Get Mystery Box with random crypto!

Shavkat Xo‘jaqulov

Telegram kanalining logotibi shavkat_xojaqulov — Shavkat Xo‘jaqulov S
Telegram kanalining logotibi shavkat_xojaqulov — Shavkat Xo‘jaqulov
Kanal manzili: @shavkat_xojaqulov
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 4.26K
Kanalning ta’rifi

Ta’lim inspeksiyasi matbuot kotibi (2019-2023) ta’lim haqidagi yangiliklar, fikrlar
Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz: https://myurls.co/shavkatxujaqulov

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar

2023-05-10 16:10:58
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ёшлар иттифоқи томонидан имзоланган қўшма қарорга кўра директор ўринбосари лавозимига қўшимча вазифалар юклатилди

@shavkat_xojaqulov
1.6K views13:10
Ochish/sharhlash
2023-05-10 13:44:45 Мактаб директори ўринбосарлари моддий рағбатлантириб борилади

Ёшлар ишлари агентлиги масъул ходими Исроил Тиллабоевга кўра, мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарларига Ёшлар ишлари агентлиги томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараварида моддий рағбатлантириш мукофот пуллари бериб борилади.

@shavkat_xojaqulov
3.0K viewsedited  10:44
Ochish/sharhlash
2023-05-10 12:41:36 Ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини баҳоловчи Praxis имтиҳонлари Ўзбекистонга адаптация қилиниши мумкин

Лондонда бўлиб ўтаётган форумда вазир Ҳилола Умарова ETS халқаро таълимда баҳолаш ташкилотининг Бош директори Амит Севак билан ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини баҳоловчи Praxis имтиҳонларини Ўзбекистон таълим тизимига адаптация қилиш, ўқитувчи ва мактаб раҳбарлари учун малака ошириш курслари ва уларнинг касбий баҳолаш тестларни жорий қилиш, ихтисослаштирилган мактабларга қабул жараёнларида талабгор ўқувчиларнинг инглиз тилини билиш даражасини баҳоловчи TOEFL Junior тестларидан фойдаланиш истиқболлари муҳокама қилган.

Маълумот учун, 2020 йил февраль ойида ўша пайтдаги Халқ таълими вазири Ш.Шерматов ETS вакилллари билан мамлакатимизда ўқувчи ва ўқитувчилар билимини баҳолаш тизимини яратиш бўйича ҳамкорликнинг кейинги босқичларини муҳокама қилган эди.

Educational Testing Service (ETS) — бу нодавлат ва нотижорат тизим бўлиб, у таълим соҳасида синов ва баҳолашни амалга оширади. ETS стандарт тестларни ишлаб чиқади ва TOEFL, TOEIC, GRE, HiSET, PRAXIS ва бошқаларни синовдан ўтказади. Хусусан, АҚШда ўқитувчилар учун PRAXIS имтиҳонлари ўтказилади.

Тестдан ташқари ETS ўқув тадқиқотларини олиб боради ва ўқитувчиларни сертификатлаш, инглиз тилини ўрганиш, бошланғич ва ўрта мактаб ҳамда ўрта мактабдан кейинги таълим учун кўплаб шахсий хизматларни ва маҳсулотларни ишлаб чиқади.

@shavkat_xojaqulov
2.2K views09:41
Ochish/sharhlash
2023-05-09 17:27:50 Чилонзордаги мактабда калтакланган педагог иши бўйича жиноят иши қўзғатилди

9 май куни Kun.uz'да Чилонзор туманида жойлашган 178-мактабнинг ўқитувчиси раҳбарлигидаги 4-синф ўқувчисининг онаси томонидан калтаклангани ҳақидаги суриштирув эълон қилинганди.

Шундан сўнг, Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати Kun.uz мухбирига ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 109-моддаси (Қасддан баданга енгил шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида маълумот берган.

@shavkat_xojaqulov
2.6K viewsedited  14:27
Ochish/sharhlash
2023-05-08 18:21:09 “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги қонун бекор қилинади.

@shavkat_xojaqulov
2.8K views15:21
Ochish/sharhlash
2023-05-08 17:51:22 Президентнинг “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига кўра:

2023 йил 1 августдан бошлаб солиқ тўловчилар томонидан ёшидан қатъи назар фарзандларининг Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларида таълим олишлари учун йўналтириладиган тўловлар солиқ солинмайдиган даромадлар тоифасига киритилади. Ушбу тартиб таълимнинг барча босқичлари — мактабгача, мактаб ва олий таълим тизимига жорий этилади.

@shavkat_xojaqulov
2.8K viewsedited  14:51
Ochish/sharhlash
2023-05-08 15:43:14 Умумий ўрта таълим муассасалари рейтингини аниқлаш жараёнида назорат ишлари ва ижтимоий сўровномаларда қатнашадиган мактаблар рўйхати

@shavkat_xojaqulov
4.1K views12:43
Ochish/sharhlash
2023-05-08 15:05:12 2022-2023-ўқув йили Мактаблар рейтинги

Жорий йилнинг 10-20 май кунлари умумий ўрта таълим муассасалари рейтингини аниқлаш жараёнида 9-синф ўқувчилари орасида Она тили ва адабиёт, математика ҳамда кимё фанларидан назорат ишлари ва ижтимоий сўровнома ўтказилади.

@shavkat_xojaqulov
3.6K viewsedited  12:05
Ochish/sharhlash
2023-05-08 14:08:01 Жиззахлик ёшлар ҳунармандчиликни ўрганиш учун водийга юборилади

Президент қарори (ПҚ-146 02.05.2023) га кўра, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Жиззах вилояти ҳокимлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда "Ҳунарманд" уюшмаси билан биргаликда, тажриба тариқасида, вилоятдаги 302 та маҳалланинг ҳар биридан беш нафаргача ҳунармандчиликка қизиқувчи ёшлар 2023-2024 йиллар давомида график асосида Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларидаги ҳунармандчилик мактабларига ҳунар ўрганиш учун ўқув курсларига юборилади.

@shavkat_xojaqulov
2.4K viewsedited  11:08
Ochish/sharhlash
2023-05-07 08:40:02 “Кундалик” электрон синф журналига ўз вақтида қўйилмаган жорий, чорак ва йиллик баҳолар устунидаги камчиликларни бартараф этиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

а) фан ўқитувчиси нима сабабдан ва қайси сана устунига баҳо қўймаганлигини батафсил ифодалаб мактаб директори номига тушунтириш хати ёзган ҳолда ёзма мурожаат қилади;

б) мактаб директори ва директорнинг ўқув ишлар бўйича ўринбосари фан ўқитувчиларидан тушган ёзма мурожаатлар асосида ўз вақтида қўйилмаган жорий, чорак ва йиллик баҳолар устунидаги камчиликларни бартараф этиш бўйича ҳамда Халқ таълими вазирининг (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги) 2022-йил 24- июндаги 205-сон буйруғининг 7-бандида кўрсатилган функционал вазифаларига совуққонлик билан қарагани, ўз мажбуриятларини тўлиқ бажармаганлигини ифодалаб туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири номига тушунтириш хати ёзган ҳолда ёзма мурожаат қилади;

д) мактаб директорларидан тушган ёзма мурожаатлар асосида туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири камчиликка йўл қўйган раҳбар ходимлар ва педагог кадрлар иштирокида танқидий кўринишда камчиликларни бартараф этиш бўйича муҳокама йиғилишини ўтказади.

Муҳокама йиғилиши баённома шаклида расмийлаштирилади.

Баённома қарорида: ‒ ўз вақтида баҳо қўйишга улгурилмаган, тизимда музлатилган устун санаси, ўқувчининг синфи, Ф.И.Ш ва баҳоси кўрсатилиб, ушбу санага баҳо қўйиш имкониятини яратиш мақсадга мувофиқ деб топилиши;

‒ муҳокама йиғилиши баённомасининг нусхаси туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири номидан расмий хат билан ҳудудий бошқармага тақдим этилиши кераклиги кўрсатиб ўтилиши керак.

э) Муҳокама йиғилиши баённомасининг нусхаси ҳудудий бошқарма томонидан расмий тарзда Вазирликка тақдим этилганидан сўнг музлатилган устундаги йўл қўйилган камчиликлар бартараф этилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосарининг хатидан

@shavkat_xojaqulov
8.5K viewsedited  05:40
Ochish/sharhlash