Get Mystery Box with random crypto!

Salomatlik | Rasmiy Kanal

Kanal manzili: @salomatliktg
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 39.13K
Kanalning ta’rifi

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Маълумотлар тиббий маданиятни ошириш учун қисқа тақдим этилади. Берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 6

2024-01-03 10:21:01
#диққат

Хитой тузидан доимий фойдаланиш оқибатлари!

У миямизнинг душмани, ва болаларда аллергия, астма касалликларига, катталарда эса асабийлик ҳазм системасини бузилишига олиб келади

Аёлларга юбориб қўямиз бу махсулотдан камроқ фойдаланишсин!

Мусиқа топувчи бот
@KeepMediaBot

@SALOMATLIKTG каналига аъзо бўлинг!
14.7K views07:21
Ochish/sharhlash
2024-01-02 13:45:02
Биласизми

Ошқозонда айрим маҳсулотларнинг ҳазм бўлиш вақтлари
.

Тухум — 44 дақиқада;
Балиқ — 1 соатда;
Сув — 1 дақиқада;
Пишлоқ — 4-5 соатда;
Сабзавотлар — 50 дақиқада;
Қуруқ мева — 2-3 соатда.

Яқинларингизга ҳам юбориб қўйинг.

Мусиқа топувчи бот
@KeepMediaBot

@SALOMATLIKTG каналига аъзо бўлинг!
14.5K views10:45
Ochish/sharhlash
2024-01-02 07:30:02 Кўриш қобилиятини яхшилаш учун энг муҳим 6 маҳсулот!!!

Сабзи. Кўп миқдорда А витаминини ўз ичига олади, у кўриш ўткирлигини, айниқса, кечаси кўриш қобилиятини сақлашда жуда муҳимдир.

Гулкарам. Кўриш қобилиятини яхшилашга ёрдам беради ва кўз озиқланишини яхшилайди.

Исмалоқ. Исмалоқ кўзни турли касалликлардан, хусусан,  катарактадан сақлайди.

Цитрус мевалар: Киви, апельсин, лимон, мандарин қон томирларини, шу жумладан кўз томирларини мустаҳкамлайди.

Балиқ ва балиқ ёғи. Омега ёғ кислоталарининг асосий манбаи бўлиб, ушбу кислоталар кўплаб кўз касалликларининг олдини олишда жуда муҳимдир. 

Дуккаклилар. Ловия А витаминининг жигардан тўғридан тўғри тўр пардага кириб боришига ёрдам беради.

Яқинларингизга ҳам юбориб қўйинг.

Мусиқа топувчи бот
@KeepMediaBot

@SALOMATLIKTG каналига аъзо бўлинг!
15.8K views04:30
Ochish/sharhlash
2023-12-31 22:30:02
2024-ЙИЛ КИРИБ КЕЛДИ

Аллоҳ уйингизга нур, Дардингизга ҳузур, Оилангизга бахт, Умрингизга вақт, Ишингизга омад, Қўлингизга даромад, Яқинларингизга қувонч, Бир-бирингизга ишонч, Дастурхонингизга барокат ато этсин. Аллоҳим сизни ўзига яқин бандалар қаторида айласин.

2024-йилда барча хайрли ишларингизда сизга омад ёр бўлсин. Қалбингиздан қувонч, дастурхонингиздан қут-барака ва оилангиздан шоду ҳуррамлик асло аримасин. Мелодий 2024-йил муборак бўлсин!

Яқинларингизга юбориб уларни ҳам табриклаб қўйинг.

Мусиқа топувчи бот
@KeepMediaBot

@SALOMATLIKTG каналига аъзо бўлинг!
13.6K views19:30
Ochish/sharhlash
2023-12-31 12:45:02
Тилакни энг зўри

Янги йилда ҳамма орзу-ниятларингиз ижобат бўлсин!

Яқинларингизга ҳам юбориб қўйинг.

Мусиқа топувчи бот
@KeepMediaBot

@SALOMATLIKTG каналига аъзо бўлинг!
13.0K views09:45
Ochish/sharhlash
2023-12-29 12:45:41
#ибрат

Муҳаммад Али ҳаётдан кўз юмар экан, айтган сўнгги сўзлари:
"Бу ҳаёт ёлғондир, мен дунёни тиз чўктирдим, лекин менга ҳузур бермади, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло менга бир хасталик бериб, чемпион кимлигини эслатиб қўйди. Биз биров яхши кўриши учун эмас, коинот Яратувчиси Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло яхши кўриши учун яшашимиз лозим".

Яқинларингизга ҳам юбориб қўйинг.

Мусиқа топувчи бот
@KeepMediaBot

@SALOMATLIKTG каналига аъзо бўлинг!
13.6K viewsedited  09:45
Ochish/sharhlash
2023-12-27 13:15:02
Иммунитетни туширувчи одатлар

• Кўп ширинлик истеъмол қилиш
• Кўп туз истеъмол қилиш
• Кам ёки ёмон ухлаш
• Кўп ёғли овқатлар ейиш
• Кам суюқлик (сув) ичиш
• Кам клетчатка ейиш
• Кам оқсил истеъмол қилиш
• Кам сабзавот ва мева ейиш
• Камҳаракат ҳаёт тарзи

Иммунитетни кўтариш учун нима қилиш керак?
- Юқоридагиларни аксини қилиш керак!

Яқинларингизга ҳам юбориб қўйинг.

Мусиқа топувчи бот
@KeepMediaBot

@SALOMATLIKTG каналига аъзо бўлинг!
13.5K views10:15
Ochish/sharhlash
2023-12-26 19:31:05 #ибрат

СИЗ АЛЛОҲДАН ҚЎРҚАСИЗМИ? БУНИ ЕТТИ НАРСА БИЛАН БИЛИБ ОЛАСИЗ!

1.Тилда: Аллоҳдан қўрққан одам тилини ёлғондан ғийбатдан бошқаларга бўҳтон қилишдан ва бекорчи сўзлар айтишдан тияди. Уни, Аллоҳни зикр этувчи, Қуръон ўқувчи ва илмий музокаралар билан машғул аъзо ҳолида шай тутади.

2. Қалбда: Аллоҳдан қўрққан одам қалбида мусулмон қардошларига душманлик ҳис қилмайди: ёлғон, бўҳтон ва ҳасад қилиш каби ғайриинсоний туйғуларни қалбидан йўқ қилади. Чунки ҳасад, кишининг гўзал амалларини маҳв этади. Шунга кўра, Аллоҳнинг расули буюради: Эй ўқувчи, билки, ҳасад қалбларга жойлашган ва жамият ҳаётида катта зарарларга йўл очувчи ёмон бир касалликдир. Қалблардаги хасталиклар, яни ёмон туйғулар, ёмон феъллар фақат илм ва амал билан даволаниши мумкин.

3. Кўзда: Аллоҳдан қўрққан одам ейишда ҳам, ичишда ҳам, кийишда
ҳам бошқа хусусларда ҳам кўзини ҳаромдан эҳтиёт қилади. Дунёга ҳирс билан ва ҳар нарсани қўлига киритиш иштиёқи билан эмас, ибрат назари билан қарайди . Ҳалол бўлмаган нарсаларга қарашдан тийилади. Шунинг учун ҳам Аллоҳнинг расули буюради: - Ким кўзини ҳаром нарсалар билан тўлдирса, Оллоҳ ҳам қиёмат куни унинг кўзини олов билан тўлдиради.

4. Меъдада: Аллоҳдан қўрққан одам меъдасига ҳаром луқма бермайди. Чунки ҳаром луқма ейиш энг катта гуноҳлардан биридир. Шу боис Аллоҳнинг расули буюради: - Инсон зотининг меъдасига бир луқма ҳаром луқма тушганда бу луқма меъдасида қанча вақт турса, еру кўкдаги фаришталар ҳам шунча вақт унга лаънат ўқийдилар.

5. Қўлда: Аллоҳдан қўрққан одам қўлини ҳаромга узатмайди, аксинча, Аллоҳнинг ризосига уйғун нарсаларга узатади. Каъбдан шундай бир ривоят қолган: - Аллоҳ яшил зумраддан бир бино яратган. бу бинода етмиш минг доира ва ҳар доирада минг хона бор. Бу ерга фақатгина ўзига ҳаром нарса инъом этилганда ёлғиз Аллоҳдан қўрққани учун уни рад этган кишилар киради.

6. Оёқда: Аллоҳдан қўрққан одам исён йўлида эмас, Аллоҳга итоат йўлида одимлайди. Илм ва яхши ахлоқ ўрганиш мақсадида олимлар ва солиҳ кишилар мажлисига боради.

7. Итоатда: Аллоҳдан қўрққан одам ёлғиз Аллоҳ ризоси учун унга итоат этади. Риёдан, инсонларга ўзини ё ишларини кўз-кўз қилишдан ва иккиюзламачиликдан сақланади.

Яқинларингизга ҳам юбориб қўйинг.

Мусиқа топувчи бот
@KeepMediaBot

@SALOMATLIKTG каналига аъзо бўлинг!
13.2K viewsedited  16:31
Ochish/sharhlash
2023-12-26 06:25:02
ЭНГ ЗАРУР ТИББИЙ ЎГИТЛАР

1. Илиқ кўк чой асал билан ичилганда мияга кўп фойда беради.
2. Тишларингизни тоза тутинг.
3. Ётишдан олдин сабзи истеъмол қилиш соғлиққа фойда.
4. Сувни узоқ қайнатиш ёки қайнатилган сувни яна қайнатиб чой дамлаш жуда зарарли.
5. Жигар хасталигини беҳи суви даволайди. Беҳи шарбатини кунига 1-2 коса ичиш тавсия этилади.
6. Ҳар қандай касалликни даволашни ошқозонни қатиқ зардоби билан ювишдан бошланади.
7. Оёғингиз доим тоза, қуруқ, иссиқ бўлсин.
8. Кўк чой буйракни ювади, ундаги яллиғланишни даволайди.

Яқинларингизга ҳам юбориб қўйинг.

Мусиқа топувчи бот
@KeepMediaBot

@SALOMATLIKTG каналига аъзо бўлинг!
14.4K views03:25
Ochish/sharhlash
2023-12-25 19:20:02 КАСАЛЛИК ҚАЕРДАН ПАЙДО БЎЛАДИ?

Аниқланишича, ҳаёт қувончларидан бебаҳра бўлиб, доим кимлардандир норози ҳолда юрадиганлар қонида турли иллатлар юзага келади.

Одам бирон нарсани кўришни истамаса, кўз нури заифлашади. Шамоллаб қолганингизда, кимга қанақа сўзларни айтолмаган бўлсангиз, қалбингиз тўрида қандай эътироз ёки талаблар қолган бўлса, ҳаммасини тўкиб солиш учун бирор усулни ўйлаб топинг. Шунда дилингиздаги қўрқув, норозиликлар чиқиб кетади. Ўзингизга ёқмайдиган ҳолатларга узоқ вақт бардош бериш одатингизни ҳам ташланг. Ана шунда кўнглингиз таскин топади.

Аёллар жинсий аъзолари касалликлари кўпинча уларнинг руҳий сиқилишлари, ўз оталари, эрлари, умуман эркак зотидан хафаликлари, ўзларининг аёллик табиатлари, ўзига раво кўрилган қисматдан норозилиги сабаб келиб чиқади.

Зўравонлик билан мол-дунё орттиришга уринган ёки ўз-ўзини ҳимоя қилолмайдиган, фақат ўз қобиғига ўралиб қолган одамлар бахтсиз ҳодисаларга кўпроқ учраши кузатилади.

Қаҳр-ғазаб, нафрат, жаҳолат вужудни ич-ичидан емиради. У, ғазабингизни бировга сочиб, кўнглингизни бўшатиб олганингизда ҳам, ақлдан озишга, эт (пай) чўзилишига, узилишига, буйракларда тош йиғилишига, ниқрисга (подагра), жигар касалликларига мубтало қилади.

Ранж-алам (дилсиёҳлик) танани кемиради, ўзининг турмуш ўртоғидан норози бўлишга, зарарли шиш ўсишига олиб келади. Ўзини айбдор ҳис қилиш ҳар қандай оғриқларни, алкоголизмни, аллергияларни қўзғатади.

Инжиқлик, тирноқ остидан кир қидириш, заҳархандалик, киноя, ҳамма нарсага шубҳа билан қараш бод хасталикларини пайдо қилади.

Ҳаётдаги воқеа-ҳодисалар олдида қўрқувга тушиш мушаклар тиришиши билан боғлиқ оғриқлар, яралар, диққинафаслик, камқонлик, ҳафсаласизлик, шоллик, кўричак, фригидликни келтириб чиқаради.

Ҳамма муаммоларимиз боши бизнинг дунёқарашимизда, ўз-ўзимизга нисбатан нотўғри муносабатимизда. Ҳолбуки, шифобахш малҳам ўзимизда бор. Бу муаммоларни ақл-тафаккуримиз билан ҳал этиб, ҳаётга нотўғри қарашларимизни ўзгартириш орқали саломатликка эришсак бўлади.

"Бахтли ҳаёт сари" китобидан

Яқинларингизга ҳам юбориб қўйинг.

Мусиқа топувчи бот
@KeepMediaBot

@SALOMATLIKTG каналига аъзо бўлинг!
15.0K views16:20
Ochish/sharhlash