Get Mystery Box with random crypto!

Shavkat Xo‘jaqulov

Telegram kanalining logotibi shavkat_xojaqulov — Shavkat Xo‘jaqulov S
Telegram kanalining logotibi shavkat_xojaqulov — Shavkat Xo‘jaqulov
Kanal manzili: @shavkat_xojaqulov
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 4.26K
Kanalning ta’rifi

Ta’lim inspeksiyasi matbuot kotibi (2019-2023) ta’lim haqidagi yangiliklar, fikrlar
Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz: https://myurls.co/shavkatxujaqulov

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2023-05-06 16:22:39
BARCHA TURAR JOY IZLAB YURGAN TALABALAR DIQQATIGA

STARS International University Toshkentda o‘zining PREMIUM CLASS Talabalar Turar Joyini (TTJ) barcha davlat, nodavlat va xalqaro oliy ta‘lim muassasalarida tahsil oluvchi Talabalarga taklif qiladi

TTJ da quyidagi qulayliklar mavjud:

Dam olish hududi + PlayStation 5
Shaxsiy Smart TV + 3000 dan ortiq kanallar, 2000dan ortiq filmlar (quloqchinlari bilan)
500 mb/s tezlikdagi bepul WI-FI
Shaxsiy javonlar - 2 tadan
Shaxsiy elektron kalit - 2 tadan
Zamonaviy hojatxonalar
Zamonaviy alohida yuvinish xonalari
24/7 issiq va sovuq suv
Muzlatgichlar
Mikroto'lqinli pechlar
Kir yuvish mashinalari
Ibodat uchun xona
24/7 to‘xtovsiz elektr energiyasi (shaxsiy generator)

Bundan tashqari, talabalarning kiyimlari va choyshablari TTJ xodimlari tomonidan BEPUL yuviladi va dazmol qilib beriladi!

Talabalarning shaxsiy mulklari xavfsizliklari uchun video kuzatuv hamda yong'inga qarshi tizim o'rnatilgan.

Har SHANBA va YAKSHANBA kunlari STARS International Universityning jismoniy tarbiya bo’yicha professional trenerlar bilan:

Suzish Futbol Fitness Dzyudo Kurash Boks Basketbol Voleybol va hokazo
sport turlari bilan bepul shug'ullanishingiz mumkin

STARS TTJ Toshkent shahrida eng qulay lokatsiyada ya'ni, Buyuk Ipak Yo'li metrosining chorrahasidan 250metr masofada joylashgan!

STARS TTJ yilda 12 oy to'xtovsiz ishlaydi

Boshqa davlat, nodavlat va xorijiy OTM-larida tahsil oluvchi talabalar uchun 1 oylik Talabalar Turar Joy to’lovi:

Kunduzgi / Kechki : 1 mln
100 ming so‘m
Sirtqi : 1 mln 380 ming so‘m

Bu to’lovlar yuqorida sanab o’tilgan barcha qulayliklarni o’z ichiga oladi

Shoshiling
Joylar soni cheklangan

Ro’yxatdan o’tish uchun havola

Manzil

Qo‘shimcha savollar uchun
+998942590080

Telegram Instagram | Facebook | YouTube | stars.university.uz
2.3K views13:22
Ochish/sharhlash
2023-05-05 19:44:33 Тест синови топшириладиган фанлар бўйича тест топшириқлар сони ва баҳолаш мезонлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг тегишли буйруғи билан республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди (мезонлар ўтган йилги қабулдек қолдирилди).

Унга кўра:

Барча тест топширувчилар учун мажбурий 3 та фан:

Она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ в.б. тиллар) х 10 та;
Математика х 10 та;
Ўзбекистон тарихи х 10 та;
30 та савол учун 1.1 баллдан жами 33 балл.

Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан:

1-фан: 30 та савол х 3.1 балл = 93.0 балл
2-фан: 30 та савол х 2.1 балл = 63.0 балл
60 та саволдан жами 156,0 балл.

Умумий 2023/2024-ўқув йили қабулида абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 90 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 баллни ташкил этади.

Эслатма ўрнида, таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси 6 ой олдин тасдиқланган эди.

@shavkat_xojaqulov
4.0K viewsedited  16:44
Ochish/sharhlash
2023-05-05 15:11:28 2023/2024-ўқув йилидан бошлаб педагогик кадрлар тайёрловчи ОТМларнинг сиртқи таълим шаклига камида беш йил педагогик стажига эга ўқитувчилар қабул қилинади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги умумтаълим муассасаси директорларидан олий таълим муассасаларига 2023/2024-ўқув йилига кириш тест имтиҳонларида иштирок этиш учун ҳужжат қабули бошлангунга қадар мактабда фаолият юритаётган олий педагогик маълумотга эга бўлмаган ўқитувчиларга тегишли маълумотларни вазирликнинг «Ягона электрон тизими - erp.maktab.uz» дастурига киритишларини сўради.

@shavkat_xojaqulov
5.7K viewsedited  12:11
Ochish/sharhlash
2023-05-05 10:14:03 Магистратура ва докторантура учун талаб этиладиган хорижий тиллар бўйича сертификатлар рўйхати муҳокамага қўйилди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг “2023/2024 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига ҳамда олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига ҳужжат топширишда талаб этиладиган хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида” буйруғи лойиҳаси муҳокамалар порталига жойлаштирилди.

Лойиҳадаги чет тили сертификатлари рўйхати вазирнинг жорий йил 23 мартдаги 65-сонли буйруғи билан тасдиқланган рўйхат билан бир хил.

Март ойида қабул қилиб бўлинган буйруқнинг муҳокамалар порталига жойлаштирилишига сабаб эса умуммажбурий характердаги ушбу буйруқни Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтказиш учун бўлиши мумкин.

Муҳокамада иштирок этиб лойиҳа бўйича фикрларингизни қолдиришингиз мумкин: https://regulation.gov.uz/oz/d/79549

@shavkat_xojaqulov
4.8K viewsedited  07:14
Ochish/sharhlash
2023-05-04 19:34:47 Нодавлат ОТМларнинг айрим талабаларига давлат томонидан моддий ёрдам кўрсатилади

Ҳукумат қарори (№181 02.05.2023) билан нодавлат олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган етим ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган талабаларга озиқ-овқат, кийим-кечак ва санитария воситаларини харид қилиш харажатларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ тасдиқланди.

Унга кўра:

Олийгоҳлар – ҳар йили 15 сентябрга қадар жорий ўқув йилида ижтимоий таъминот ёрдами учун маблағ олувчи талабалар сони ҳамда уларга тўланадиган ижтимоий таъминот ёрдами учун маблағ миқдорини ҳисоблайди ва бюджетдан зарур маблағлар ажратилиши юзасидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига сўровнома киритилади;

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги – ҳар йили 1 октябрга қадар ташкилот томонидан тақдим этилган сўровномаларга асосан амалдаги ўқув йили учун ижтимоий таъминот ёрдами тўловларига сарфланадиган маблағларни тўлиқ ҳажмда уларнинг ҳисоб варақларига ўтказиб беради.

Ижтимоий таъминот ёрдами талабаларнинг давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида таълим олаётганидан қатъи назар давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланади.

@shavkat_xojaqulov
4.6K views16:34
Ochish/sharhlash
2023-05-04 18:35:03 Давлат, нодавлат ва хорижий ОТМларнинг талабалари учун Президент ва номли давлат стипендияларини молиялаштириш тартиби тасдиқланди

Ҳукумат қарори (2023.02.05. №181) билан Давлат ОТМларининг қўшма таълим дастурлари асосида таҳсил олаётган ҳамда республикада фаолият юритаётган хорижий ОТМларининг филиаллари ва нодавлат ОТМларининг бакалавриат босқичи талабалари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендияларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Унга кўра:

олийгоҳлар – ҳар йили 15 октябрга қадар жорий ўқув йили учун стипендия олувчи талабалар сони ҳамда уларга тўланадиган стипендия миқдорини ҳисоблайди ва бюджетдан зарур маблағлар ажратилиши юзасидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига сўровнома киритади;

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги – ҳар йили 1 ноябрга қадар ташкилот томонидан тақдим этилган сўровномаларга асосан жорий ўқув йили учун стипендия тўловларига сарфланадиган маблағларни тўлиқ ҳажмда уларнинг ҳисобварағига ўтказиб беради.

Давлат олий таълим муассасаларининг қўшма таълим дастурлари асосида таҳсил олаётган бакалавриат босқичи талабалари учун стипендия маблағлари ушбу муассасаларнинг бюджет харажатлар сметасида назарда тутилади.

Маълумот учун, ОТМларнинг бакалавриат босқичи талабалари учун Президент стипендиялари давлат, нодавлат ва хорижий ОТМларнинг, шу жумладан, қўшма таълим дастурларида бутун ўқиши давомида фақат аъло баҳоларга ўқиётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган охирги курс талабаларига тайинланади ва тўланади.

Президент стипендиялари ҳар бир олий таълим муассасасининг бакалавриат босқичидаги бир нафар битирувчи курс талабасига тайинланади ва тўланади.

Каналга уланиш
https://t.me/shavkat_xojaqulov
4.5K viewsedited  15:35
Ochish/sharhlash
2023-05-03 12:49:26 #Биласизми

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига мувофиқ, қуйидаги йўналишларда 3 йил ўқиб, бакалавр дипломини олиш мумкин:

Мусиқа таълими
Жисмоний маданият
Технологик таълим
Чақириққача ҳарбий таълим
Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси
Мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия ва спорт.

@oylikhisoblaydigan_bot – ойлик ҳисоблаш учун бот

Каналга уланиш
https://t.me/shavkat_xojaqulov
5.2K viewsedited  09:49
Ochish/sharhlash
2023-05-02 14:37:05 Ишланмайдиган байрам кунлари сони 10 тага етади

Меҳнат кодексидаги ишланмайдиган байрам кунлари рўйхатига 11 ноябрни ҳам қўшиш таклиф этиляпти. Бу сана Ўзбекистон касаба уюшмалари куни ҳисобланади.

Тегишли қонун лойиҳаси парламент қуйи палатасидаги фракцияларда муҳокама қилиняпти.

Қонун билан, Меҳнат кодексининг 208-моддасига қўшимча киритилади.

Ҳозирда бу моддада 9 та ишланмайдиган байрам кунлари санаб ўтилган:

1 январь – Янги йил;
8 март – Хотин-қизлар куни;
21 март – Наврўз байрами;
9 май – Хотира ва қадрлаш куни;
1 сентабрь – Мустақиллик куни;
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни;
8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни;
Рамазон ҳайитининг биринчи куни;
Қурбон ҳайитининг биринчи куни;

Бу рўйхатга 11 ноябрь – Касаба уюшмалари кунини ҳам қўшиш таклиф этиляпти.

@oylikhisoblaydigan_bot – ойлик ҳисоблаш учун бот

Каналга уланиш
https://t.me/shavkat_xojaqulov
6.7K viewsedited  11:37
Ochish/sharhlash
2023-05-02 14:31:41 Педагогларга қўшимча ишлар ва мажбуриятларни бажарганлиги учун қўшимча ҳақ тўланади

Айни пайтда Олий Мажлис қонунчилик палатасида “Педагог мақоми тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

Ушбу қонун лойиҳасига кўра:

Педагоглар мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари устидан судга мурожаат қилганида давлат божини тўлашдан озод этилади;

педагог ходимни лавозим мажбурияти ва касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, йиғилишлар ва бошқа тадбирларга жалб қилиш тақиқланади;

илк бор касбий фаолият бошлаётган шахсга бир ўқув йили даврига ўқитувчи-мураббийликни амалга оширувчи педагог ходимни бириктирилади;

давлат таълим ташкилотларида фаолият юритаётган педагог ходимларни давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида мажбурий тиббий кўрикдан бепул ўтади;

педагог ходимнинг касбий фаолияти давомида юқумли касалликларга қарши бепул профилактик эмлаш давлат томонидан таъминланади;

эллик олти иш кунидан иборат йиллик ҳақ тўланадиган узайтирилган таътил берилади.

@oylikhisoblaydigan_bot – ойлик ҳисоблаш учун бот

Каналга уланиш
https://t.me/shavkat_xojaqulov
5.7K viewsedited  11:31
Ochish/sharhlash
2023-05-02 04:58:35 Мактабда таълим бераётган эркак педагоглар сони сўнгги 5 йилда қарийб 28 минг нафарга ошган

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022/2023 ўқув йилида республика бўйича умумтаълим муассасаларида таълим бераётган педагоглар сони (ўриндошларсиз) 521,6 минг нафарни ташкил этган.

Шундан 159,9 минг нафари ёки жамига нисбатан 30,7 % ини эркак педагоглар ташкил этган.

2022/2023 ўқув йилида 2018/2019 ўқув йилига нисбатан эркак педагоглар сони 27,8 минг нафарга ёки 21,0 % га кўпайган.

@shavkat_xojaqulov
4.4K views01:58
Ochish/sharhlash