Get Mystery Box with random crypto!

Давлат, нодавлат ва хорижий ОТМларнинг талабалари учун Президе | Shavkat Xo‘jaqulov

Давлат, нодавлат ва хорижий ОТМларнинг талабалари учун Президент ва номли давлат стипендияларини молиялаштириш тартиби тасдиқланди

Ҳукумат қарори (2023.02.05. №181) билан Давлат ОТМларининг қўшма таълим дастурлари асосида таҳсил олаётган ҳамда республикада фаолият юритаётган хорижий ОТМларининг филиаллари ва нодавлат ОТМларининг бакалавриат босқичи талабалари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендияларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Унга кўра:

олийгоҳлар – ҳар йили 15 октябрга қадар жорий ўқув йили учун стипендия олувчи талабалар сони ҳамда уларга тўланадиган стипендия миқдорини ҳисоблайди ва бюджетдан зарур маблағлар ажратилиши юзасидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига сўровнома киритади;

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги – ҳар йили 1 ноябрга қадар ташкилот томонидан тақдим этилган сўровномаларга асосан жорий ўқув йили учун стипендия тўловларига сарфланадиган маблағларни тўлиқ ҳажмда уларнинг ҳисобварағига ўтказиб беради.

Давлат олий таълим муассасаларининг қўшма таълим дастурлари асосида таҳсил олаётган бакалавриат босқичи талабалари учун стипендия маблағлари ушбу муассасаларнинг бюджет харажатлар сметасида назарда тутилади.

Маълумот учун, ОТМларнинг бакалавриат босқичи талабалари учун Президент стипендиялари давлат, нодавлат ва хорижий ОТМларнинг, шу жумладан, қўшма таълим дастурларида бутун ўқиши давомида фақат аъло баҳоларга ўқиётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган охирги курс талабаларига тайинланади ва тўланади.

Президент стипендиялари ҳар бир олий таълим муассасасининг бакалавриат босқичидаги бир нафар битирувчи курс талабасига тайинланади ва тўланади.

Каналга уланиш
https://t.me/shavkat_xojaqulov