Get Mystery Box with random crypto!

СУД ҚАРОРИДА ТАШКИЛОТ НОМИ ХАТО КЕТГАН, ҚАНДАЙ ТЎҒРИЛАСА БЎЛАД | Talabalar uchun

СУД ҚАРОРИДА ТАШКИЛОТ НОМИ ХАТО КЕТГАН, ҚАНДАЙ ТЎҒРИЛАСА БЎЛАДИ?

САВОЛ.
Ассалому-алайкум. Бизни фойдамизга иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори чиққан. Қарорни олиб кўрганимизда унда бизни корхонанинг номи хато ёзилганлиги экан. Уни нотариус ҳам қабул қилмаяпти. Нотурар-жойга ҳужжатни расмийлаштириб бўлмаяпти. Нима қилсак бўлади, икки ойдан бери муаммо ҳал бўлмаяпти?

ЖАВОБ.

Бу ерда аслида унчалик мураккаблик йўқ.

Иқтисодий процессуал кодексининг 191-моддасида:

“ҳал қилув қарорини қабул қилган суд йўл қўйилган хатоларни, ҳарфий хатоларни ва ҳисоб-китобдаги янглишишларни ёзувнинг мазмунини ўзгартирмаган ҳолда, ишда иштирок этувчи шахснинг, давлат ижрочисининг, суднинг ҳал қилув қарорининг ижроси зиммасига юклатилган бошқа органларнинг аризасига кўра ёки ўз ташаббуси бўйича тузатишга ҳақлидир” дейилган.

Амалиётда судларнинг қарорларида бутун бошли корхонанинг номи хатолик билан бошқа номда кўрсатилган ҳолатлар бўлиб туради. Мисол учун, суд қарорида ““Юлдуз” ҳусусий корхонаси” деган ном хатолик билан ““Шодлик” МЧЖ” деб кетиб қолиши кабилар.

Кўриб турганингиздек, бундай ҳолатларда жиддий даражада ташвишланиш шарт эмас. Энг маъқул йўли, ҳал қилув қарорини қабул қилган иқтисодий судга даъвогар корхонанинг номи билан боғлиқ хатоликни тузатиш ҳақида ариза киритиш керак.

Ёзувдаги йўл қўйилган хатоларни тузатиш тўғрисидаги ариза суд томонидан у берилган кундан эътиборан 20 кунлик муддатда кўриб чиқилади.

Якунда аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича ёзувдаги хатоларни тузатиш тўғрисида суд ажрими чиқариб берилади. Шу билан масала ҳал.

Каналга уланиш @yuristkadr