2022-04-28 07:20:02
Артрит Таъриф:
Бўгимларнинг яллиғланиши. Бунда бир (моноартрит) ёки бир неча бўғим (полиартрит) зарарланади.
Сабаблар:
Хар-хил инфекциялар;
Моддалар алмашинувининг бузилиши;
Лат ейиш;
Сурункали касалликлар...
Интоксикация (заҳарланиш), совқотиш.
Бу айтилган барча сабабларда иммунитет заифлашганини хисобига артрит келиб чиқади.
Белгилари: бўғимлар оғрийди;
қизариб шишади;
шакли ўзгаради ва ҳаракати чекланади;
яллиғланган бўғим соҳасида суюқлик (экссудат) йиғилади
ҳарорати кўтарилади.
Даволаш:
Касаллик энди бошланаётганда даво қилинса, бемор тезда соғайиб кетади.
Артроз – бўғимнинг дистрофик сурункали касаллиги.АРТОЗ ВА АРТРИТ ФАРҚИ Артозда кўп холларда(90%) фақат бўғимларнинг шикастланиши кузатилади.
Артритда эса, яллиғланиш жараёни кучли бўлганлиги сабабли нафақат бўғимлар, балки ички орган ва бутун организм азият чекади
Яқинларингизга ҳам улашинг
@SALOMATLIKTG каналига аъзо бўлинг!
8.1K viewsedited 04:20