2022-09-03 07:04:37
Сийдик пуфаги саратони (раки) қандай белгилар билан намоён бўлади? Бундай ўзгаришлар сийдик йўли касалликларининг белгиларидан у қадар фарқ қилмайди. Балки кўп жиҳатдан ўхшаш ҳамдир. Улар қуйидагилардан иборат.
1.
Гематурия – сийдикда қон аралашмаларининг пайдо бўлиши. Кўпинча бу белги вақтинчалик намоён бўлиб, сўнгра йўқолиб кетади.
2.
Дизурия – пешоб чиқариш вақтида ёқимсиз ҳолатни ҳис қилиш. Сийдик чиқариш жараёнининг ортиши ёки камайиши. Бу аломат касалликнинг илк белгиси сифатида намоён бўлиши мумкин ва касалликнинг бутун даврида сақланиб қолади.
3.
Оғриқ – у дастлаб, аста-секин бошланади. Аввалига сийдик ажратиш билан намоён бўлса, кейинчалик доимий оғриққа айланади. Бу сийдик пуфаги деворида ўсманинг ривожланиши ва аъзо ўз функциясини тўлақонли бажара олмаётганлигидан далолат беради. Саратон бошқа тўқималарга ҳам етиб борган бўлса, оғриқ кучайиши мумкин. Шу боис оғриқ қолдирувчи воситалардан фойдаланилади.
Бундай пайтда беморнинг ташхисини аниқлаштириш учун уни қуйидаги қўшимча текширувларни ўтказиш керак бўлади.
1.
Пешобни текшириш – бу 80-90 фоиз ҳолатда сийдик таркибидаги эритроцитлар миқдорини аниқлашга ёрдам беради. Сийдик чўкмасини цитологик текшириш орқали эса 40-100 фоиз ҳолатда ўсимта ҳужайраларини аниқлаш имконини беради. Бу текширувларни амалга ошириш жуда осон ва у таркибида лаборатория текшируви мавжуд бўлган ҳар қандай даволаш муассасасида амалга оширилади.
2.
Цистоскопия – сийдик пуфагига махсус оптик тизим – цистоскопни киритиб, визуал текшириш усули. Бу усул бугунги кунда ҳам сийдик пуфаги саратонини текширишда етакчилик қилиб келмоқда. Бу усул даволаш муассасаларида кенг тарқалган бўлиб, ундан текширувлар учун фойдаланиш мумкин.
3.
Рентгенологик текширув. Бу ҳам кенг тарқалган ташхислаш усулларидан бири бўлиб, уни амбулатор шароитда рентген аппарати ва контрасли восита ёрдамида амалга ошириш мумкин.
4. Сийдик пуфагининг ультратовуш текшируви. Бу оддий ва ҳамёнбоп диагностика усулидир. Шу билан бирга, сийдик пуфаги ҳолати ҳақида тўлиқ маълумот ҳам беради. Айниқса, юқори сифатли қурилмадан фойдаланиш, сийдик пуфагининг уч ўлчовли тасвирини олиш имконини ҳам беради.
5.
Компьютер томографияси – бу ташхислаш юқори даражада сезувчанлиги ва ўзига хослиги билан ажралиб туради.
6.
Қон текшируви – сийдик пуфаги саратонининг ўзига хос антиген (оқсил)ларини аниқлаш мақсадида амалга оширилади. Бу усул жуда содда ва ўзига хослигига қарамасдан, юқори нархи сабабли кенг қўлланилмайди.
Кўпгина мутахассислар ушбу ташхислаш усулини юқорида санаб ўтилган анъанавий тадқиқот усулларига қўшимча сифатида қўллашни тавсия этишади.
Дилмурод ЭРГАШЕВ,
тиббиёт фанлари номзоди,
уролог, андролог
бу канал ҳар бир инсонда бўлиши керак Саломатлик 𝐟𝐨𝐲𝐝𝐚𝐥𝐢 𝐤𝐚𝐧𝐚𝐥𝐠𝐚 𝐨𝐛𝐮𝐧𝐚 𝐛𝐨'𝐥𝐢𝐧𝐠
https://t.me/joinchat/AAAAAEaemizz0siX-4AH_w
4.1K views04:04