Get Mystery Box with random crypto!

Ҳурматли колхоздошлар. Қонунда келтирилганидек (бугун 30 апрел | Rais Buva

Ҳурматли колхоздошлар. Қонунда келтирилганидек (бугун 30 апрельда) референдумда овоз бериш сизнинг ихтиёрий ҳуқуқингиз. Хеч ким сизни овоз беришга ёки овоз бермасликка мажбурлашга ҳақли эмас.

Ижтимоий фаол фуқаро сифатида конституциявий ҳуқуқингиздан фойдаланиб ўз овозингизни эмин-эркин бериб келишингиз мумкин. Агар боролмайман, тўйим бориди, сигирим туққанди ёки чойхонам бор эди десангиз – бу ҳам сизнинг танловингиз.

Хуллас, агар бирор сабабларга кўра референдумда овоз беришда қатнаша олмасангиз – сизни боришга мажбурлашга, маошингиз, лавозимингиз, ўқишингиз (наинки бошқа ҳуқуқларингизни поймол қилиш) билан сизга тахдид қилишга ҳеч ким ҳақли эмас.
(Юқоридаги скриншотдаги каби ҳолатларда бузилган ҳуқуқингиз юзасидан судга мурожаат қилишга тўла ҳақлисиз).

Буларни нега ёзяпман? Бирнеча кундан бери тармоқларда (БОТдан ҳам ўнлаб шикоятлар, скришонтлар келмоқда) овоз беришга бориб селфи тушиб юборишга мажбурлашлар, акс холда иш соатини қисқартириш, курсдан-курсга қолдириш ва х.к. билан таҳдид қилинаётгани ҳақидаги хабарлар тарқаяпти.

Айрим универларда хатто бемор (юқумли касаллиги бўлган) талабаларни ҳам келиб, бюллетен билан расмга тушиб, телеграмдан юборишга мажбурлашаётгани ҳақида айтишяпти.
Бу айрим ура-урачи раҳбарлар бугун кундузи “отчет учун селфибозлик” қилиб, бошқа хорижий кузатувчилар олдидаям шарманда қилишмасин ишқилиб.

@RaisBuva