Get Mystery Box with random crypto!

Менга “СЭС” тизими бўйича саволлар келиши давом этмоқда, аксар | Talabalar uchun

Менга “СЭС” тизими бўйича саволлар келиши давом этмоқда, аксарияти ҳудудлардаги ишдан бўшатиб юборилган ҳодимлардан.

Бир нарсани айтиб ўтишим керак. Ҳамма ҳам, ходимларини пала-партиш бўшатиб, кўчада қолдиргани йўқ, “салла деса, каллани олиб келгани йўқ”.

Бу масалада, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Тошкент вилояти бошқармаси раҳбариятига алоҳида ташаккур айтишим керак.

Улар ходимларни, ҳусусан ҳомиладор ва 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни ишдан бўшатмасдан, аксинча Меҳнат кодексининг 98-моддасига риоя қилган ҳолда ишда олиб қолмоқдалар, бу масалада улар билан ҳуқуқий ҳамкорлик қиляпмиз.

Шунга ўхшаб, агар “СЭС” тизимидаги қайси ҳудудий бўлинмаларда ходимларни бўшатмасдан уларни ишда олиб қолиш ва МК 98-моддасини қўллаш варианти танланган бўлса (штати қисқарган ходимлардан ташқари албатта), марҳамат, биз ёрдамга тайёрмиз!

Бу йўналишдаги маслаҳатларимиз ва ҳуқуқий кўмагимиз, мутлақо бепул.

Каналга уланиш @yuristkadr