Get Mystery Box with random crypto!

Sharq va G'arb

Telegram kanalining logotibi sharqvagarb — Sharq va G'arb S
Telegram kanalining logotibi sharqvagarb — Sharq va G'arb
Kanal manzili: @sharqvagarb
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 48
Kanalning ta’rifi

🌅Ex oriente lux - Nur Sharqdan
- Jahon siyosati
- Diplomatiya
- Faktlar, fikrlar va baholar
Adminga yozish uchun: @sharqvagarbBot

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 2

2020-06-11 11:14:47 Тўғри жавоб: Иқтисодий.

Кишилар ва давлатлар ўртасидаги савдо-сотиқ алоқаларининг ривожланиши ортидан глобализация жараёнлари бошланган.

@sharqvagarb
141 views08:14
Ochish/sharhlash
2020-06-10 11:49:57 #JahonSiyosati

“Толибон” етакчиси вафот этдими?

ОАВдаги хабарларга кўра, “Толибон” ҳаракати етакчиси Мулла Хайбатулла Охунзода коронавирус юқтириши оқибатида вафот этган. Толибларнинг расмийлари бу хабарни рад этишган бўлса-да, ҳаракатнинг Покистондаги бошқа аъзолари буни тасдиқлашган.

Foreign Policy”да қайд этилишича, Охунзода дарҳақиқат COVID-19ни юқтирган, аммо айни пайтда хорижий давлатлардан бирида (эҳтимол Россияда) даволанишни ўтаяпти. Шунингдек вирус “Толибон”нинг Кветта (Покистон) ва Доха (Қатар)даги қатор юқори лавозимдаги расмийларига ҳам юққан.

Мулла Охунзода Ҳаракат етакчилигини 2016 йили аввалги раҳбари Мулла Ахтар Мансурнинг АҚШ дрон ҳужумлари натижасида ҳалок бўлганидан сўнг эгаллаган. Охунзода унга қадар Покистоннинг масжидларидан бирида имомлик қилиб, ҳурматга лойиқ диний уламо сифатида “Толибон”нинг ҳарбий ва террористик ҳаракатларини оқловчи фатволар чиқарган.

Сўнгги уч ой давомида у оммага кўриниш бермаган ва овозли хабарларини эълон қилишмаган. Охунзоданинг ўринбосари Сирожиддин Ҳаққони, “Ҳаққони тармоғи” етакчиси, ҳам вирус юқтиргани хабар қилинмоқда.

Айни пайтда эса толибларга мазкур ҳаракатнинг асосчиси Мулла Муҳаммад Умарнинг катта ўғли Мулла Муҳаммад Ёқуб раҳбарлик қилаётгани қайд этилади. 30 ёшлар атрофидаги Карачидаги диний мактаб битирувчиси бўлган Мулла Ёқуб шу йилнинг февраль ойида АҚШ ва Ҳаракат томонидан имзоланган тинчлик шартномасини қўллаб қувватлайди.

Бироқ таҳлилчилар фикрига кўра АҚШ билан келишувга эришган толиблар ўртасида энди Ҳаракат ичида ҳокимият учун кураш кучаядиган вақт келди. Агар юқоридаги хабарлар тасдиқланиб, айни вақтдаги етакчиси ўлгани рост бўлса, гуруҳ аввал ўзаро раҳбарият ва лавозимларни қайта тадиқлаганларидан сўнг, янги етакчини эълон қилиши мумкин.

Курашишга арзирли манфаатлар сирасига эса йиллик 2 миллиард долларлик даромад, яхши қуролланган ва жанговар кучга эга бўлган ҳарбийлар, ҳалқаро террорчи гуруҳлар, шу жумладан “Ал-Қоида” билан алоқалар ва афғон еридан яна ўз манфаати йўлида фойдаланиш киради.

Узоқ истиқболда бўлинган “Толибон” Кобул фойдасига ишлаши мумкин. Ҳаракатнинг юқори бўғинида намоён бўладиган мафкуравий ва қабилавий қарама-қаршиликлар Афғонистон президенти Ашраф Ғани учун тинчлик йўлида ўз шартларини илгари суриш имкониятини беради.

Асосий масала эса – афғон ҳукумати ва толибларнинг келишув сари қўйилаётган қадамлари шу тариқа давом этиши ёки бошқа ўзгаришларни келтириб чиқариши. Ҳозирча эса АҚШ ўз ҳарбий кучлари миқдорини камайтиришда давом этмоқда.

@sharqvagarb
146 views08:49
Ochish/sharhlash
2020-06-08 19:42:37 Тўғри жавоб: Брюссель, Люксембург, Страсбург.

ЕИ шартномаларига мувофиқ Еврокомиссия Брюссельда жойлашган, бироқ айрим бошқармалари Люксембургда. Европарламент Франциянинг Страсбург шаҳрида фаолият юритади. ЕИ Кенгаши ҳам Брюссельда ишлайди, аммо апрель, июнь ва октябрда Люксембург шаҳридан туриб ишлайдилар. Судларнинг аксарияти ҳам Люксембургда жойлашган.

@sharqvagarb
134 views16:42
Ochish/sharhlash
2020-06-08 09:01:39
#Iqtibos

Ҳеч ким терисининг ранги, келиб чиқиши ёки дини туфайли бировдан нафратланиб туғилмайди. Нафратланишни одам ўрганиши керак ва агар нафратланишни ўргана олсалар, уларни севишга ҳам ўргатиш мумкин. Чунки инсон қалбига муҳаббат унинг аксидан кўра табиийроқ туйғудир.

Нелсон Мандела

@sharqvagarb
137 views06:01
Ochish/sharhlash
2020-06-07 21:11:10 #JahonSiyosati

Афғонистон, “Толибон” ва COVID-19

Афғонистон ҳукумати ва “Толибон” ҳаракати ўртасидаги музокаралар Қатар пойтахти Доха шаҳрида ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бироқ учрашувнинг аниқ вақти ҳали белгиланмаган. Маълумки, жорий йилнинг февраль ойида АҚШ-“Толибон” ўртасида имзоланган шартномага муфовиқ, афғон ҳукумати ҳибсдаги 5 минг нафар толибларни озодликка чиқарганидан сўнг афғонларнинг ўзаро учрашувларини ўтказишга келишилган. Бугунги кунга қадар Кобул 2710 нафар толибларни қамоқхонадан чиқарган. “Толибон” ўз навбатида 458 нафар ҳукумат кучлари аъзоларини озод этган.

Рамазон Ҳайити муносабати билан “Толибон” ҳаракатининг уч кунлик ўт очишни тўхтатиш бўйича баёнотидан сўнг Кобул ҳам ҳибсдаги толибларни катта миқдорда озод қилган эди. Айни кунгача Афғонистон ҳудудида зўравонликларнинг миқёси ҳам байрамгача бўлган даврга нисбатан сезиларли камайган. Хавфсизлик хизматларининг ахборотига кўра бир кундаги ҳужумлар сони ўртача 55 тадан 30 тага тушган.

Маълумотларга кўра, афғон ҳукумати толиблар билан учрашув учун махсус гуруҳни шакллантириб бўлган. Ушбу музокараларни тезлаштириш мақсадида Афғонистон масалалари бўйича АҚШ махсус вакили Залмай Халилзад 5 июндан яна Қатар, Афғонистон ва Покистонга навбатдаги сафарини бошлаган.

Афғонистон президенти Ашраф Ғани ва унинг сайловлардаги рақиби Абдулла Абдулланинг келишуви ҳамда уч кунлик ўт очишнинг тўхталиши каби воқеалар Кобул ва толиблар ўртасидаги муносабатлар яхшиланишига умид уйғотди. Шу билан бирга коронавируснинг қўшни давлатда тез тарқалаётгани, мамлакатда соғлиқни сақлаш соҳаси абгор аҳволда эканлиги, донор давлатларнинг ўзида ҳам пандемияга қарши кураш олиб борилаётгани каби омиллар тинчлик музокараларининг аҳамиятини ҳам кейинги ўринга тушириб қўйиши мумкин.

Сўнгги маълумотларга кўра, COVID-19 билан касалланганлар сони 20 мингдан ошиб кетган. Ҳалқаро инсонпарварлик ташкилотларнинг баёнотига кўра Афғонистон гуманитар ҳалокат ёқасида турибди. Мамлакатдаги коронавирус ҳолатларининг 80% ни текшириш имконияти мавжуд эмас. Май ойида тасдиқланган ҳолатлар сони 684% га ошган. Бироқ тест ўтказишнинг жуда паст даражаси инобатга олинса, аҳвол жиддийлиги ойдинлашади.

Миллиардлаб долларлик кўмак дастурларига қарамай, ҳукуматдаги оммавий коррупция ресурсларнинг танқислигига, махсус муассасалар ва соғлиқни сақлаш тизимларини зарурий жиҳозлар билан таъминланмаганига олиб келди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги таъкидлашича, мамлакатда кунига 2000 кишини тестдан ўтказиш имконияти мавжуд. Ҳар куни таҳлил учун 10 мингдан 20 минггача намуналар олинади, бироқ уларнинг аксариятини текширишга вақт ва имконият йўқ. Бу дегани потенциал коронавирусга чалинганларнинг 90% текширувдан ўтмайди.

Кўрилаётган карантин чоралари туфайли кунбай пул ишловчи аксарият аҳолини очликка маҳкум этмоқда. Сўнгги ойларда импорт маҳсулотларининг камайиши ва нархларнинг кўтарилиши кузатилмоқда. БМТ таҳлилларига кўра, агар касаллик туфайли кўрилаётган чоралар қишгача давом этса, 14 миллионга яқин афғонлар озиқ-овқат ҳавфсизлигининг фавқулодда муаммоларига дуч келиши мумкин. Шу туфайли ҳалқаро ташкилотлар жаҳон ҳамжамиятини Афғонистонга ёрдамни тўхтатмасликка, минтақа мамлакатларини товарлар учун чегараларни ёпиб қўймасликка чорлаяпти.

@sharqvagarb
129 views18:11
Ochish/sharhlash
2020-06-06 19:38:15 Тўғри жавоб: Жереми Бентам.

Инглиз мутафаккири, ҳуқуқшуноси ва социологи Ж.Бентам (1748-1832) "ҳалқаро муносабатлар" атамаси муаллифи бўлиб, бу тушунча орқали давлатлар ўртасидаги мулоқот турларининг барчаси назарда тутилган. Асосан ҳуқуқшунослар ишлатган бўлса, кейинчалик тарихчилар ва иқтисодчилар томонидан ҳам қўлланила бошланди.

@sharqvagarb
114 views16:38
Ochish/sharhlash