Get Mystery Box with random crypto!

Тест синови топшириладиган фанлар бўйича тест топшириқлар сони | Shavkat Xo‘jaqulov

Тест синови топшириладиган фанлар бўйича тест топшириқлар сони ва баҳолаш мезонлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг тегишли буйруғи билан республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди (мезонлар ўтган йилги қабулдек қолдирилди).

Унга кўра:

Барча тест топширувчилар учун мажбурий 3 та фан:

Она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ в.б. тиллар) х 10 та;
Математика х 10 та;
Ўзбекистон тарихи х 10 та;
30 та савол учун 1.1 баллдан жами 33 балл.

Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан:

1-фан: 30 та савол х 3.1 балл = 93.0 балл
2-фан: 30 та савол х 2.1 балл = 63.0 балл
60 та саволдан жами 156,0 балл.

Умумий 2023/2024-ўқув йили қабулида абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 90 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 баллни ташкил этади.

Эслатма ўрнида, таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси 6 ой олдин тасдиқланган эди.

@shavkat_xojaqulov