Get Mystery Box with random crypto!

#JahonSiyosati “Толибон” етакчиси вафот этдими? ОАВдаги х | Sharq va G'arb

#JahonSiyosati

“Толибон” етакчиси вафот этдими?

ОАВдаги хабарларга кўра, “Толибон” ҳаракати етакчиси Мулла Хайбатулла Охунзода коронавирус юқтириши оқибатида вафот этган. Толибларнинг расмийлари бу хабарни рад этишган бўлса-да, ҳаракатнинг Покистондаги бошқа аъзолари буни тасдиқлашган.

Foreign Policy”да қайд этилишича, Охунзода дарҳақиқат COVID-19ни юқтирган, аммо айни пайтда хорижий давлатлардан бирида (эҳтимол Россияда) даволанишни ўтаяпти. Шунингдек вирус “Толибон”нинг Кветта (Покистон) ва Доха (Қатар)даги қатор юқори лавозимдаги расмийларига ҳам юққан.

Мулла Охунзода Ҳаракат етакчилигини 2016 йили аввалги раҳбари Мулла Ахтар Мансурнинг АҚШ дрон ҳужумлари натижасида ҳалок бўлганидан сўнг эгаллаган. Охунзода унга қадар Покистоннинг масжидларидан бирида имомлик қилиб, ҳурматга лойиқ диний уламо сифатида “Толибон”нинг ҳарбий ва террористик ҳаракатларини оқловчи фатволар чиқарган.

Сўнгги уч ой давомида у оммага кўриниш бермаган ва овозли хабарларини эълон қилишмаган. Охунзоданинг ўринбосари Сирожиддин Ҳаққони, “Ҳаққони тармоғи” етакчиси, ҳам вирус юқтиргани хабар қилинмоқда.

Айни пайтда эса толибларга мазкур ҳаракатнинг асосчиси Мулла Муҳаммад Умарнинг катта ўғли Мулла Муҳаммад Ёқуб раҳбарлик қилаётгани қайд этилади. 30 ёшлар атрофидаги Карачидаги диний мактаб битирувчиси бўлган Мулла Ёқуб шу йилнинг февраль ойида АҚШ ва Ҳаракат томонидан имзоланган тинчлик шартномасини қўллаб қувватлайди.

Бироқ таҳлилчилар фикрига кўра АҚШ билан келишувга эришган толиблар ўртасида энди Ҳаракат ичида ҳокимият учун кураш кучаядиган вақт келди. Агар юқоридаги хабарлар тасдиқланиб, айни вақтдаги етакчиси ўлгани рост бўлса, гуруҳ аввал ўзаро раҳбарият ва лавозимларни қайта тадиқлаганларидан сўнг, янги етакчини эълон қилиши мумкин.

Курашишга арзирли манфаатлар сирасига эса йиллик 2 миллиард долларлик даромад, яхши қуролланган ва жанговар кучга эга бўлган ҳарбийлар, ҳалқаро террорчи гуруҳлар, шу жумладан “Ал-Қоида” билан алоқалар ва афғон еридан яна ўз манфаати йўлида фойдаланиш киради.

Узоқ истиқболда бўлинган “Толибон” Кобул фойдасига ишлаши мумкин. Ҳаракатнинг юқори бўғинида намоён бўладиган мафкуравий ва қабилавий қарама-қаршиликлар Афғонистон президенти Ашраф Ғани учун тинчлик йўлида ўз шартларини илгари суриш имкониятини беради.

Асосий масала эса – афғон ҳукумати ва толибларнинг келишув сари қўйилаётган қадамлари шу тариқа давом этиши ёки бошқа ўзгаришларни келтириб чиқариши. Ҳозирча эса АҚШ ўз ҳарбий кучлари миқдорини камайтиришда давом этмоқда.

@sharqvagarb