Get Mystery Box with random crypto!

Shahnoza Soatova blogi

Telegram kanalining logotibi shahnozxon — Shahnoza Soatova blogi S
Telegram kanalining logotibi shahnozxon — Shahnoza Soatova blogi
Kanal manzili: @shahnozxon
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 7.15K
Kanalning ta’rifi

Ki har ne olami sug‘roda mavjud,
Bori ul olami kubroda mavjud.
(Alisher Navoiy)
Murojaat uchun: https://t.me/shahnozchatbot

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-27 19:33:51 ​​Эркакларга яхши бир китобни тавсия қиламан!

Аёлларга ҳам: турмуш ўртоғингизга совға қилинг!

Япон педагоги ва файласуфи Тосимаса Оотанинг “Энг яхши дада” китоби ўзбек тилида “Yosh kuch” нашриётида чоп этилди. Эски қадрдонлар бугун менга бериб юборишибди илиниб

Фарзанд тарбиясида отанинг улкан ролини рад этиб бўлмайди. Японлардек фарзанд тарбиясига масъулиятли халқ кам топилади. Дунёда энг кўп соат ишлайдиган японлар фарзанд тарбиясига вақт, эътибор ва кучни қаердан оладилар? Оталар ва болалар муаммосининг ечими қандай? Узоқ умр кўрадиган, биз каби анъанадор японларнинг ота-она, буви-боболар билан мустаҳкам алоқаси, кичикларнинг катталарга ҳурмати анъанасини сақлаб қолиш сирлари қандай? Бола отаси билан яқин бўлиши, гапига кириши учун нима қилиш керак? Асосий вақтини рўзғор ташвиши билан кўчада ўтказган ҳолда қандай қилиб яхши фарзанд тарбиялаш мумкин? Асосийси, фарзанд учун яхши ота, яхши дўст ва яхши ибрат бўлиш сири қандай?

Шу каби кўплаб муҳим саволларга китобдан жавоб топиш мумкин.

“Япон ота-оналари” сериясидан навбатдаги бестселлерни ўзбек тилида ўқинг — яхши ота бўлинг!

Аслида ҳаммамизнинг оталаримиз яхши, болаларимиз ҳам! Ўзимиз уларга муносиб бўлсак, кифоя.

Китобни харид қилиш учун алоқа маълумотлари:
@zm_admin
+99899 403-45-66
2.3K views16:33
Ochish/sharhlash
2022-08-27 10:36:09 ​​Қуйичирчиқда 24 яшар аёл эри томонидан қўйдек бўғизлаб ўлдирилди, кечадан бери шу мавзуда 3 та пост ёзиб ўчириб ташладим. Туйғуларимга сўз етмаяпти...

Аёлларга нисбатан зўравонлик ҳақида гап кетса, нимагадир бу мавзуни оиланинг ички иши дейишади, ҳеч нимани ўзгартиришни ё ҳеч бўлмаса қайта кўриб чиқишни исташмайди, ҳаммаси шундай бўлиши керак, шундай бўлиши тўғридек... сен вазиятни бўрттиряпсан, менинг атрофимдаги ҳамма аёллар бахтли, демак муммо унчаликмас дейишади... Мен уларнинг айримларини тушунаман ҳатто, улар жамиятда аёлларга нисбатан зўравонлик даражасини билишмайди, одамлар ҳақида жуда яхши гумондалар...

Хуллас, аёлларга нисбатан зўравонлик деганда мавзу доим аёллар ва эркаклар қарама-қаршилиги майдонига тортилади. Лекин бугун ушбу даҳшатли қотиллик олдида ўша қаттиқ қораловчилар ҳам мум тишлашди – балки ўзларини бироз айбдор ҳис қилишаётгандир, балки англаб боришаётгандир ҳолатни, унинг даҳшатини, ишончларини қайта баҳолашётгандир.

Аёлларимиз ҳамжинслари томонидан пассив (эрнинг аёл қариндошларидан дакки, босим, тақиқу таҳқирлар), эрнинг ўзи томонидан актив (куч ишлатиш) зўравонликка мунтазам дучор бўлмоқдалар, бу даҳшатли даражада, тасаввур қилолмайсизлар. Тасаввур қилиш учун холис бўлиш кифоя.

Онг ўзгармаса, ҳеч нима ўзгармайди. Тоқат бор жойда иллат яшайверади. Иллатга нисбатан тоқатсизлик керак!

Мен ҳозир аёлу эркак – қатъи назар – бундай зўравонликка умумий, бирдек, ҳамжиҳат қаршилик кўрсатайлик демоқчиман. Чунки бу инсоний фожиа!

Албатта, “бекорга бунчалик қилмагандир, аёлнинг ўзида ҳам кўп гап бор” дегингиз келяпти, дерсиз ҳам. Муносабатлар бор жойда ҳар нарса бўлиши мумкин. Бироқ нима бўлган тақдирда ҳам, бу дунёда ҳеч нима инсон ҳаётичалик олий қадрият эмас! Муносабати келишмаса, яшамасин, Худога солсин, кетсин.

Шу ўринда бизнинг зўравонликдан ҳимоя тизимимизга ҳам саволлар бор: ўша боғчада мурғаклар кўз олдида содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфи етарли баҳоландими? Шунга мос эҳтиёт чоралари кўрилдими? Айнан нима чоралар кўрилди: очиқланса яхши бўларди. Агар етарли чоралар кўрилган бўлса, унда нега бу фожиа содир бўлди? Ушбу фожианинг олдини олиш мумкинми эди? Зўравонликка қарши кураш ва зўравонликдан ҳимоя тизимимиз яна бир танқидий таҳлил қилиб чиқилиши керак.

Илгари бундай ҳолатлар умуман бўлмаган деёлмаймиз, даҳшатлироқлари бўлгандир балки. Аммо ахборот асримиз ва гаджетлар бизга фожиаларни бутун тафсилотлари орқали инсоний қиёфада яққол кўрсатяпти. Биз энди статистика, рақамлар, хабарларни эмас, фожиаларнинг овозини эшитяпмиз, юзини кўряпмиз, қурбонларнинг ҳолатини ҳис қиляпмиз. Энди жамият бундай фожиалардан таъсирланаверади, ўткир саволларни қўяверади.

Бу бир оиланинг фожиаси эмас, бу ҳаммамизнинг дардимиз...

P.S. Ўта шахсий фикрлар.

@shahnozxon
2.4K viewsedited  07:36
Ochish/sharhlash
2022-08-24 18:42:14
Адлия вазири Русланбек Давлетов хусусий мулк ҳимоясига доир муҳим ҳужжат имзоланганини фейсбук саҳифасида эълон қилди.

1. Эндиликда мулкка бўлган ҳуқуқни қайсидир орган томонидан (простест асосида ҳам) олдин қабул қилинган ҳужжатни бекор қилиш мумкин эмас. Агар ҳужжат ноқонуний қабул қилинган бўлса, фақат суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Охирги 2,5 йилда ҳокимларнинг қарорлари билан берилган 2,5 мингдан ошиқ ер участкаларига (101 минг гектар) бўлган ҳуқуқлар уларнинг ўзи ёки юқори турувчи органлар, жумладан, прокурор протестлари асосида суд қарорисиз бекор бўлган.
2. Юридик шахс тугатилганда, унинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасига бўлган ҳуқуқлари бекор қилинмайди ва ер давлат захирасига қайтариб олинмайди. Ушбу ерлар тугатилаётган юридик шахс муассисларига ўтади.
3. Ердан ихтиёрий воз кечиш (айниқса фермерлар томонидан) нотариал тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилади, бунда ҳоким томонидан қарор қабул қилиш бекор қилинмоқда.

Юқоридаги скринларда постни тўлиқ ўқинг.
3.7K views15:42
Ochish/sharhlash
2022-08-24 15:12:48
Oyina.uz'да билимингизни синаб кўринг ва Iphone 13 Pro Max ютиб олинг!

Oyina.uz портали Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан ютуқли викторина эълон қилади! Сиз ушбу танловда қатнашиб, Iphone 13 Pro Max, Vivobook Pro 15 ёки смартфоннинг эгасига айланишингиз мумкин!

Бунинг учун Oyina.uz порталининг телеграм каналига аъзо бўлинг ва @oyinauztanlovbot ботига ташриф буюринг. Саволларимизга аниқ ва биринчилардан бўлиб жавоб бериб, қимматбаҳо совғалардан бирини қўлга киритинг!

Танлов 30 август соат 23:00 гача давом этади. Эслатиб ўтамиз, Oyina.uz порталининг телеграм каналига дўстларини энг кўп аъзо қилган 100 нафар иштирокчигина танловнинг иккинчи босқичига ўта олади!

Шундай экан, шошилинг! Сиздан билим, биздан совғалар!

Расмий саҳифаларимиз

Web-site | Telegram | Facebook | YouTube
2.7K views12:12
Ochish/sharhlash
2022-08-24 10:07:01
Коррупцияга қарши курашга сўзингиз билан ҳисса қўшинг.

Порахўрликка қарши шиор (слоган) керак! Кучли шиор.

Юқоридаги суратларда аёлларнинг билим олишига ундаш ва уларга нисбатан зўравонликка қарши тарғибот шиорлари ёзилган. Улар мақолларни ўзгартириш орқали ҳосил қилинган.

Энди коррупцияга қарши тарғибот лойиҳаси учун шиорлар, ибораларни шундай ўзгартириш керак.

Халқ донолиги ҳар нарсадан устун, шу сабабли оммага мурожаат қиляпмиз: порага, пулга боғлиқ бўлган ё умуман боғлиқ бўлмаган бўлса ҳам, кенг тарқалган мақол, ибора,"қанотли сўзлар"ни ўзгартириб, янгиларини ясашга ёрдам беринг,

Масалан:
"Текиндан келса бойлик, турмуш бўлар чиройлик" – Порасиз келса бойлик, турмуш бўлар чиройлик"

"Қозонга яқин юрсанг, қораси юқади" – "Порахўрга якин юрсанг, балоси юқади".

"Бузоқнинг югургани сомонхонагача" – "Порахўрнинг югургани қамоқхонагача"

"Олтин олма, дуо ол" – "Пора олма дуо ол".

Таклифларингизни изоҳда кутамиз

P.S, Лойиҳа БМТ тараққиёт дастури билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

@shahnozxon
3.0K views07:07
Ochish/sharhlash
2022-08-23 15:47:05 ​​“Қум конига – мен, цемент заводига – мен, шунингдек – мен...”

“Бу ажиб дунё” туркумидан

Австралияда ишкал – собиқ бош вазир ўзини яна 5 та вазир лавозимига тайинлаб олган экан, ошкор бўпти.

Демократия энг ривожланган давлатлардан бири дейиладиган Австралияни 2018–2022 йилларда бошқарган собиқ бош вазир, ҳозирда вакиллар палатаси аъзоси Скотт Моррисон 2020 йилда қўшимча яна 5 та вазирлик портфелини “ўзлаштириб олган” экан. Ҳозир Австралия ахборот майдонида шу мавзу “ёняпти”.

Моррисон ўзини Соғлиқни сақлаш, Ички ишлар, Молия. Ғазначилик, Саноат, энергетика, фан ва ресурслар вазирликларига “ҳамвазир” этиб тайинлаб олган – бу ҳақида жамоатчиликдан яширинча фармойиш чиқарган. Буни ҳатто ўша вазирларнинг ўзлари ҳам билишмаган (улар орасида Моррисоннинг ҳаммаслак, партиядошлари ҳам бор). Хуллас, тарихда мисли кўрилмаган прецедент!

Сиёсатчи бу ишини “пандемия даври бирор вазир ковид бўлиб қолса, ўрнига тезда унинг вазифасини бажариб кетиш учун қилганман” демоқда. Бу иши қонунга хилоф ҳам эмас. Бироқ гап бошқа нарсада: Моррисон Австралия ўзига маёқ қилиб олган демократик принципларга хиёнат қилароқ, яширинча 5 та вазирликка вазир бўлиб олиб, бу ҳақида жамоатчиликка маълум қилмагани кечирилмаса керак.

Устига-устак, у Саноат, энергетика, фан ва ресурслар вазири сифатида бир ташкилотларга қазилма ишларини олиб боришни рад этиш тўғрисида қарор ҳам чиқарган – яъни ўзи таъкидлаётганидек, фақат вазир ковид бўлиб қолганида эмас, бошқа пайт ҳам ваколатдан фойдаланган! Ташкилот энди унинг мазкур қарорини судга бермоқчи.

Ҳозир вазиятни текширув-суриштирув ишлари кетяпти, жамоатчилик Моррисондан узр сўрашни ва Вакиллар палатасидан истеъфо беришини талаб қилмоқда. Сиёсатчи ўзини оқлаб фейсбукда постлар ёзмоқда...

Албатта, ижтимоий тармоқ фольклори бўлмиш мэмлар ҳам дарров пайдо бўлди: аввал Моррисоннинг юзига бешта вазирнинг қиёфаси ёпиштирилганлари чиқди, кейин мавзу кенгайди, ҳатто Моррисоннинг ўзига ҳам бу ўйин ёқиб қолиб, саҳифасида мэмларни улаша бошлади. Лекин мухолифат унинг ҳазиллашадиган кайфиятини бирпасда йўққа чиқариб, ҳужумларини давом эттирмоқда.

Борис Жонсоннинг пандемия вақти катта базмларда юргани шов-шув бўлганди. Энди эса унинг Австралиялик ҳамкасби пандемия вақтидаги ғалати қарорлари билан трендда.

Эҳ ковид-ковид, нималар қилиб қўйдинг, қара!

@shahnozxon
2.5K views12:47
Ochish/sharhlash
2022-08-23 12:18:19
Икки сурат – икки хил дунё (қараш). Биринчисида Бухоро шаҳар ҳокими Жамол Носировнинг, иккинчисида Андижон тумани ҳокими Абдужаббор Эгамбердиевнинг фуқаролар қабули (халқ билан мулоқоти) акс этган.

Кадрларга кўўўп нарса боғлиқ!

@shahnozxon
2.9K views09:18
Ochish/sharhlash
2022-08-21 12:55:34 ​​Фантастик китоблар нима учун керак?

Бугун технологиялар тараққиёти адабиётдан анча илгарилаб кетди. Шу сабабли айримлар адабиётда фантастика жанри инқирозга юз тутди дейди. Лекин мен бу фикрга қўшилмайман. Тўғри, энди замон ҳам, илм ҳам, ўқувчи ҳам ўзгача. Бироқ антиутопия, ижтимоий фантастика йўналишларининг салоҳияти ҳали юқори.

Болаларга кўп-кўп фантастик китоблар ўқиб беринг ё ўқитинг. У қайси касбни танлашидан қатъи назар, ҳар доим янги ғоялар ярата олсагина, муваффақиятга эришади. Ҳатто мих қоқишнинг ҳам ўнлаб самарали йўлларини ўйлаб топиш мумкин, агар ғоя бўлса. Фантастика эса ғоялар сандиғидир. Бу жанрдаги китобларни кўп ўқиш келажак ҳақида мушоҳада юритиш, қилаётган ишининг бир неча ўн йиллардан кейинги самараси ҳақида ўйлаш, яъни стратегик фикрлашга олиб келади.

Asaxiy.books фантастика жанрининг отахони Жюль Верннинг асарларини ўзбек тилида чоп этишни бошлабди — биринчи китоб “Капитан грант болалари”. Жюль Верн асарлари — ақлли фарзанд тарбиялаш учун жуда керакли серия. Замонамизнинг жуда кўп технологик кашфиётлари Жюль Верн фантастикасидан ўсиб чиққан дейишади (олимлар болалигида шу асарларни ўқишган бўлса керак).

Фарзандларингизга илмий фантастикани кўпроқ тавсия қилинг. Биздан ҳам Эйнштейшлар чиқсин энди

Китоб ҳақида ноширдан маълумот бу ерда

https://t.me/allaevuzb/3156
3.0K views09:55
Ochish/sharhlash
2022-08-21 10:57:50
"Компас" хусусий мактаби (1-7синф) янги ўқув йилидан иш бошлаяпти.

Ойлик тўлов - 2 миллион сўм.

Бу тўловга фарзандингиз:
Давлат таълим стандарти асосида таҳсил олади;
Инглиз, хитой (танловга кўра, араб тили) тили тўгаракларида қатнашади;
Карате;
Хореография;
3 маҳал овқатланади;
Интерактив тадбирлар, ҳиссий-интеллектуал ривожлантирувчи акция-тадбирларнинг иштирокчиси бўлади;
9 дан 17.00 га қадар мактаб назоратида бўлади;

Таълим рус тилида олиб борилади

Мактаб маъмурияти "ўз фарзандимизга нимани раво кўрсак, сизнинг фарзандингизга ҳам худди шундай эътибор ва ғамхўрлик кўрсатамиз" демоқда.

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани Ипакчилик мавзеси

: +998946040026
+998 99 831 09 95

#samimiy_reklama
2.6K views07:57
Ochish/sharhlash