Get Mystery Box with random crypto!

​​#БИЛАСИЗМИ? Савол: Ким биринчи бўлиб ўлимни орзу қилган? Ж | ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​#БИЛАСИЗМИ?

Савол: Ким биринчи бўлиб ўлимни орзу қилган?
Жавоб: Юсуф (алайҳиссалом).

Савол: Умматнинг биринчи бўлиб қайси амаллари кўтарилади?
Жавоб: Беш вақт намоз.

Савол: Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг биринчи бўлиб ўқиган намозлари қайси?
Жавоб: Пешин намози.

Савол: Қиёматда биринчи бўлиб кимнинг устидан ер очилади?
Жавоб: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам

Савол: Ким биринчи бўлиб жаннат эшигини тақиллатган?
Жавоб: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Савол: Ким биринчи бўлиб шафоат қилади?
Жавоб: Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам).

Савол: Қайси уммат биринчи бўлиб жаннатга киради?
Жавоб: Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг уммати.

Савол: Ким биринчи бўлиб осмонда азон айтганини биласизми?
Жавоб: Жаброил (алайҳиссалом).

Савол: Ким соатни 12 соатлилигини биринчи бўлиб аниқлаган?
Жавоб: Нуҳ (алайҳиссалом) кемаларида аниқлаганлар.

Савол: Ким биринчи бўлиб отга минган?
Жавоб: Исмоил (алайҳиссалом).

Савол: Ким жума кунини “жума” деб ном берган?
Жавоб: Каъб ибн Луай.

Савол: Ким бириничи бўлиб “Субҳана Раббиял аъла” деб айтган?
Жавоб: Исрофил (алайҳиссалом).

Савол: Қайси оят Қуръони каримдан биринчи бўлиб тушган?
Жавоб: Алақ сурасининг “Яратган Раббинг номи билан ўқи” ояти.

Савол: Ким биринчи бўлиб қаламда ёзган?
Жавоб: Идрис (алайҳиссалом).

Савол: Тавротдан биринчи бўлиб нима тушган?
Жавоб: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

Савол: Ким биринчи бўлиб Аллоҳ йўлида жиҳод қилган?
Жавоб: Идрис (алайҳиссалом).

Савол: Қуръони каримдаги энг буюк оят қайси?
Жавоб: Оятал Курсий ("Бақара" сураси, 255)

ЭНГ КЎП ДЎСТЛАРИНГИЗГА ТАРҚАТИНГ!!!

Телеграмда
@Shayx_Hazrat деб изланг!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!
••••••••••••••••••••••••••••••••••••••••••

КЎПЧИЛИК ТОПА ОЛМАЙДИГАН САВОЛ:

Масжидда уч киши бор, бири намоз ўқияпти, бири рўза тутган, яна бири эса уйланган инсон. Бир кимса масжидга кирган эди, намозхоннинг намози бузилди, рўзадорнинг рўзаси очилди, уйланган инсоннинг хотини билан ўрталаридаги никоҳ бузилди.

Кириб келган кимса ким эди?

ЖАВОБНИ ЎҚИНГ
https://t.me/Shayx_hazrat/30070