2022-09-03 06:59:42
Кўп терлашда – хўп малҳамлар Ташқи муҳит ҳарорати ёки жисмонан зўриқишдан бўлса керак, менда кўп терлаш кузатиларди. Замонавий дори воситаларини қўллаш билан бирга, кўп терлашга қарши халқона усулда ҳам синаб кўрдим. Натижада орадан кунлар ўтиб, кўп терлаш ҳолати анча камайди.
Бунинг учун ариқ бўйларида ўсувчи қирқбўғин ўтини йиғиб олдим. Мабодо, киши шаҳар шароитида яшаётган бўлса, унда дорихонадан қадоқланган тайёр ҳолидаги дала қирқбўғини (хвощ полевая) ўтини харид қилиб олиш мумкин.
Қирқбўғин ўтидан 3 ҳисса, кади ўт (асарун, валериана) илдизи ва илдизпояси 1 ҳисса, доривор маврак (шалфей лекарственный) ўти 1 ҳиссадан олдим-да, яхшилаб аралаштирдим. Ушбу йиғма-чойдан 1 ош қошиқ олиб, устига 1 стакан қайноқ сув қўшдим ва ярим соат давомида дам едирдим. Кейин дамламани сузиб олиб, 50 мл.дан кунига 3 маҳал қабул қилиб турдим.
Бу омил кўп терлашга қарши фойдали бўлгани боис, сизларга тавсия этдим.
Обуна бўлинг ва кузатинг: бу канал ҳар бир инсонда бўлиши керак Саломатлик 𝐟𝐨𝐲𝐝𝐚𝐥𝐢 𝐤𝐚𝐧𝐚𝐥𝐠𝐚 𝐨𝐛𝐮𝐧𝐚 𝐛𝐨'𝐥𝐢𝐧𝐠
https://t.me/joinchat/AAAAAEaemizz0siX-4AH_w
4.1K views03:59