Get Mystery Box with random crypto!

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Kanal manzili: @shayx_hazrat
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 153.82K
Kanalning ta’rifi

Бу канал
Шайх Муҳаммад Аввома,
Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф,
Доктор Рамазон Бутий,
Шайх Зилфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган.
#РЕКЛАМА 👉 @RekIama_berish_bot

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2024-04-23 20:51:02
ҲАЁТДАГИ ЭНГ МУҲИМ НАРСА НИМА БИЛАСИЗМИ?

эркак ёки аёл бўлишингиз муҳим эмас
бошлиқ ёки ходим бўлишингиз энг муҳим нарса эмас
кенгчиликда ёки тақчилликда кун кечиришингиз ҳам энг муҳим нарса эмас
илм талабида ёки дунё талабида юрганингиз энг муҳим нарса эмас
дўстларингиз оз-кўплиги ёки уларни сизга суяниши энг муҳим нарса эмас
фарзандларингиз оз ёки кўплиги ёки умуман фарзанд доғида яшашингиз энг муҳим нарса эмас

Энг муҳим нарса ҳақида Аллоҳ таоло қиёмат сураси 22-23 оятларида шундай марҳамат қилади:
“У КУНДА ЧИРОЙЛИ ЮЗЛАР БЎЛИБ, РОББИСИГА НАЗАР СОЛИБ ТУРАРЛАР”

ва бошқа кўп оятларда: - “У КУНДА УЛАРГА ХАВФ ҲАМ ЙЎҚ. УЛАРГА МАҲЗУНЛИК ҲАМ ЕТМАС” деб марҳамат қилади.
Бу ҳаётдаги энг МУҲИМ нарса - РОББИНГИЗГА хавф-хатардан холи, чиройлик юз ва мақбул амал билан йўлиқишингиздир.
Барчангизга Роббимнинг жамолини, Фирдавс жаннатини тилайман

ХАЙРЛИ ТУН!


Баъзида таҳоратим бор-йўқлигида шубҳа қилиб қоламан, шу пайтда қандай йўл тутиш керак? ЖАВОБ:
32.3K views17:51
Ochish/sharhlash
2024-04-23 18:33:56
Австралияда қадоқланадиган маҳсулот этикеткасига *“Оқиб турган дарё бўйида бўлсанг ҳам, сувни исроф қилма!”* деб ёзилиб, остига “Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам” деб имзо қўйилган.

Ҳадиснинг асл матни мана бунда
й:

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Саъд ибн Абу Ваққос разияллоҳу анҳунинг таҳорат олаётиб сувни меъёридан ортиқ ишлатганларини кўриб қолдилар.

- Ҳой, Саъд! Бу қандай исрофгарчилик? – дедилар.

- Эй Аллоҳнинг Расули, таҳоратда ҳам исроф бўлурми? – сўради Саъд разияллоҳу анҳу.

- Ҳа, ҳатто оқиб турган дарёнинг ёқасида бўлсанг ҳам
, дедилар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам.

Ўргимчак тушган сувдан фойдаланиш, таҳорат олиш жоизми? Баъзилар уни ишлатиб бўлмайди, васваса бўлиб жонига қасд қилади, дейишади. Шу тўғрими? ЖАВОБ:
36.8K views15:33
Ochish/sharhlash
2024-04-23 13:06:20
Шикоятни кўпайтирсанг, ташвиш келади. «Алҳамдулиллаҳ»ни кўпайтирсанг, бахт-саодат келади.

Ўргимчак тушган сувдан фойдаланиш, таҳорат олиш жоизми? Баъзилар уни ишлатиб бўлмайди, васваса бўлиб жонига қасд қилади, дейишади. Шу тўғрими? ЖАВОБ:
36.2K views10:06
Ochish/sharhlash
2024-04-23 08:12:11
Телефондаги азон ҳақиқий азон ўрнига ўтадими?

Cавол: Намоз вақтида телефондаги азонни эшитиб намоз ў қиса бўладими ёки намозхонни ўзи азон айтиши керакми?

Жавоб: Телефонда айтилган азон ҳақиқий азоннинг ўрнини босмайди. Албатта, намозхоннинг ўзи азон айтиши сун-натдир. Чунки азон Исломнинг шиорларидан биридир. Азон айтган кишига катта ажр–савоблар ваъда қилинган. Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан суннат бўлиб келаётган азон айтиш тартибини қиёматгача сақлаб қолиш бурчимиздир.
Бу масалада бугунги кундаги нуфузли фатво кенгаши саналмиш «Ислом фиқҳи академияси» бундай фатво берган: “Масжидда, намоз вақти кирганда, аудио ва шунга ўхшаган воситалар ёрдамида (ёзиб олинган) азонни қўйиш етарли
бўлмайди ва (мазкур азон билан) ибодатни адо қилиш жоиз эмас. Бу билан шариатимиздаги азон ҳосил бўлмайди. Набийимиз ва Расулимиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг замонларидан ҳозиргача давом этиб келаётган ҳар бир намоз учун алоҳида (жонли) азон айтиш мусулмонлар зиммасидаги бурчдир”. Валлоҳу аълам.

@Shayx_Hazrat
35.6K views05:12
Ochish/sharhlash
2024-04-23 08:09:19
Умрага бепул юбориш акциямизнинг биринчи босқичи аллақачон бошланган. Тез бизга қўшилинг!

20 та умра йўлланмасидан 2 таси сизники бўлиши мумкин.

Ҳа ҳа сизники бўлиши мумкин. Ота-онангизга ёки аёлингиз ва яқинларингизга 2 кишилик умра зиёрати йўлланмасини бепул тақдим этамиз.

Қандай қилиб дейсизми?

Буни йўли оддий. Tibomed қора седанасидан сотиб олиб бизни акциямиз ғолиби бўлишингиз мумкин.
Бундан ташқари 2-3 чи ғолибларимизга қимматбаҳо совғаларимиз мавжуд.

Айтишингиз мумкин нархи қимматдир деб!
Йўқ, йўқ! Нарх ва сифат ўзгармаган!
Шошилинг! Умра йўлланмаси 20 дона холос.

Батафсил маълумот ва буюртма қилиш учун ягона телефон рақам

+998996121222

@TibomedShifoolami

@Tibomed_qora_sedana
28.0K views05:09
Ochish/sharhlash
2024-04-22 16:40:30 ​​#Биласизми

ЖАННАТГА ЗАНЖИРЛАР БИЛАН КИРУВЧИ ИНСОНЛАР

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: Раббимиз азза ва жалла жаннатга занжирларда олиб борилувчи қавмдан ажабланди” (Имом Абу Довуд ривояти). Қандай қилиб инсон ўзи хоҳламаган ҳолида жаннатга киргизилади? Бу ҳадис дунёда имон йўлига ўзи хоҳламаган ҳолда олиб борилган бир неча тоифаларни ўз ичига олади.

Биринчи тоифа – урушда асир тушган кофирлар. Улар аввалда занжирлар билан мусулмонлар жамоасига олиб келинади. Улар чиройли ҳолда имонга тарғиб қилинади. Фикрлаш натижасида имонни қабул қиладилар. Сўнг солиҳ амаллар қилиб жаннат аҳлидан бўлдилар.

Иккинчи тоифа – ўзи хоҳламай мажбур ҳолда илм ва зикр мажлисларига борган инсонлар. Мисол учун, кўзи ожиз бир отахоннинг фарзанди бор. Отахон масжидга бориб намоз ўқиш ва у ерда мавъиза эшитишни хоҳлайди. Фарзанд ўзи истамаса-да, отасини олиб боради ва мавъиза эшитади. Натижада Аллоҳ уни ҳидоят қилади. Бу ҳол уни имон келтириб, солиҳ амаллар қилишига сабаб бўлади.

Шу каби ўзи хоҳламаган ҳолда бирор сабаб билан ҳидоят йўлига кирган инсонлар мазкур ҳадис зимнига кириб, жаннатга занжирлар билан олиб борилувчи мўминларга ўхшайдилар.
“Ҳеч қандай солиҳ амал қилмаган инсон ҳам жаннатга кириши мумкинми?” – деган саволга уламоларимиз, ҳа, деб жавоб беришган. Мисоли – бир киши имон келтириб, мусулмон бўлди, сўнг шу заҳоти бирор сабаб билан вафот топди. У жаннатга киради. Жаннат аҳли дўзах аҳлига нисбатан минг кишига битта тўғри келиши айтилган. Абу Саид Худрий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Аллоҳ таоло: “Эй Одам!” деб нидо қилади. Одам (алайҳиссалом): “Лаббай, ё Раббим! Яхшиликлар сенинг измингда”, дейди. Аллоҳ таоло айтади: “Дўзахга юборилувчиларни чиқар”. Одам (алайҳиссалом): “Дўзахга юборилувчилар ким?” деб сўрайди. Аллоҳ таоло: “Улар ҳар мингтадан тўққиз юз тўқсон тўққизтаси”, дейди. Шунда Одам (алайҳиссалом) ҳузуридаги ёш бола (қўрқинчдан) қариб қолади. “...ва ҳар бир ҳомиладор ҳомиласини ташлар ҳамда одамларни маст ҳолда кўрасиз, ҳолбуки, улар маст эмаслар, лекин Аллоҳнинг азоби қаттиқдир” . “Ё Расулуллоҳ, ўша битта қайси биримиз?” деб сўрашади. Шунда у зот: “Хурсанд бўлинглар, сизлардан бир киши. Яъжуж ва Маъжуждан эса, мингта”, дедилар.

"Жаннат ва дўзах сифатлари" китобидан.

Ўргимчак тушган сувдан фойдаланиш, таҳорат олиш жоизми? Баъзилар уни ишлатиб бўлмайди, васваса бўлиб жонига қасд қилади, дейишади. Шу тўғрими?
ЖАВОБ:
35.6K views13:40
Ochish/sharhlash
2024-04-22 14:00:11 ​​– Иймондан ҳам яхшироқ нарса нима?
– Иймонни асраб-авайламоқ.

– Иймондан кейинги нарса нима?
– Аллоҳ таолонинг дийдорини кўрмоқ.

– Усули дин – диннинг асослари нечта?
– Усули дин саккизтадир:
тавҳид – Аллоҳ таолони якка-ю ягона деб билмоқ;

адл – ҳар ишда адолатли ва инсофли бўлмоқ;

имомат – охират ишини дунё ишидан олдин бажармоқ;

нубувват – Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламни пайғамбар деб тан олмоқ;

амри маъруф – Аллоҳ таолонинг буюрган нарсаларини адо қилмоқ;

наҳйи мункар – Аллоҳ таолонинг қайтарган нарсаларидан узоқ бўлмоқ;

табарро – Аллоҳ таолонинг душманларини душман деб билмоқ;

тавалло – Аллоҳ таолонинг дўстларини дўст тутмоқ.

– Иймоннинг қалъаси нечта?
– Иймоннинг қалъаси учтадир: фарзларни билиб амал қилмоқ; вожибларни билиб амал қилмоқ ва суннатларни билиб амал қилмоқ.

– Иймоннинг нуқсони нечта?
– Иймонга нуқсон етказадиган нарсалар учтадир: куфр, ширк ва шак-шубҳа. Исломда жаҳолат узр эмас!

– Мўъмин вафот этганида иймон қаерга кетади?
– Иймоннинг феъли жони билан қолади, иймоннинг ҳукми тани билан қолади.

(“Бидон” ва “Муҳиммот ал-муслимин”).

Каналга уланиш

Ўргимчак тушган сувдан фойдаланиш, таҳорат олиш жоизми? Баъзилар уни ишлатиб бўлмайди, васваса бўлиб жонига қасд қилади, дейишади. Шу тўғрими? ЖАВОБ:
35.4K views11:00
Ochish/sharhlash
2024-04-22 07:33:17 ​​Душанба куни нима учун нафл рўза тутилади?

Чунки у улуғ кун. Унинг улуғлигининг биринчи аъломати охирги замон Пайғамбари, Сарвари олам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Фил йили, Робиъул аввал ойи, душанба куни дунёга келганлар.

Шунингдек, Қуръони каримнинг биринчи оятлари тушиши Рамазон ойининг 17 куни, душанба кунида содир бўлган. Бу кунлар дунё тарихидаги энг улуғ, энг муборак кунлардир.

Шунинг учун ҳам у куннинг рўзасини ҳар хафта тутиш тарғиб қилинади.

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан душанба ва пайшанба куни рўзаси ҳақида сўралди. Узот:
«Ўша кунда туғилдим ва ўша кунда менга Қуръон нозил қилинди», дедилар».
Абу Довуд ва Муслим ривоят қилишган.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Каналга уланиш

Ўргимчак тушган сувдан фойдаланиш, таҳорат олиш жоизми? Баъзилар уни ишлатиб бўлмайди, васваса бўлиб жонига қасд қилади, дейишади. Шу тўғрими? ЖАВОБ:
17.0K views04:33
Ochish/sharhlash
2024-04-22 07:30:29
10 йиллик грижадан қутилдим!

ZEXTRA ичиб грижадан шифо топган беморимиз билан суҳбатлашдик.

Сизда ҳам бўғимлар ва бел билан боғлиқ муаммолар борми?

ВИДЕОНИ АЛБАТТА КЎРИНГ!

Турли ҳил химикатларсиз, табиий ва ҳалол, дунё тан олган маҳсулот!

Ҳозироқ малакали мутахассисимиз билан боғланиб буюртма қилинг

+998996121222

Онлайн буюртма
@TibomedShifoolami

Маҳсулот ва натижалар ҳақида маълумотлар @Zextrauz
14.4K views04:30
Ochish/sharhlash
2024-04-22 06:30:28
#Ҳикматли_дунё

Бир шайхдан: "Банда учун тасбеҳ (Субҳаналлоҳ) айтиш афзалми ёки истиғфор (Астағфируллоҳ) айтиш афзалми?", деб сўрашди. У шундай деди:

"Кийим покиза бўлса, унга хушбўй нарса суртиш ёки сепиш фойда беради. Кийим ифлос бўлса, унга совун ва иссиқ сув фойда беради. Демак, "Субҳаналлоҳ"ни айтиш покиза кишиларнинг хушбўй нарса сепишидир. "Астағфируллоҳ" эса гуноҳкорларнинг совунидир".

Ўргимчак тушган сувдан фойдаланиш, таҳорат олиш жоизми? Баъзилар уни ишлатиб бўлмайди, васваса бўлиб жонига қасд қилади, дейишади. Шу тўғрими? ЖАВОБ:
19.2K views03:30
Ochish/sharhlash