Get Mystery Box with random crypto!

Rais Buva

Kanal manzili: @raisbuva
Toifalar: Ko‘ngilchak , Bloglar , Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 41.89K
Kanalning ta’rifi

Расмий муаллифлик блог. (Бошқа раис бува номидаги сохта каналларга алданманг).
Алоқа учун: 👉 @RaisSupportBot
Инстаграм: 👉 instagram.com/raisbuva.uz
Фейсбук: 👉 facebook.com/raisbuva.uz
Реклама ва ҳамкорлик: 👉 @RaisReklama1

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 13

2023-04-30 16:50:22 Постларимга атай лайк босмеккон ғаламисларга эслатма. Хечам диққатўмелар, плон тўлме қолса ўзимам босволоураман номларингдан...

@RaisBuva
25.3K viewsedited  13:50
Ochish/sharhlash
2023-04-30 14:40:13
Ўз ҳуқуқларингдан пойдаланиб лайк босишинглар мумкин.

P.S. Лайк босиш ихтиёрий, босмаганлар ўзидан кўрсин,..

@RaisBuva
27.8K viewsedited  11:40
Ochish/sharhlash
2023-04-30 12:42:32 Ҳурматли колхоздошлар, ижтимоий тармоқларда бирор материал остида изоҳ қолдираётганингизда Ўз.Рес қонунчилигига амал қилган ҳолда, бошқаларнинг шахсиятини, қадр-қиммати, ирқи, дини ва бошқа шахсий жихатларини камситмаган ҳолда фикрингизни баён этинг.

P.S. Қонуний ва этик нормалар бузилгани учун айрим постлар ўчирилди. (i) #error404

@RaisBuva
25.9K viewsedited  09:42
Ochish/sharhlash
2023-04-29 23:01:58 Ҳурматли колхоздошлар. Қонунда келтирилганидек (бугун 30 апрельда) референдумда овоз бериш сизнинг ихтиёрий ҳуқуқингиз. Хеч ким сизни овоз беришга ёки овоз бермасликка мажбурлашга ҳақли эмас.

Ижтимоий фаол фуқаро сифатида конституциявий ҳуқуқингиздан фойдаланиб ўз овозингизни эмин-эркин бериб келишингиз мумкин. Агар боролмайман, тўйим бориди, сигирим туққанди ёки чойхонам бор эди десангиз – бу ҳам сизнинг танловингиз.

Хуллас, агар бирор сабабларга кўра референдумда овоз беришда қатнаша олмасангиз – сизни боришга мажбурлашга, маошингиз, лавозимингиз, ўқишингиз (наинки бошқа ҳуқуқларингизни поймол қилиш) билан сизга тахдид қилишга ҳеч ким ҳақли эмас.
(Юқоридаги скриншотдаги каби ҳолатларда бузилган ҳуқуқингиз юзасидан судга мурожаат қилишга тўла ҳақлисиз).

Буларни нега ёзяпман? Бирнеча кундан бери тармоқларда (БОТдан ҳам ўнлаб шикоятлар, скришонтлар келмоқда) овоз беришга бориб селфи тушиб юборишга мажбурлашлар, акс холда иш соатини қисқартириш, курсдан-курсга қолдириш ва х.к. билан таҳдид қилинаётгани ҳақидаги хабарлар тарқаяпти.

Айрим универларда хатто бемор (юқумли касаллиги бўлган) талабаларни ҳам келиб, бюллетен билан расмга тушиб, телеграмдан юборишга мажбурлашаётгани ҳақида айтишяпти.
Бу айрим ура-урачи раҳбарлар бугун кундузи “отчет учун селфибозлик” қилиб, бошқа хорижий кузатувчилар олдидаям шарманда қилишмасин ишқилиб.

@RaisBuva
10.5K viewsedited  20:01
Ochish/sharhlash
2023-04-29 22:59:03


@RaisBuva
10.1K views19:59
Ochish/sharhlash
2023-04-29 22:13:40
«Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида»ги Ўз. Рес. қонунига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида. (Lex.uz1) (Lex.uz2)

5-модда. Референдум ўтказишнинг асосий принциплари

Референдум фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини умумий, тенг ва тўғридан-тўғри билдириши асосида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг референдумда иштирок этиши ихтиёрий ва эркиндир.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини референдумда иштирок этишга ёки иштирок этмасликка мажбур қилиш мақсадида уларга, шунингдек хоҳиш-иродасини эркин билдиришига таъсир кўрсатишга ҳеч ким ҳақли эмас.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари референдумда тенг асосларда иштирок этадилар. Ҳар бир фуқаро бир овозга эга бўлади.

Референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш очиқ ва ошкора амалга оширилади.

Фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини билдириши назорат қилинишига йўл қўйилмайди.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари референдумда бевосита иштирок этадилар.

@RaisBuva
12.1K viewsedited  19:13
Ochish/sharhlash
2023-04-29 20:17:10
Келиш мажбурий. Ҳамменг соч-соқолингни олиб, формада келларинг - демаптиям...

@RaisBuva
17.6K viewsedited  17:17
Ochish/sharhlash
2023-04-29 18:47:17 Барака топинг Раис Бува. Колхоз пулларини худди катта холангизни сандиғидан огандек ишлатворган бўсез, энди "Минг сўм беринг акажонлар" деб ҳаммамиз артс бўбкетарканмизда...
Колхоздошлар.

@RaisBuva
18.5K viewsedited  15:47
Ochish/sharhlash
2023-04-29 18:27:44
Уни-буни қўйилар-у, хапаўмасейлар бир гап айтсам. Биз анча маданиятсизлашиб кетдик ўртағлар!

Йўмасам мана ўзларинг айтинглар, охирги марта қачон концерт ё циркка бордиларинг? – А лаббай, боришимиз шартўме қолди? Бўмаган гап, одам деган миндеее концерт-шоуларга бориб туриши керак. Кайпияти кўтарилади, маданий ҳордиқ чиқаради. Тирикчилик, бола-чақа секин бўлоуради ине...

Ашинчун ўтган хапта 2та фурани уяғ-бияғини кесиб, краскалаб ғилдиракли концертзали ясатволдик.
Бу жонворни габаритларини паст баҳоламейлар. Ҳа нима, буни ичига 2та микропон, 4та колонка (усилители минан), вию-вию қиб турли рангда ёнеккон 4та прожектор ва бензинда ишлеккон 2та движок (свет ўчсаям ишлоради манакай) сиғса бўлдида...

Шунда бу тойчоқ ёрдамида люббой маҳаллани бошга кўтариб (керегўса гектарлаб далани ўртасида) 5-10 минг кишига соатлаб концерт бериш мумкин. #маззами
Шундан яна 5-10та омоқчимиз, нимўса.

P.S. Нархини сўраб пастлик қимейлар. Колхоз ғазнасидан арзимаган 10-15 миллиард кетди холос...

@RaisBuva
19.0K viewsedited  15:27
Ochish/sharhlash
2023-04-29 17:46:04
Бу Хитойнинг чеккароқ шаҳарчаси экан. (Обуначилар юборишипти).
Бу ерларда чекка худудлардаям йўллар равон, текис (ямаларсиз) эмиш. Йўл белгилари, йўл чизиқлари фақат радар, камералар ўрнатилган жойларда эмас, бутун йўл бўйлаб чизиларкан. (Соққа қилишда анча қолоқ экан-у булар).

Буларда йўл четлари доим яшил, кўкаламлаштирилган турармиш. Ҳар байрам олди 4 ойда қуриб қоладиган арчалар, гуллар экишмас, дарахтларга скоч тортиб охланмас, буталарга қоғоздан ясалган гуллар ёпиштириб чиқилмас экан. Бюджет пулларини қизғонишса керак жмотлар...

Дарвоқе, бу ерларда амалдорларга эмин-эркин ишлашга шароитлар йўқ эмиш. Агар битта-яримта амалдор (йўқчилик сабаб) мабодо жичча пора оппўйса - уни одамлардан узур сўратиб, шармандаларча бирор юань иштарап тўлатиб ё бошқа лавозимга ўтказиб халқ олдида уятга қўйилмасакан. Ундан кўра бир чеккага чақириб, секииин...

@RaisBuva
19.8K views14:46
Ochish/sharhlash