Get Mystery Box with random crypto!

Магистратура ва докторантура учун талаб этиладиган хорижий тил | Shavkat Xo‘jaqulov

Магистратура ва докторантура учун талаб этиладиган хорижий тиллар бўйича сертификатлар рўйхати муҳокамага қўйилди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг “2023/2024 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига ҳамда олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига ҳужжат топширишда талаб этиладиган хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида” буйруғи лойиҳаси муҳокамалар порталига жойлаштирилди.

Лойиҳадаги чет тили сертификатлари рўйхати вазирнинг жорий йил 23 мартдаги 65-сонли буйруғи билан тасдиқланган рўйхат билан бир хил.

Март ойида қабул қилиб бўлинган буйруқнинг муҳокамалар порталига жойлаштирилишига сабаб эса умуммажбурий характердаги ушбу буйруқни Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтказиш учун бўлиши мумкин.

Муҳокамада иштирок этиб лойиҳа бўйича фикрларингизни қолдиришингиз мумкин: https://regulation.gov.uz/oz/d/79549

@shavkat_xojaqulov