Get Mystery Box with random crypto!

Халқ табобати

Telegram kanalining logotibi sharq_tabobati — Халқ табобати Х
Telegram kanalining logotibi sharq_tabobati — Халқ табобати
Kanal manzili: @sharq_tabobati
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 9.23K
Kanalning ta’rifi

☘️ Унутманг каналдаги маълумотлар инфо учун! Шифокор билан маслахатлашинг!
тел: 99890-950-88-97

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 8

2023-03-16 19:42:10 Ro'za tutmaslik uchun sabab bo'ladigan kasalliklar
1.1K viewsedited  16:42
Ochish/sharhlash
2023-03-16 19:38:48 Эчки сутининг шифобахшлиги хакида.

Эчки сути мизожда энг мўъ­тадил ҳисобланади. Ибн Сино таърифлашича, эчки сути ични суради, томоқдаги, қовуқдаги яраларни даволайди, йўтал, қон туфлаш, бош оғриғи, меъда хасталикларида фойда қилади. У қуруқ мизождан бўладиган хафақон, васваса ҳамда эсда сақлаёлмаслик касалига ҳам яхши даводир. У билан оғизни чай­қаш ва ғарғара қилишнинг томоқ оғриққа, тилча, бодомсимон безлар шишларига, силга ва ниҳоят даражада озиб кетишга фойдаси катта.
Олимлар таъкидлашича, эчки сути кимёвий таркибига кўра кўпроқ она сутига яқин туради. Витамину минерал моддаларга бой. Таркибида, айниқса, ёғ ва оқсиллар мўл бўлиб, уларни организм тез ва осон қабул қилади. Ёғ доначалари сигир сутиникидан икки баробар кичик, оқсиллари эса нозик бўлади. Шу боис эчки сутини гўдакларга ҳам берса бўлаверади. Рахит, жигар, ўпка сили, аллергия касалликларини даволашда эчки сутининг ўрни катта. У ишқорли бўлганидан ошқозони ошиқча кислота ажратадиган одамларга яхши даводир. Экзема, қичима, астма билан оғриган кишиларга ҳам эчки сути ичиш тавсия қилинади. Бўғинлар оғриғини қолдиришда, ўт халтадаги тошни туширишда ҳам қўлланилади.


Маслаҳатлар
1. Эчки сутини фақат пишириб ичиш тавсия этилади.
2. Эчки сутидан хуштаъм қатиқ, сузма, қурут тайёрлаш мумкин.
3. 110-220 гр. эчки сути 1,75-3,5 гр. бодом елими ёки ювилган исириқ уруғи билан қўшиб ичилса, қон қусиш, йўтал ва силга, шунингдек, ички аъзолардан қон кетишига даво бўлади.
4. Эчки сутига зарпечак аралаштириб ичилса, ичкетарнинг асорати барҳам топиб, ични боғлайди.
5. Райҳон уруғини туйиб, эчки сутида пишириб боғланса, шишлар, чипқон ва тошмаларни пиширади ва ёриб, малҳам бўлади.
6. Эчки сути сузмасининг зардоби ичилса, сафроли ичкетар, савдоли иллатлар ва сариқ касаллигининг олдини олади.
7. Эчки сути иссиқ ичилса, ични юмшатади, пешоб ҳайдайди, ичаклардаги дардларни бартараф қилади.
8. Совуқ ва ҳўл мизожли одамларга эчки сутининг зарари бор, ҳиқичоқ ва кекириш пайдо қилади.
9. Эчки сути шакар билан ичилса, юз рангини чиройли қилади.
1.0K views16:38
Ochish/sharhlash
2023-03-16 19:36:54
Кўпроқ лавлаги истеъмол қилинг

Лавлаги таркибида магний бор, бу атеросклерознинг олдини олиш ва асаб тизимининг фаолиятини нормаллаштиришда самарали эканлиги исботланган.

Қон томирлари билан боғлиқ муаммолар учун лавлаги фойдали бўлишининг яна бир сабаби органик кислоталарнинг юқори миқдори бўлиб, улар томирларда тиқинмалар ва қонда тромп шаклланишига тўсқинлик қилади

Яқинларга Ҳам Улашинг
918 viewsedited  16:36
Ochish/sharhlash
2023-03-16 19:30:49
Олимлар рўзани жароҳатсиз амалиёт деб таъкидлашади. Рўза буйрак ва ўтдаги майда тошларни ҳайдаб, ҳалокатли шишларни муолажа қилади. Ундан ташқари, жигарни муолажа қилиб, асл фаолиятига қайтаради. Тадқиқотчиларнинг айтишича, рўза жароҳат амалиёти билан эришила олмаган жумбоқ ва муҳим муолажаларда қўл келган.
Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 184-оятида: «Агар билсангиз, рўза тутмоғингиз сиз учун яхшидир», деган.

https://t.me/tabibasohibahon
1.1K views16:30
Ochish/sharhlash
2023-03-16 19:29:43 РАМАЗОНДА САЛОМАТЛИК
Рўза фойдалари, тавсиялар ва маслаҳатлар

Рўзанинг саломатликка оид фойдалари ҳақида китоб ёзганлардан энг машҳури америкалик олим Мак Фаддендир. У мамлакатда донғи кетган катта шифохона очиб, унга ўз номини берган. Бедаво хасталикларни йўқотишда рўза воситасида катта натижаларга эришгач, “Рўза” номли китоб таълиф қилди. У ва бошқалар: “Рўза организм учун фойдали бўлиб, уни озиқ-овқат ва дорилардан қолган заҳар қуйқумларидан тозалайди”, – дейишган.
Доктор Мак бундай дейди: “Мен рўза воситасида кўп касалларни даволадим. Рўзанинг уларга таъсири касалликларига қараб бўлади. Унинг фойдасини кўпроқ ҳис қилган беморлар, асосан, ошқозонларидан шикоят қилганлардир. Уларнинг рўза воситасида шифо топишлари тез ва ҳайратда қоларлидир. Қонга боғлиқ касалликлар ва ревматизм каби томирга оид хасталикларни даволашда ҳам рўза катта фойда беради”. Шифокор рўза билан даволаган беморларининг номлари, касалликлари ва касаллик тарихларини ҳам айтиб ўтган.
Унинг таъкидлашича, ҳар бир инсон, шунингдек касаллар ҳам, рўза тутишга эҳтиёж сезади. Чунки таом ва дорилар организмда тўпланаркан, инсонни оғирлаштириб қўяди, ғайратини сусайтиради. Шунда у бемор каби бўлиб қолади. Агар рўза тутса, заҳарлар танасидан чиқиб кетиб, вазни енгиллашиб, бутунлай покланади, ғайрат-шижоатга тўлади.
Бу шахс рўзадорнинг рўзадан оладиган фойдалари тўғрисида кўп гапирган ва қувватини янгилаш учун ўзи ҳам бир неча бор рўза тутиб, бошқа йўл билан эришиб бўлмайдиган даражада кўп фойда кўрганини айтган. У ҳаммага рўза тутиш тавсиясини беради. Айницса, унинг “Рўза бошқа даволаш воситалари ожиз қолган ҳамма дардга шифодир” ибораси жуда машҳурдир.
Доктор Алан Кот қанд ва бўғим касалликларини, доктор Карлсон ва Дженнингслар бошқа турли касалликларни даволашда рўзадан кенг фойдаланишган.
Тери таносил касалликлари бўйича мутахассис, америкалик доктор Роберт Бартол бундай ёзади: “Рўза микроблардан, айниқса, таносил касалликлари микробларидан халос бўлишнинг фаол воситаларидан эканига шубҳа йўқ. Чунки у эскирган ҳужайраларни бартараф қилиб, ўрнига янгиларини ҳосил қилади. Бу таносил касалликларини даволашнинг очлик назариясидир”.
Юқорида айтиб ўтилганлар рўзанинг саломатликка оид фойдаларидан баъзилари, холос. Кўриб турганимиздек, буни, ҳатто мусулмон бўлмаган мутахассислар ҳам тан олишган.

Абдулходий Ғиёс

https://t.me/tabibasohibahon
1.1K views16:29
Ochish/sharhlash
2023-03-16 19:26:32 Айнан Руза амалини гапиришдан максад шуки, биз 1 ой Руза тутган пайтимизда худдики, ишхонамиздан 1 йилда 1 ой отпускага чикиб, яхшилаб дам олгандек холатга ухшатса булади
1.0K views16:26
Ochish/sharhlash
2023-03-16 19:26:32 Нимаданки кайтарган булса хам , уз Мехрибонлиги билан 2 дунёимиздаги ёмонликлардан асраш учун кайтарган
1.0K views16:26
Ochish/sharhlash
2023-03-16 19:26:32 Тафаккур килингки, буюк Роббимиз биз бандаларига нимаики буюрган булса,уз хикмати билан - бизларга 2 дунёимизга манфаатли хаёт кечиришимиз учун буюрган
1.1K views16:26
Ochish/sharhlash
2023-03-16 19:26:32 Биз биламизки Аллох таъоло бизларга буюрган фарз амаллар ичида буюк амаллардан бири 1 йилда 1 ой РУЗА тутишдир
1.1K views16:26
Ochish/sharhlash
2023-03-16 19:24:12 Бу канални очишдан мақсад, Халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш ва касалликларни олдини олиш, шу билан бирга Соғлом турмуш тарзига татбиқ этишдир!
1.2K viewsedited  16:24
Ochish/sharhlash