Get Mystery Box with random crypto!

​​ИСТИҒФОР АЙТ Агар сенга дунё тор бўлиб қолса, Истиғфор а | ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ

​​ИСТИҒФОР АЙТ

Агар сенга дунё тор бўлиб қолса,
Истиғфор айт!

Ишларинг юришмаса,
Истиғфор айт!

Бошингга турли қийинчилик ва мусибатлар тушса,
Истиғфор айт!

Юрагинг сиқилса,
Истиғфор айт!

Бой бўлишни истасанг,
Истиғфор айт!

Қашшоқликка йўлиқсанг,
Истиғфор айт!

Фарзанд талабида бўлсанг,
Истиғфор айт!

Тирикчилик масаласида қандайдир муаммога дуч келcанг,
Истиғфор айт!

Савдойингдан барака кўтарилган бўлса,
Истиғфор айт!

Агар оилада нотинчлик бўлса,
Истиғфор айт!

Эр-хотин ўртасида келишмовчилик чиқса ёки фарзандлар итоатсизлик қилиб, катталар гапини икки қилса,
Истиғфор айт!

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвишдан қутулиш, тангликдан чиқиш йўлини (пайдо) қилади, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради” (Абу Довуд, Аҳмад, Табароний, Ҳоким ривоят қилган ).

Истиғфор айт! Еру осмонлар Робби сени мағфират қилур.

1. Астағфируллоҳ

2. Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ.

3. Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳ ал-ъазийм, ал-Карийм, аллазий ла илаҳа илла ҳу, ал-Ҳайюл-Қойюм ва натубу илайҳ ва насъалуҳут-тавбата вал-мағфирота вал-ҳидаята лана иннаҳу ҳуват-таввабур-роҳийм. Тавбата ъабдин золимин линафсиҳи ла ямлику линафсиҳи мавтан вала ҳаятан вала нушуро.

Улуғ Аллоҳдан мағфират сўрайман!

Яхшилик қилишга шошилинг, бир чекада қолиб кетманг!
Сиз ҳам бир кишининг истиғфор айтишига сабабчи бўлинг. Буни бошқа группаларга ҳам тарқатинг, савобига сиз ҳам шерик бўласиз!

АЛБАТТА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

@Shayx_Muxlislari

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
═══════════════
Қадр кечасида 4 ракатли намозда 1-ракатда Ихлос сураси, 2-3-ракатда Қадр сураси, 4-ракатда 100маротаба Қадр сурасини ўқиш керак деб эшитдим. Шундай намоз борми? Умуман Қадр кечасини қандай ўтказайлик? ЖАВОБ:
https://t.me/ShayxMuhammadSodiq_Muxlislari/14278
ЖАВОБНИ ЎҚИШ