Get Mystery Box with random crypto!

​​ЖАННАТ ХУШХАБАРИ Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳама | ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​ЖАННАТ ХУШХАБАРИ

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
«(У Кунда уларга айтилур): «Эй Бизнинг оятларирмизга иймон келтирган ва мусулмон бўлиб ўтган бандаларим, бу Кун сизлар учун ҳеч хавфу-хатар йўқдир ва сизлар асло ғамгин бўлмайсизлар. Сизлар жуфти ҳалолларингиз билан бирга шод-ҳуррам бўлган ҳолларингизда жаннатга кирингиз. Уларга олтиндан бўлган лаганлар(да таомлар) қадаҳлар(да шароблар) айлантирилур. У жойда кўнгиллар тилайдиган, кўзлар лаззатланадиган (барча) нарса бордир. Сизлар у жойда мангу қолурсизлар. Қилиб ўтган амалларингиз сабабли сизларга мерос қилиб берилган Жаннат мана шудир. Сизлар учун у жойда кўплаб мева-чевалар бўлиб, сизлар улардан ерсизлар» (Зуҳруф сураси, 67-73-оятлар).


Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Мусо алайҳиссалом Роббиларидан Жаннатдаги энг мартабаси паст киши ҳақида сўраганларида, Аллоҳ таоло: «У бир кишики, жаннат аҳли жаннатга киритилгандан кейин келади. Ва унга: «Жаннатга кир», деб айтилади. У: «Эй Роббим! Қандай кираман. Барча одамлар ўз жойларини эгаллаб, оладиган нарсаларига эришиб бўлишибдику?» дейди. Унга: «Дунёдаги подшоҳларнинг мулкидек нарса сенда бўлишига розимисан?» дейилса, у: «Розиман, Эй Роббим», дейди. Аллоҳ: «Сенга ўша каби, ўша каби, ўша каби, ўша каби», деб бешинчисини айтганда, у киши бунга рози бўлади. Аллоҳ: «Бу айтилган нарсаларни ўн баробар қилиб берилди», дейди. Ва яна: «Нафсинг тусаган ва кўзинг завқ оладиган нарсалар сенга берилди», дейди. У киши: «Рози бўлдим», дейди. Myco алайҳиссалом: «Эй Роббим, жаннатдаги энг юқори мартабали кишилар ким?» деганларида, Аллоҳ таоло: «Улар шундай бир тоифа кишиларки, Ўзим уларни хоҳлаганман, уларга кўрсатиладиган карам-иззат Ўз қўлим билан экилгандир. У нарсага муҳр уриб қўйганман. У нарсаларни ҳам бирор кўз кўрмаган. Бирор қулоқ эшитмаган. Бирор кишининг қалби ҳис этмаган», деб айтди.
Имом Муслим ривоятлари.

"Риёзус солиҳийн" китобидан.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

анба:
@Shayx_Hazrat

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!