Get Mystery Box with random crypto!

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами | sanepidxizmat

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 69,4 миллион дозадан ошди.

30 сентябрь мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 140 331 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 3 369 нафарни,

2-босқич эмланганлар 19 167 нафарни,

3-босқич эмланганлар 13 828 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 103 967 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 69 429 119 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 21 152 779 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 18 059 072 нафарни,

3-босқич эмланганлар 10 815 592 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 19 401 676 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Қашқадарё вилояти (21 585 доза),
Сурхондарё вилояти (20 513 доза),
Самарқанд вилояти (18 380 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 98,6 фоизни ташкил қилмоқда.

12-18 ёшдаги эмланувчилар учун жами 2 257 654 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 1 063 487 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 867 057 нафарни,

бустер доза билан эмланганлар 327 110 нафарни ташкил қилди.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat