Get Mystery Box with random crypto!

«Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида»ги Ўз. Рес | Rais Buva

«Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида»ги Ўз. Рес. қонунига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида. (Lex.uz1) (Lex.uz2)

5-модда. Референдум ўтказишнинг асосий принциплари

Референдум фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини умумий, тенг ва тўғридан-тўғри билдириши асосида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг референдумда иштирок этиши ихтиёрий ва эркиндир.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини референдумда иштирок этишга ёки иштирок этмасликка мажбур қилиш мақсадида уларга, шунингдек хоҳиш-иродасини эркин билдиришига таъсир кўрсатишга ҳеч ким ҳақли эмас.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари референдумда тенг асосларда иштирок этадилар. Ҳар бир фуқаро бир овозга эга бўлади.

Референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш очиқ ва ошкора амалга оширилади.

Фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини билдириши назорат қилинишига йўл қўйилмайди.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари референдумда бевосита иштирок этадилар.

@RaisBuva