Get Mystery Box with random crypto!

ДИҚҚАТ! СОХТА СЭС ХОДИМЛАРИ Санитария эпидемиология хизмати н | sanepidxizmat

ДИҚҚАТ! СОХТА СЭС ХОДИМЛАРИ

Санитария эпидемиология хизмати номини булғаб юрган сохта СЭС ходимлари
учрамоқда.

Мазкур видеода кўрсатилган қўштирноқ ичидаги “Тошкент шаҳар сохта СЭС ходимлари” Тошкент шаҳридаги бир неча тадбиркорлик субъектларига кириб, дезинфекция, дезинсекция ва дератизация ишларини бир йил давомида амалга ошириб берамиз, шунинг билан бирга Сизларни йил давомида ҳеч қандай текширувчи келиб безовта қилмайди, деган важларда тадбиркорларимизни алдаб сохта ҳужжатларни кўрсатиб, пул ундириб юришибди.

Ҳурматли тадбиркорлар! Расм ва видеода кўрсатилган “сохта СЭС ходимлари” Санэпидхизматнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва туман ҳудудий бўлимларида фаолият юритмаслигини маълум қиламиз.

Батафсил: https://telegra.ph/Sanitariya-ehpidemiologiya-hizmati-nomini-b%D1%9El%D2%93ab-yurgan-sohta-hodimlar-09-30

@sanepidxizmat