– Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳиҳ шажаралари: Муҳаммад ибн (1) Абдуллоҳ ибн (2) Абдулмутталиб ибн (3) Ҳошим ибн (4) Абдуманоф ибн (5) Қусай ибн (6) Килоб ибн (7) Мурра ибн (8) Каъб ибн (9) Луай ибн (10) Ғолиб ибн (11) Фиҳр (лақаби Қурайш) ибн (12) Молик ибн (13) Назр ибн (14) Кинона ибн (15) Хузайма ибн (16) Мудрика ибн (17) Илёс ибн (18) Музар ибн (19) Низор ибн (20) Маъад ибн (21) Аднон. Уламоларнинг аржаҳ (кучлироқ, эҳтимоли кўпроқ, ҳақиқатга яқинроқ) қавлларига кўра, Аднон Исмоил алайҳиссаломнинг қирқинчи авлодидир. Исмоил алайҳиссалом Иброҳим алайҳиссаломнинг ўғли, Иброҳим алайҳиссалом Нуҳ алайҳиссаломнинг авлоди ва Нуҳ алайҳиссалом Одам алайҳиссаломнинг авлоди эканида эса шак-шубҳа йўқ. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!