Get Mystery Box with random crypto!

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Telegram kanalining logotibi shayx_hazrat — ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!
Kanaldagi mavzular:
Дуо
Биласизми
Kanal manzili: @shayx_hazrat
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 153.50K
Kanalning ta’rifi

Бу канал
Шайх Муҳаммад Аввома,
Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф,
Доктор Рамазон Бутий,
Шайх Зилфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган.
#РЕКЛАМА 👉 @RekIama_berish_bot

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 397

2021-10-11 09:00:02
Аллоҳнинг 99 та исми ва сифатлари

99. АС-СОБУР.


Аллоҳнинг тўқсон тўққизта исми бор. Ким уларни ёд олса, жаннатга киради.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

анба:
@Shayx_Hazrat

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!
38.2K views06:00
Ochish/sharhlash
2021-10-11 07:05:06
ХАЛҚНИНГ МУЛКИНИ ЎҒИРЛОВЧИЛАР

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

ЭНГ КЎП ДЎСТЛАРИНГИЗГА ТАРҚАТИНГ!!!

Телеграмда
@Shayx_Hazrat деб изланг!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!
••••••••••••••••••••••••••••••••••••••••••
43.7K views04:05
Ochish/sharhlash
2021-10-11 03:55:21
• Ассалaaму-алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Умрингиз давомида илоҳим
• Аллоҳ сизга
• сўнмас иймон,
• гўзал ахлоқ,
• шукр этгувчи қалб,
• зикр этувчи тил,
• хайрли умр,
• дунё ва охират гўзаллигини насиб этсин Ин шаа Аллоҳ.

Аллоҳ таоло
• Хонадонингизга тинчлик,
• рузғорингизга барака,
• ишларингизга омад,
• чўнтагингизга даромад беришини тилаб, яна бир кунни бошлаймиз.
• Кунингиз барокатли ўтсин азизлар!

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

анба:
@Shayx_Hazrat

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!

КЎПЧИЛИК ТОПА ОЛМАЙДИГАН САВОЛ:

Масжидда уч киши бор, бири намоз ўқияпти, бири рўза тутган, яна бири эса уйланган инсон. Бир кимса масжидга кирган эди, намозхоннинг намози бузилди, рўзадорнинг рўзаси очилди, уйланган инсоннинг хотини билан ўрталаридаги никоҳ бузилди.

Кириб келган кимса ким эди?

ЖАВОБНИ ЎҚИНГ
https://t.me/Shayx_hazrat/30070
86.9K views00:55
Ochish/sharhlash
2021-10-10 14:01:21 ​​#БИЛАСИЗМИ?

Савол: Ким биринчи бўлиб ўлимни орзу қилган?
Жавоб: Юсуф (алайҳиссалом).

Савол: Умматнинг биринчи бўлиб қайси амаллари кўтарилади?
Жавоб: Беш вақт намоз.

Савол: Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг биринчи бўлиб ўқиган намозлари қайси?
Жавоб: Пешин намози.

Савол: Қиёматда биринчи бўлиб кимнинг устидан ер очилади?
Жавоб: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам

Савол: Ким биринчи бўлиб жаннат эшигини тақиллатган?
Жавоб: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Савол: Ким биринчи бўлиб шафоат қилади?
Жавоб: Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам).

Савол: Қайси уммат биринчи бўлиб жаннатга киради?
Жавоб: Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг уммати.

Савол: Ким биринчи бўлиб осмонда азон айтганини биласизми?
Жавоб: Жаброил (алайҳиссалом).

Савол: Ким соатни 12 соатлилигини биринчи бўлиб аниқлаган?
Жавоб: Нуҳ (алайҳиссалом) кемаларида аниқлаганлар.

Савол: Ким биринчи бўлиб отга минган?
Жавоб: Исмоил (алайҳиссалом).

Савол: Ким жума кунини “жума” деб ном берган?
Жавоб: Каъб ибн Луай.

Савол: Ким бириничи бўлиб “Субҳана Раббиял аъла” деб айтган?
Жавоб: Исрофил (алайҳиссалом).

Савол: Қайси оят Қуръони каримдан биринчи бўлиб тушган?
Жавоб: Алақ сурасининг “Яратган Раббинг номи билан ўқи” ояти.

Савол: Ким биринчи бўлиб қаламда ёзган?
Жавоб: Идрис (алайҳиссалом).

Савол: Тавротдан биринчи бўлиб нима тушган?
Жавоб: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

Савол: Ким биринчи бўлиб Аллоҳ йўлида жиҳод қилган?
Жавоб: Идрис (алайҳиссалом).

Савол: Қуръони каримдаги энг буюк оят қайси?
Жавоб: Оятал Курсий ("Бақара" сураси, 255)

ЭНГ КЎП ДЎСТЛАРИНГИЗГА ТАРҚАТИНГ!!!

Телеграмда
@Shayx_Hazrat деб изланг!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!
••••••••••••••••••••••••••••••••••••••••••

КЎПЧИЛИК ТОПА ОЛМАЙДИГАН САВОЛ:

Масжидда уч киши бор, бири намоз ўқияпти, бири рўза тутган, яна бири эса уйланган инсон. Бир кимса масжидга кирган эди, намозхоннинг намози бузилди, рўзадорнинг рўзаси очилди, уйланган инсоннинг хотини билан ўрталаридаги никоҳ бузилди.

Кириб келган кимса ким эди?

ЖАВОБНИ ЎҚИНГ
https://t.me/Shayx_hazrat/30070
61.1K views11:01
Ochish/sharhlash
2021-10-10 14:01:17
Туркиянинг «Tibbio Tibomed » ширкати сизларга янги қадоқда
ALPEX мажуни (паста) ни тавсия этади

Простата безини патологик катталашиши ва оғриқ билан кечувчи яллиғланишга қарши самарали таъсир кўрсатади.
Нутфа сонини кўпайтиради, уларнинг ҳаракатини стимуллаштиради, буйрак ва простата функциясини яхшилайди, жинсий ҳиссиётни оширади, эрта эякуляцияни олдини олади.
Инсон танасининг мудофаасини кучайтиради.
Иммунитетни оширади.
Alpex мажуни инсон учун юксак биологик қийматга эга бўлган тамоман сара, фойдали ва табиий моддалардан таёрланган препаратдир.
Курс учун 1 идишдаги кифоя

Қўлланма: Кунига 2 маҳал, эрталаб ва абетда 1 чой қошиқда оч қоринга истеъмол қилинади ✓
Тавсия этилмайди: Қандли диабет (САХАР) бор инсонларга

Нархи: 250 минг (180 гр мажуни/паста)

Ўзбекистон бўйича доставка БЕПУЛ

«Tibbio Tibomed» Ўзбекистондаги Расмий дилер
Тел:
+998906690707
+998996690700

@Tibbio_TiboMed_Rasmiy
38.7K views11:01
Ochish/sharhlash
2021-10-10 10:25:00
Учта тижорат зарар кўриш нималигини билмайди:

1. Қуръон қироати.
2. Намоз.
3. Инфоқ.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қилади:

إِنَّ الَّذِينَ يَتْلُونَ كِتَابَ اللَّهِ وَأَقَامُوا الصَّلَاةَ وَأَنفَقُوا مِمَّا رَزَقْنَاهُمْ سِرًّا وَعَلَانِيَةً يَرْجُونَ تِجَارَةً لَّن تَبُورَ

«Албатта, Аллоҳнинг китобини тиловат қиладиганлар, намозни тўкис адо этиб, Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан махфий ва ошкора инфоқ қилганлар, ҳаргиз касодга учрамайдиган тижоратдан умидвор бўлурлар».

(Фотир сураси, 29-оят).

ЭНГ КЎП ДЎСТЛАРИНГИЗГА ТАРҚАТИНГ!!!

Телеграмда
@Shayx_Hazrat деб изланг!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!
••••••••••••••••••••••••••••••••••••••••••
43.2K views07:25
Ochish/sharhlash
2021-10-10 10:15:28
TERMAL MAST ÇORAP- тахорат махси !!

Туркия ишлаб чикарувчи ва Турк уламолари томонидан Фатво берилган, тахорат ушловчи махси, совук кунлада, сафарда, ишда ва тахорат олишга имкон бу́лмаган жойларда кийиш учун, жуда кулай, Каттик бу́лмаган юзаси хисобига кундалик оёк кийимлар билан бемалол кийиш мумкун. Оёкни терлатмайди, совук кунлада музлаб колиши ва огришини олдини олади. Ювишга жуда кулай, ку́лда ва кир мошинада бемалол ювса бу́лади.

Ку́лланилиши;
Тахорат олиб оёк яхшилаб ювилгандан кейин артиб куритилади ва юпка пахта пайпок кийилади ва термал махси кийилади. Аёллар ва Эркаклар учун хамма размерлар бор.
Туркия оригинал махсулоти !!

Нархи: 169.000 минг

2 та олсангиз 3 бонус

+998337581111
+998337591111
37.5K views07:15
Ochish/sharhlash
2021-10-10 09:28:24 ​​#Ҳикмат

Фарзандингизнинг сочини тарасангиз, «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Кимнинг сочи бўлса, уни парвариш қилсин», деганлар, ўша ҳадисга мувофиқ тараб қўйяпман» деб айтинг.

Ўғилчангизга атир суртсангиз, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Менга бу дунёдан хушбўйлик аёллар маҳбуб қилинди. Намоз эса кўз қувончим қилинди», деганлар, ўша ҳадисга мувофиқ атир суртяпман» деб айтинг.

Фарзандингиз мактабга кетаётганда «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким илм талабида йўлга тушса, Аллоҳ унга жаннат йўлини осон қилиб қўяди», деган ҳадисларини эслатинг.

Фарзандингизга кулиб қараганингизда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Биродарингнинг юзига табассум билан боқишинг ҳам садақадир», деган ҳадисларини эслатинг.

Фарзандингизни мақтасангиз, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Яхши сўз ҳам садақадир», деганларини эслатинг.

Фарзандингизга овқат берганда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Челагингдан биродарингнинг челагига сув қуйишинг ҳам садақа», деган ҳадисларидан олганингизни айтинг.

Бирор йиғинда кексалар ҳам ўтирган бўлса, фарзандингизга уларни ҳурмат қилишни ўргатиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кичикларимизга раҳм шафқат қилмаган, кексаларимизни эъзозламаганлар биздан эмас», деганларини айтинг.

Шу тариқа фарзанд тарбиясини суннат ва сийратга боғлаб, ҳадислар асосида таълим-тарбия беринг.

ЭНГ КЎП ДЎСТЛАРИНГИЗГА ТАРҚАТИНГ!!!

Телеграмда
@Shayx_Hazrat деб изланг!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!
••••••••••••••••••••••••••••••••••••••••••

КЎПЧИЛИК ТОПА ОЛМАЙДИГАН САВОЛ:

Масжидда уч киши бор, бири намоз ўқияпти, бири рўза тутган, яна бири эса уйланган инсон. Бир кимса масжидга кирган эди, намозхоннинг намози бузилди, рўзадорнинг рўзаси очилди, уйланган инсоннинг хотини билан ўрталаридаги никоҳ бузилди.

Кириб келган кимса ким эди?

ЖАВОБНИ ЎҚИНГ
https://t.me/Shayx_hazrat/30070
43.9K views06:28
Ochish/sharhlash
2021-08-02 20:58:55 #AsmaulHusna | ‏﷽

| 24. Aр-Рофиъ / الرَّافِعُ
•┈┈• •┈┈• •┈┈• •┈┈•

Аллоҳнинг изни ила янги бир лойиҳага қўл урдик, «Асмаул-Ҳусна» номи остидаги ушбу лойиҳамиз орқали Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони янада яқиндан таниб, Ҳадисда келтирилган жаннат аҳлларидан бўлиш барчамизга насиб этсин, омийн.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

анба:
@Shayx_Hazrat

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!
16.4K views17:58
Ochish/sharhlash
2021-08-02 11:41:15 ​​ЖАННАТ ХУШХАБАРИ

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
«(У Кунда уларга айтилур): «Эй Бизнинг оятларирмизга иймон келтирган ва мусулмон бўлиб ўтган бандаларим, бу Кун сизлар учун ҳеч хавфу-хатар йўқдир ва сизлар асло ғамгин бўлмайсизлар. Сизлар жуфти ҳалолларингиз билан бирга шод-ҳуррам бўлган ҳолларингизда жаннатга кирингиз. Уларга олтиндан бўлган лаганлар(да таомлар) қадаҳлар(да шароблар) айлантирилур. У жойда кўнгиллар тилайдиган, кўзлар лаззатланадиган (барча) нарса бордир. Сизлар у жойда мангу қолурсизлар. Қилиб ўтган амалларингиз сабабли сизларга мерос қилиб берилган Жаннат мана шудир. Сизлар учун у жойда кўплаб мева-чевалар бўлиб, сизлар улардан ерсизлар» (Зуҳруф сураси, 67-73-оятлар).


Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Мусо алайҳиссалом Роббиларидан Жаннатдаги энг мартабаси паст киши ҳақида сўраганларида, Аллоҳ таоло: «У бир кишики, жаннат аҳли жаннатга киритилгандан кейин келади. Ва унга: «Жаннатга кир», деб айтилади. У: «Эй Роббим! Қандай кираман. Барча одамлар ўз жойларини эгаллаб, оладиган нарсаларига эришиб бўлишибдику?» дейди. Унга: «Дунёдаги подшоҳларнинг мулкидек нарса сенда бўлишига розимисан?» дейилса, у: «Розиман, Эй Роббим», дейди. Аллоҳ: «Сенга ўша каби, ўша каби, ўша каби, ўша каби», деб бешинчисини айтганда, у киши бунга рози бўлади. Аллоҳ: «Бу айтилган нарсаларни ўн баробар қилиб берилди», дейди. Ва яна: «Нафсинг тусаган ва кўзинг завқ оладиган нарсалар сенга берилди», дейди. У киши: «Рози бўлдим», дейди. Myco алайҳиссалом: «Эй Роббим, жаннатдаги энг юқори мартабали кишилар ким?» деганларида, Аллоҳ таоло: «Улар шундай бир тоифа кишиларки, Ўзим уларни хоҳлаганман, уларга кўрсатиладиган карам-иззат Ўз қўлим билан экилгандир. У нарсага муҳр уриб қўйганман. У нарсаларни ҳам бирор кўз кўрмаган. Бирор қулоқ эшитмаган. Бирор кишининг қалби ҳис этмаган», деб айтди.
Имом Муслим ривоятлари.

"Риёзус солиҳийн" китобидан.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

анба:
@Shayx_Hazrat

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!
44.2K views08:41
Ochish/sharhlash