Get Mystery Box with random crypto!

#ибрат СИЗ АЛЛОҲДАН ҚЎРҚАСИЗМИ? БУНИ ЕТТИ НАРСА БИЛАН БИЛИБ | Salomatlik | Rasmiy Kanal

#ибрат

СИЗ АЛЛОҲДАН ҚЎРҚАСИЗМИ? БУНИ ЕТТИ НАРСА БИЛАН БИЛИБ ОЛАСИЗ!

1.Тилда: Аллоҳдан қўрққан одам тилини ёлғондан ғийбатдан бошқаларга бўҳтон қилишдан ва бекорчи сўзлар айтишдан тияди. Уни, Аллоҳни зикр этувчи, Қуръон ўқувчи ва илмий музокаралар билан машғул аъзо ҳолида шай тутади.

2. Қалбда: Аллоҳдан қўрққан одам қалбида мусулмон қардошларига душманлик ҳис қилмайди: ёлғон, бўҳтон ва ҳасад қилиш каби ғайриинсоний туйғуларни қалбидан йўқ қилади. Чунки ҳасад, кишининг гўзал амалларини маҳв этади. Шунга кўра, Аллоҳнинг расули буюради: Эй ўқувчи, билки, ҳасад қалбларга жойлашган ва жамият ҳаётида катта зарарларга йўл очувчи ёмон бир касалликдир. Қалблардаги хасталиклар, яни ёмон туйғулар, ёмон феъллар фақат илм ва амал билан даволаниши мумкин.

3. Кўзда: Аллоҳдан қўрққан одам ейишда ҳам, ичишда ҳам, кийишда
ҳам бошқа хусусларда ҳам кўзини ҳаромдан эҳтиёт қилади. Дунёга ҳирс билан ва ҳар нарсани қўлига киритиш иштиёқи билан эмас, ибрат назари билан қарайди . Ҳалол бўлмаган нарсаларга қарашдан тийилади. Шунинг учун ҳам Аллоҳнинг расули буюради: - Ким кўзини ҳаром нарсалар билан тўлдирса, Оллоҳ ҳам қиёмат куни унинг кўзини олов билан тўлдиради.

4. Меъдада: Аллоҳдан қўрққан одам меъдасига ҳаром луқма бермайди. Чунки ҳаром луқма ейиш энг катта гуноҳлардан биридир. Шу боис Аллоҳнинг расули буюради: - Инсон зотининг меъдасига бир луқма ҳаром луқма тушганда бу луқма меъдасида қанча вақт турса, еру кўкдаги фаришталар ҳам шунча вақт унга лаънат ўқийдилар.

5. Қўлда: Аллоҳдан қўрққан одам қўлини ҳаромга узатмайди, аксинча, Аллоҳнинг ризосига уйғун нарсаларга узатади. Каъбдан шундай бир ривоят қолган: - Аллоҳ яшил зумраддан бир бино яратган. бу бинода етмиш минг доира ва ҳар доирада минг хона бор. Бу ерга фақатгина ўзига ҳаром нарса инъом этилганда ёлғиз Аллоҳдан қўрққани учун уни рад этган кишилар киради.

6. Оёқда: Аллоҳдан қўрққан одам исён йўлида эмас, Аллоҳга итоат йўлида одимлайди. Илм ва яхши ахлоқ ўрганиш мақсадида олимлар ва солиҳ кишилар мажлисига боради.

7. Итоатда: Аллоҳдан қўрққан одам ёлғиз Аллоҳ ризоси учун унга итоат этади. Риёдан, инсонларга ўзини ё ишларини кўз-кўз қилишдан ва иккиюзламачиликдан сақланади.

Яқинларингизга ҳам юбориб қўйинг.

Мусиқа топувчи бот
@KeepMediaBot

@SALOMATLIKTG каналига аъзо бўлинг!