Get Mystery Box with random crypto!

Халқ табобати

Telegram kanalining logotibi sharq_tabobati — Халқ табобати Х
Telegram kanalining logotibi sharq_tabobati — Халқ табобати
Kanal manzili: @sharq_tabobati
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 9.23K
Kanalning ta’rifi

☘️ Унутманг каналдаги маълумотлар инфо учун! Шифокор билан маслахатлашинг!
тел: 99890-950-88-97

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 22

2022-12-03 16:01:04
Агар ҳар куни туршак истеъмол қилсангиз...

Кўриш муаммоларини олдини олади. Қуритилган ўрик А ва Е витаминларининг табиий манбаи ҳисобланади. Бу ўсимлик бирикмаси кўзнинг тўр пардаси ва линзаларини ҳимоя қилади.

Юрак касалликларидан асрайди: Қуритилган ўрик бошқа меваларга қараганда кўпроқ калийни ўз ичига олади, шунинг учун у гипертония, юрак хуружи ёки инсульт билан оғриган одамлар учун айниқса фойдалидир.

Камқонликни бартараф этади: Кўпинча камқонлик темирнинг етишмаслиги туфайли юзага келади, қуритилган ўрик эса унинг захираларини тўлдиради.

Яқинларга Ҳам Улашинг

@sharq_tabobati
381 views13:01
Ochish/sharhlash
2022-12-03 10:00:25 Исломда иммунитет ҳимояси

Таҳорат – нафақат намоз калити, балки соғлиқ гарови ҳамдир. Таҳоратнинг юрак қон томирлари тизимига фойдаси исботланган. Доимий оғиз бўшлиқлари ва бурунни тозалаш инфекция пайдо бўлишини олдини олади.

Занжабил – антибактериал, шамоллашга қарши, антимикроб, антисептик хусусиятларга бой. Занжабил илдизи фойдали бўлиб, унинг таркибида витамин С ва В ҳамда инсон организмидаги шикастланган ҳужайраларни қайта тиклаш ва “даволаш” хусусиятига эга. Занжабилнинг шифобахшлиги асал билан янада таъсирли бўлади.

Асал – организм иммунитетини оширишда тенги йўқдир. Эслатиб ўтамиз, асал ва одам организмининг кимёвий таркиби ўхшаш. Шамоллашни олдини олишда асал ва ёнғоқ муҳим воситадир. Асал ва ёнғоқ аралашмаси маълум кун турса, таъсири янада самарали бўлади.

Қора седана ёғиошқозон ичак фаолиятини яхшилаб, иммун тизимини оширади. Қора седана ёғи кўпгина касаллик қўзғатувчи бактерияларни йўқ қилади, қондаги холестерин миқдорини камайтиради ва ўт ҳайдайди.

Ҳилба – Табиблар: “Агар одамлар хилбанинг фойдасини билишганда эди, уни олтиннинг баҳосига сотиб олишарди”, деб айтишган. Вирусли инфекциялар оқибатида иситма кўтарилишида, шамоллашда хилба уруғлари фойда беради. У инсон организммидаги қуюқлашиб қолган шилимшиқларни юмшатиб, кўчириб, токсинларни лимфа тизими орқали ювиб чиқаради. Шамоллаган пайтда 500 гр сувга бир ош қошиқ хилба солиб, дамлаб ичиш керак.

Яқинларга Ҳам Улашинг

@sharq_tabobati
1.7K views07:00
Ochish/sharhlash
2022-12-03 04:00:15
Ҳар куни творог истеъмол қилинса, организмда нималар содир бўлади?

Творогнинг фойдаси ҳақида кўп бор эшитганмиз. У кальцийга бой бўлиб, тиш ва суяклар саломатлиги учун жуда муҳимдир.

Бу маҳсулот ҳар кунги истеъмол қиладиган таомномадан жой эгаллаши керак. Творогни куннинг исталган вақтида истеъмол қилиш мумкин.

Кўп спортчилар уни уйқудан олдин тановул қилишади ва бу табиий ҳол. Сабаби бунда аминокислоталар қонга тушади ва мушаклар етарли миқдорда озуқа моддалари билан таъминланади.

Яқинларга Ҳам Улашинг

@sharq_tabobati
1.0K views01:00
Ochish/sharhlash
2022-12-02 16:01:14
Танадаги толиқишни бартараф қилувчи машқ

Бирор кишига ҳар куни оёқларини 20 дақиқа кўтариб туриш тавсия этилса, ғалати туюлиши мумкин. Аммо бу машқ ажойиб ижобий таъсирга эга.

Буни қандай қилиш керак?
Чалқанча ётиб олинг. Иккала думғазани деворга теккизиб, оёқларни юқорига чўзинг. Оёқларни бўшаштиринг, уларни бир оз ён томонга ёйишингиз мумкин, товонлар деворга тегиб туради, оёқларингизни ёки жуфтлаб, ёки тос суяги кенглигида сақланг. Қўлларингизни тананинг ён томонига қўйинг. Елка ва бўйинни бўшаштиринг.

Қандай ижобий хусусиятлари бор? Агар сиз ҳар куни 20 дақиқа давомида оёқларингизни деворга тираб, кўтариб қўйсангиз, тез орада қуйидаги ижобий натижаларга эга бўласиз:

• Оёқдаги шишларни камайтиради
• Чарчаган оёқ синдромини енгиллаштиради
• Овқат ҳазмини яхшилайди
• Асаб тизимини бўшаштиради
• Руҳий хотиржамликни таъминлайди

Яқинларга Ҳам Улашинг

@sharq_tabobati
654 views13:01
Ochish/sharhlash
2022-12-02 10:01:33
Қандли диабетга рецепт

11 дона лавр баргини 1 литр қайноқ сувга солиб термосга дамланади. 7, 8 соатдан кейин 100 г дан 3 маҳал ичилади.

Яқинларингизга ҳам улашинг

@sharq_tabobati
1.8K views07:01
Ochish/sharhlash
2022-12-02 04:00:16
Бедана тухумини кунлик истемол меёри қанча

Аёллар — ёшликни сақлаш учун 1-2 та;
Эркаклар — жинсий функция бузилишининг олдини олиш учун 1 та, даволаниш учун — 2-3 та;
Ҳомиладор аёллар — 2-3 та қайнатилган ҳолда;
Мактабгача ёшдаги болалар — 1 та;
Мактаб ўқувчилари — 2-3 та.

Эслатма: қайнатиб истемол қилинганда 1-2 дақиқа қайнатилади, кўп қайнатилганда фойдали хусусияти йўқолади.

Яқинларингизга ҳам улашинг

@sharq_tabobati
2.5K views01:00
Ochish/sharhlash
2022-12-01 16:02:01
ЮЗДАГИ ДОҒЛАРНИ ҚАНДАЙ ЙЎҚОТИШ МУМКИН?

Ҳар куни уйқуга ётишдан олдин сигир сутининг пишган қаймоғи юзга суртилади ва яхшилаб терига сингиб кетгунча уқаланади. Эрталаб юз илиқ сувда ювилади.

Лимон сувига ботирилган пахта кунига 3 марта юзга суртилса, доғлар йўқолади.

50 грамм пиёз уруғига 200 мл сувга солиниб, 30 дақиқа давомида қайнатилади. Шу сувга ботирилган пахта билан юз кунига 3 марта артилади.

Петрушканинг сиқиб олинган сувига ботирилган пахта билан юз кунига 3 марта артилса, аста-секин қора доғлар йўқолади.

Юз ҳар куни 3 марта чаканда мойи (облепиховое масло) билан артилса, ёғ сачрагандан қолган доғ ва чандиқлар тез кунда йўқолади.

Юқоридаги муолажалар доғ ва чандиқлар бутунлай йўқолгунча давом эттирилади

Яқинларга Ҳам Улашинг

@sharq_tabobati
2.8K views13:02
Ochish/sharhlash
2022-12-01 10:01:32
Аспирин терини ёшартиради

Аспирин таркибидаги салицил кислотаси қизариш, шиш ва угриларни даволайди, шу билан бирга терининг ўлик ҳужайраларини ва ортиқча ёғларни олиб ташлайди.
Аввал бешта аспирин таблеткасини майдалаб, кейин уларни ¼ стакан сув ва бир чой қошиқ асал билан аралаштиришингиз керак.

Тайёр бўлгач, аралашмани терига суртинг ва 10 дақиқага қолдиринг.
Ниҳоят, илиқ сув билан ювиб ташланг. Агар сиз ушбу ниқобни тез-тез ишлатсангиз, у барча тери муаммоларини даволайди ва терингизни сезиларли даражада ёшартиради

Яқинларга Ҳам Улашинг

@sharq_tabobati
3.3K views07:01
Ochish/sharhlash
2022-12-01 04:01:53
Бош бармоққа қарата пуфлаш стрессни енгиллаштириши мумкин

Буни бир неча марта такрорланг. Эътиборни бош бармоқ учига қаратиб, ҳаракатни бир томонга йўналтиринг.

Бу орқали қон босими пасаяди, юрак уриши нормаллашади, нафас олиш меъёрига келади

Яқинларга Ҳам Улашинг

@sharq_tabobati
4.2K views01:01
Ochish/sharhlash
2022-11-30 16:01:43
СУЯКЛАР ЗИРҚИРАБ ОҒРИСА...

Баъзиларнинг суяклари қақшаб, зирқираб оғрийди. Бунда исириқ ўсимлиги мадад бўлади.

Бунинг учун: бир сиқим исириқ 400 мл. сувда қайнатилади.
Юмшоқ матони ушбу қайнатмага ҳўллаб, 10 кун мобайнида озор жойга суртиб турилса, суяклардаги оғриқда фойда беради

Яқинларга Ҳам Улашинг

@sharq_tabobati
4.3K views13:01
Ochish/sharhlash