Get Mystery Box with random crypto!

Адлия вазири Русланбек Давлетов хусусий мулк ҳимоясига доир му | Shahnoza Soatova blogi

Адлия вазири Русланбек Давлетов хусусий мулк ҳимоясига доир муҳим ҳужжат имзоланганини фейсбук саҳифасида эълон қилди.

1. Эндиликда мулкка бўлган ҳуқуқни қайсидир орган томонидан (простест асосида ҳам) олдин қабул қилинган ҳужжатни бекор қилиш мумкин эмас. Агар ҳужжат ноқонуний қабул қилинган бўлса, фақат суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Охирги 2,5 йилда ҳокимларнинг қарорлари билан берилган 2,5 мингдан ошиқ ер участкаларига (101 минг гектар) бўлган ҳуқуқлар уларнинг ўзи ёки юқори турувчи органлар, жумладан, прокурор протестлари асосида суд қарорисиз бекор бўлган.
2. Юридик шахс тугатилганда, унинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасига бўлган ҳуқуқлари бекор қилинмайди ва ер давлат захирасига қайтариб олинмайди. Ушбу ерлар тугатилаётган юридик шахс муассисларига ўтади.
3. Ердан ихтиёрий воз кечиш (айниқса фермерлар томонидан) нотариал тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилади, бунда ҳоким томонидан қарор қабул қилиш бекор қилинмоқда.

Юқоридаги скринларда постни тўлиқ ўқинг.