Get Mystery Box with random crypto!

РАМАЗОНДА САЛОМАТЛИК Рўза фойдалари, тавсиялар ва маслаҳатлар | Халқ табобати

РАМАЗОНДА САЛОМАТЛИК
Рўза фойдалари, тавсиялар ва маслаҳатлар

Рўзанинг саломатликка оид фойдалари ҳақида китоб ёзганлардан энг машҳури америкалик олим Мак Фаддендир. У мамлакатда донғи кетган катта шифохона очиб, унга ўз номини берган. Бедаво хасталикларни йўқотишда рўза воситасида катта натижаларга эришгач, “Рўза” номли китоб таълиф қилди. У ва бошқалар: “Рўза организм учун фойдали бўлиб, уни озиқ-овқат ва дорилардан қолган заҳар қуйқумларидан тозалайди”, – дейишган.
Доктор Мак бундай дейди: “Мен рўза воситасида кўп касалларни даволадим. Рўзанинг уларга таъсири касалликларига қараб бўлади. Унинг фойдасини кўпроқ ҳис қилган беморлар, асосан, ошқозонларидан шикоят қилганлардир. Уларнинг рўза воситасида шифо топишлари тез ва ҳайратда қоларлидир. Қонга боғлиқ касалликлар ва ревматизм каби томирга оид хасталикларни даволашда ҳам рўза катта фойда беради”. Шифокор рўза билан даволаган беморларининг номлари, касалликлари ва касаллик тарихларини ҳам айтиб ўтган.
Унинг таъкидлашича, ҳар бир инсон, шунингдек касаллар ҳам, рўза тутишга эҳтиёж сезади. Чунки таом ва дорилар организмда тўпланаркан, инсонни оғирлаштириб қўяди, ғайратини сусайтиради. Шунда у бемор каби бўлиб қолади. Агар рўза тутса, заҳарлар танасидан чиқиб кетиб, вазни енгиллашиб, бутунлай покланади, ғайрат-шижоатга тўлади.
Бу шахс рўзадорнинг рўзадан оладиган фойдалари тўғрисида кўп гапирган ва қувватини янгилаш учун ўзи ҳам бир неча бор рўза тутиб, бошқа йўл билан эришиб бўлмайдиган даражада кўп фойда кўрганини айтган. У ҳаммага рўза тутиш тавсиясини беради. Айницса, унинг “Рўза бошқа даволаш воситалари ожиз қолган ҳамма дардга шифодир” ибораси жуда машҳурдир.
Доктор Алан Кот қанд ва бўғим касалликларини, доктор Карлсон ва Дженнингслар бошқа турли касалликларни даволашда рўзадан кенг фойдаланишган.
Тери таносил касалликлари бўйича мутахассис, америкалик доктор Роберт Бартол бундай ёзади: “Рўза микроблардан, айниқса, таносил касалликлари микробларидан халос бўлишнинг фаол воситаларидан эканига шубҳа йўқ. Чунки у эскирган ҳужайраларни бартараф қилиб, ўрнига янгиларини ҳосил қилади. Бу таносил касалликларини даволашнинг очлик назариясидир”.
Юқорида айтиб ўтилганлар рўзанинг саломатликка оид фойдаларидан баъзилари, холос. Кўриб турганимиздек, буни, ҳатто мусулмон бўлмаган мутахассислар ҳам тан олишган.

Абдулходий Ғиёс

https://t.me/tabibasohibahon