Get Mystery Box with random crypto!

АКАМНИ УРГАН ЖИНОЯТЧИГА АТИГИ 4.460.000 СЎМ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ, | Talabalar uchun

АКАМНИ УРГАН ЖИНОЯТЧИГА АТИГИ 4.460.000 СЎМ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ, ШУ ТЎҒРИМИ?

САВОЛ.
Ассалому алайкум! 32 ёшли акамни 25 ёшли бола уриб ташлади. Акам бош мия чайқалиши ва ўрта оғир даражадаги лат ейиши билан шифохонага ётқизилди. Шифохонада 8 кун (стационар), ўз уйида эса 12 кун (амбулатор) даволанди ва муолажалар олди. Суд бўлиб ўтди: Судланувчига БХМнинг 20 баробари яъни 4.460.000 сўм жарима қўлланилди. Шу тўғрими?

ЖАВОБ.

Жиноят кодексининг 2-бобидаги соғлиққа қарши жиноятлар туркумига кирган баданга шикаст етказиш билан боғлиқ жиноятлар ижтимоий хавфлилик ва айбнинг даражасига қараб алоҳида ажратилган.

Масалан, қасддан баданга оғир шикаст етказиш, қасдан баданга ўртача оғир шикаст етказиш, ёки бунинг акси, эҳтиётсизлик орқасидан баданга оғир шикаст етказиш, эҳтиётсизлик орқасидан баданга ўртача оғир шикаст етказиш ва ҳоказо.

Тушунишимча, акангизга нисбадан содир этилган жиноий ҳаракат эҳтиётсизлик орқасида баданга ўртача оғир шикаст етказиш деб баҳоланган кўринади. Нега деганда, Сиз айтган жиноий жарима миқдори, унинг камлигига қараганда, фақат “эҳтиётсизлик орқасида баданга ўртача оғир шикаст етказиш” жиноятига тўғри келади. Яъни қолганларида, жиноий жазолар бир мунча оғирроқ демоқчиман.

Жиноят кодексининг 111-моддасига асосан:

“Эҳтиётсизлик орқасида баданга ўртача оғир шикаст етказиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши” кўрсатиб ўтилган.

Демак, бу ерда жиноятчи содир қилган қилмиш “эҳтиётсизлик орқасида баданга ўртача оғир шикаст етказиш” деб тўғри таснифланган бўлса, унга нисбатан БХМнинг 20 баробари миқдоридаги жиноий жарима ҳам тўғри белгиланган бўляпти.

Агар акангизда бу масалада эътироз бўлса (мисол учун, эҳтиётсизлик эмас, балки қасд бўлгани ҳақида фактлар бўлса), бу масалада жиноят судининг ҳукми юзасидан юқори судга шикоят киритилиши мумкин.

Каналга уланиш @yuristkadr