қисқарган ходимлардан ташқари албатта), марҳамат, биз ёрдамга тайёрмиз!

Бу йўналишдаги маслаҳатларимиз ва ҳуқуқий кўмагимиз, мутлақо бепул.

Каналга уланиш @yuristkadr
18 viewsAliqulov Xurshid, 06:50
Ochish/sharhlash