2021-09-04 06:00:04
САБР ХАҚИДА САБР - аччиқ, аммо фойда берувчи; Қаттиқ, аммо зиен -захматни даф қилувчи. Қайси бахтсиз сабр этагини тутган бўлса, у охири муродига етади; қайси бир гирифтор кўнгил сабр тугунини бўшатмаган бўлса, унинг бахт тугуни очилади.
САБР - шодликлар калитидир, бандларни ечувчидир.
САБР - ўртоқдир, сухбати зериктирарли, аммо мақсадга олиб борувчи.
САБР - улфатдир, узоқни кўзлаган, аммо охирида истакка етказувчи.
САБР - уловдир, секин юрадиган, аммо манзилга элтувчи.
САБР - туядир, огир қадам, лекин бекатга олиб борувчи.
САБР -насихатгўй, ачитиб гапирадиган, киши табиати ундан озор чекади, лекин амал қилган охирида муродга етади.
САБР - табиб, бадхўр дори, бемор ундан азоб тортади, аммо сўнггида согликка эришади.
Аллохнинг исми -сифатларидан бири хам
АС САБУР.
@soglikmaktabi канали
Обуна бўлинг
https://t.me/joinchat/V5RV6r_mtCZ0a4l2
22.4K views03:00